Месопотамия цивилизация тонгида Месопотамияда энг қадимги давлатларнинг вужудга келиши


Download 24.33 Kb.
bet1/2
Sana09.02.2023
Hajmi24.33 Kb.
#1182714
  1   2
Bog'liq
Месопотамия


Қадимги Месопотамия

Режа:



Кириш

  1. Месопотамия цивилизация тонгида

  2. Месопотамияда энг қадимги давлатларнинг вужудга келиши

  3. Қадимги Месопотамияни археологик ўрганилиши

Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


Кириш
М.ав.VII минг йилликларда илк неолит даврида Загрос тоғлари водийлари Месопотамия текислиги чегараларида Жармо маданиятига мансуб қишлоқлар вужудга келади. Бу маданиятга манмсуб кишилар буғдой ва арпани маданийлаштириб, эчки, чўчқа ва итларни қўлга ўргатганлар. Лойга қамиш сомонини қўшиб кулолчилик буюмлари ясаганлар. Мазкур ёдгорликдан металдан ясалган бумлар ҳам топилган.
М. аввалги III минг йилликнинг бошларида Жанубий Месопотамияда ҳар тилларда гаплашувчи қабилалар яшар эди. Жанубда 114 маҳаллий аҳоли билан аралашган шумерлар, Дажла ва Фрот воҳасининг ўрта қисмида эса маҳаллий аҳоли билан бирга аккадлар ҳам яшар эдилар. Улардан шимолда эса хуррит қабилалари истиқомат қилган.


  1. Месопотамия цивилизация тонгида

Мезолит даврининг XI-VIII минг йилликларда Фрот ва Дажла дарёлари водийсининг тоғларга туташган ерларида аҳоли термачилик ва овчилик билангина шуғулланиб қолмай, ёввойи ўсимликларни маданийлаштириш ва ёввойи ҳайвонларни қўлга ўргатишга ҳам уриниб кўрганлар.
Улар қўйни қўлга ўргатганлар. Ибтидоий кишилар тошдан бошоқларни ўрадиган ўроқ ва донни майдалайдиган қўл тегирмонидан фойдаланганлар. Мезолит даври кишилари қиш мавусмида ғорларда, ёзда эса дарё соҳилларида поя ва қамишдан чайлалар қуриб уларда истиқомат қилганлар. Улар кейинчалик пахсадан уйлар қуришга киришганлар. Месопотамиядаги Зеви-ЧемиШанидар, Млефаат ва бошқа ёдгорликлари ана шу даврга мансубдир.
М.ав.VII минг йилликларда илк неолит даврида Загрос тоғлари водийлари Месопотамия текислиги чегараларида Жармо маданиятига мансуб қишлоқлар вужудга келади. Бу маданиятга манмсуб кишилар буғдой ва арпани маданийлаштириб, эчки, чўчқа ва итларни қўлга ўргатганлар. Лойга қамиш сомонини қўшиб кулолчилик буюмлари ясаганлар. Мазкур ёдгорликдан металдан ясалган бумлар ҳам топилган. М.ав. VIII-VII минг йилликларда чорвадор ва илк деҳқон қабилалари 112 тоғдан водийга тушиб, Телль-Сотто каби ўтроқ қишлоқларни барпо қилганлар. М.ав.VI минг йилликнинг ўрталари ва иккинчи ярмида Шимолий Месопотамия неолит қабилалари томонидан ўзлаштирилган ва бу жойларда Хассуна маданияти номи билан машҳур бўлган маданият кенг тарқалган. Хассун қабилалари ҳозирги Бағдод чегарасигача бўлган жойларгача келиб ўрнашганлар. Бу даврда деҳқон-чорвачилик хўжалиги шаклланиб, улар йирик ва майда шоҳлик чорва боққанлар, арпанинг тўрт, буғдойнинг уч навини, шунингдек тут экиб парвариш қилганлар. Улар кичик-кичик тўғонлар ва каналлар қуриб, сунъий суғоришга асосланган илк суғорма деҳқончиликни кашф этганлар.



  1. Download 24.33 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling