Месопотамия цивилизация тонгида Месопотамияда энг қадимги давлатларнинг вужудга келиши


Месопотамияда энг қадимги давлатларнинг вужудга келиши


Download 24.33 Kb.
bet2/2
Sana09.02.2023
Hajmi24.33 Kb.
#1182714
1   2
Bog'liq
Месопотамия

Месопотамияда энг қадимги давлатларнинг вужудга келиши

М. ав. V – IV минг йилликлар орасида Месопотамияликлар янгиянги ерларни ўзлаштириб, катта-кичик канал, ариқ ва сув иншоотлари қурганлар. Шунинг натижасида деҳқончилик тобора ривожланиб, улар ердан мўл ҳосил ола бошлаганлар. Шу вақтга келиб Месопотамияда Эреду, Ур, Урук, Ларса, Лагаш, Умма, Иссин ва Шуруппак каби обод қишлоқлар бунёд этилган эди. УКларнинг атрофи эса анча мустаҳкам мудофаа деворлари билан ўраб олинган.
Бу қишлоқларда ва Месопотамиянинг бошқа жойларида деҳқончилик билан бир қаторда кулолчилик, асбобсозлик, тўқимачилик, заргарлик, дурадгорлик, меъморчилик каби касб – корлик ривож топа бошлаган. Айни пайтда воҳа яйловларида чорвачилик ҳам ривожланиб. аҳоли узун, жингалак жунли қўй-қўзилар, қорамол ва эшак боққан. Бу даврда Месопотамияликлар от билан таниш эмас эдилар. Қадимдан бошлаб Месопотамия аҳолиси ўзаро ва қўшни ўлкалар билан қизғин савдо ишлари олиб борган. Хўжалик ривожлана бориб, аҳоли кўпайиб, ибтидоий қишлоқлар аста-секин шаҳарлар тусини ола бошлаган. Шу жиҳатдан қишлоқларни шаҳарлар онаси дейиш мумкин. Уларда ҳайбатли ибодатхоналар, ҳукмдорларнинг қароргоҳлари, хўжалик, маъмурий идоралар ва ҳунармандчилик устахоналари қурилган. Шаҳарларнинг атрофи мустаҳкам, минорали қалин мудофаа деворлари билан ўраб олинган. Девор сиртида эса мудофаа учун чуқур ҳандақлар бўлиб, уларга доим сув тўлатиб қўйилган.
Ибтидоий қишлоқлар аҳолиси бир уруғ ёки уруғдошлардан иборат бўлиб, уни уруғ оқсоқоллари бошқарар эди. Шаҳарларнинг вужудга келиши муносабати билан унга узоқ-яқин жойлардан, бир-бирига бегона бўлган одамлар ҳам келиб ўрнаша бошлаганлар. М. аввалги IV минг йилликларда Жанубий Месопотамияга жануби-шарқ томондан шумерлар келиб жойлашганлар. Улар маҳаллий аҳоли билан аралашиб истиқомат қилганлар. Шу вақтдан бошлаб бу жой Шумер вилояти номини олган. Жанубий Месопотамияда деҳқончилик, чорвачилик ва ҳунармандчиликнинг ривжланиши натижасида бадавлат кишилар, эркин жамоатчи деҳқонлар, ҳунармандлар ва қуллар кўпая бошлаган.
Бу Месопотамия дунёсидаги табақалар эди. Эндиликда жамиятни бошқариш учун қандайдир ташкилот зарур бўлиб қолди. Бу ташкилот Шумердаги шаҳар-давлатлар эди. Ҳар бир шаҳар давлатнинг ўз подшоси, амалдорлари, вазиру-вузаролари, қўшнилари, қўриқчилари, руҳонийлари, жиноятчилаларини жазоловчилари ва қамоқхоналари бўлган. Бутун шаҳар унга қарашли қишлоқ аҳли подшонинг фуқароси ҳисобланади.
Қадимги Месопотамия шаҳар-давлатларини фақат жазоловчи ташкилот деб қараш керак эмас. Бу шаҳар-давлатлар зиммасида суғориш иншоотларини тартибга келтириш, деҳқончиликни, чорвачиликни, ҳунармандчиликни, савдо-сотиқни ривожлантириш ва мамлакатни мудофаа қилишдек жуда муҳим ишлар турган. Бу жараёнлар Месопотамияда м. аввалги IV минг йилликнинг иккинчи ярми ва III минг йилликнинг бошларида содир бўлган.
М. аввалги III минг йилликнинг бошларида Жанубий Месопотамияда ҳар тилларда гаплашувчи қабилалар яшар эди. Жанубда 114 маҳаллий аҳоли билан аралашган шумерлар, Дажла ва Фрот воҳасининг ўрта қисмида эса маҳаллий аҳоли билан бирга аккадлар ҳам яшар эдилар. Улардан шимолда эса хуррит қабилалари истиқомат қилган.
III минг йилликнинг биринчи ярмида Шумерда Эреду, Ур, Ларса, Урук, Лагаш, Умма, Шуруппак, Иссин, Ниппур, Киш улардан шимолда эса Ашшур, Мари, Ниневия ва бошқа йирик шаҳар-давлатлар бор эди. Уларнинг ҳаммасида ҳам асосан суғорма деҳқончиликка асосланган хўжалик ривожланган эди. Улар арпа, буғдой, кунжут экар, сабзавотчилик, боғдорчилик, хусусан хурмо экиб кўпайтиришга катта эътибор берганлар.
Деҳқонлар ерга мотига билан ишлов берар едилар. Месопотамияда маъдан ҳунармандчилиги ривож топган бўлиб, усталар мис билан қўрғошин ёки қалайни қўшиб эритиб жез мадани ҳосил қилганлар. Ундан жанг, меҳнат, уй-рўзғор ва зеб-зийнат буюмлари ясаганлар. Улар ёғочдан омоч, уй жиҳозлари, арава ғилдираклари, қайиқ, мусиқа асбоблари, ва бошқа буюмлар тайёрлаганлар. Шумер ҳунармандлари тўқимачилик ва кулолчиликда ҳам катта ютуқларга эришганлар.
Тамқарлар деб аталган кишилар савдо иши билан шуғулланганлар. Чорва, ғалла, мис ва кумуш парчаси пул вазифаЦини ўтаган. Ички ва ташқи савдода буюмлар бошқа буюумларга алмаштирилган. Шумерлар Аккад, Сурия, Эрон, кавказорти ва Эрон қўлтиғи соҳилидаги ўлкалар билан қизғин савдо-сотиқ ишларини олиб борганлар. Жанубий Месопотамияда қулчилик эндигина шаклланаётган эди. Урушда асир тушган одамлар ва қарздор кишиларни қулга айлантириш бошланган.
Улардан ибодатхона, уй ва хўжаликнинг ҳамма соҳаларида фойдаланилган. Қуллар, қул эгалари томонидан тамғаланиб сотилган ва сотиб олинган. Уларда ҳеч қандай ҳуқуқ бўлмаган. Шумер жамиятидаги аслзодалар, қул эгалари, руҳонийлар ва бошқалар олий табақа вакиллари ҳисобланган. Аҳолининг кўпчилиги майда ишлаб чиқарувчилар, ҳунармандлар, деҳқонлар, майда савдогарлар, аскарлар ташкил этган. Ер эгалигининг бир неча шакли мавжуд бўлган. Уларнинг бири хусусий ерлар 115 бўлиб, улар сотилган ва сотиб олинган. Иккинчиси эса давлат ва ибодатхонага қарашли ерлардир. Месопотамияда ҳамма фойдаланиладиган жамоа ерлари ҳам бўлган.
Йирик қулдорлар жамиятининг олий табақа аслзодалари ҳисобланган. Ўша вақтдаги шаҳар-давлатлар “эн” деб аталган, уни олий руҳоний бошқарган. Шаҳар-давлат бошлиғини лугаль деб ҳам аташган. Улар аҳолининг юқори табақаси орасидан сайланган. У қўшин қўмондони ҳам бўлган. Шумер шаҳар-давлатларининг ўз қўшини бўлиб, улар икки қисмдан иборат эди. Бир гуруҳи найза ва санчқилар билан қуролланиб, эшак қўшилган жанговар аравали аскарлар эдилар.


  1. Қадимги Месопотамияни археологик ўрганилиши тарихидан

Жаҳон халқларининг қадимги тарихини археология фани ва тадқиқотларисиз ўрганиб бўлмайди. Шунингдек Месопотамия тарихини ўрганишда у ердан топилган археологик ёдгорликлар ва уларнинг маданий 106 қатламларидан археологлар топган ашёвий буюмлар энг муҳим манбалардан бири ҳисобланади. Месопотамияда археологик қазув ишлари ХIX асрнинг иккинчи ярмида бошланди. 1842 йил француз дипломат Э.П.Ботта Куюнжук тепалигида қазиш ишларини бошлади. Ривоятларга кўра бу жой Оссуриянинг пойтахти Ниневия экан. 1843 йилда А.П.Ботта подшо Саргон III нинг пойтахт шаҳри Дур – Шаррукин бўлган қадимги Хорсободда қазиш ишларини олиб борди.
1844-1845 йилларда инглиз дипломати Г.А. Лэйярд Нимруд тепалигида қазиш ишларини бошлайди. Нимудни қазиш натижасида бу тепалик Оссуриянинг Кальха шаҳри эканлиги аниқланган. КальХаньинг маданий қатламларидан топилган ашёвий буюмлар унинг оссур подшолари саройи бўлганлигидан дарак беради. Маданий қатламлардан одам-буқа ва одам – арслоннинг катта ҳайкали топилган.
1847 йил Г.А.Лейярд Куюнжикда қазиш ишлари олиб Ниневия шаҳри харобаларини, шоҳ Цинахреб саройини (м.ав.VII аср) унинг набираси Ашшурбанипал тўлиқ сақлаган “сопол китоб” кутубхонасини топишга муяссар бўлган. XIX асрнинг иккинчи ярми ХХ асрнинг бошларида Месопотамияда археологик тадқиқот ишларининг янги даври бошланади. Лэярдининг сафдоши Х.Рассам Куюнжикда қазиш ишларини давом эттириб оссирия шоҳи Ашшурбанипалнинг ажойиб ов ва уруш манзараси ифода этилган тасвир туширилган саройини ва шоҳ кутубхонасини топган. Нимруд тепалиги яқинидаги Балавот деган жойдан м. ав. IX асрга мансуб оссурия ёдгорлигини, бронза плита, сиртига ҳарбий юриш манзараси ифода этилган Блават дарвозасини топган. Рассом томонидан Сиппар шоҳи ҳаробаси топилган.
У ерда қуёш худоси Шамашга аталган ибодатхона, иш хужатлари архиви ва “ўқув қўланмалари” бўлган мактаб биноси ҳам очилган. Ёдгорликнинг маданий қатламларидан Ашшурбанипалнинг цилиндир лой лавҳаси топилган бўлиб у фанда “Рассом лавҳаси” деб ном олган. Месопотамиядаги қадимги шаҳарларни қазиб очиш ва илмий ўрганиш ишига инглиз геологи В.Лофтуснинг ҳам хизматлари катта бўлган. У Урук ва Ларсада катта кашфиётлар қилган.
Англия экспедицияси ХIХ асрнинг иккинчи ярмида Урук, Ур, Ларса ва Эреду каби қадимги Шумер шаҳарларини қазиб очдилар. ХIХ асрнинг охирида Э де Сарзек бошлиқ француз археологик экспедицияси Шумердаги лагаш шаҳрида қазишлар олиб бориб катта ютуқларга эришди. У ерда Лагаш ҳокимларининг, хусусан Гудеанинг кумушдан ясалган ҳайкаллари ва ганждан ясалган вазалар топилган. Шунингдек у ердан Лагаш ҳукмдорининг Ямма шаҳри ҳокими Урунимгин устидан эришган ғалабаларини эслатувчи ёзув, “Стена коршунов” – “Калхатлар ёдгорлик тоши”, Лагаш ҳукмдорининг ислохатлари ҳақида, шунингдек ибодатхоналарнинг хўжалик ҳужжатларига оид катта архив ҳам топилган. Америкалик археологлар эса ниппур шаҳри ҳаробаларидан 3000 йил илгари фаолият кўрсатган худо Энлил ибодатхонасини очганлар. Ибодатхонанинг маданий қатламларидан 60000 дан ошиқ сопол табличкаси бўлган кутубхона, ибодатхонанинг хўжалик бинолари, сарой, мактаб, бозор, пештахта, уй – жой ва бошқа нарсалар топилган. ХХ асрдан бошлаб Месопотамияда археологик қазув ишлари янада қизғин тус олди. Р.Кальдевой бошлиқ немисларнинг археологик экспедицияси Бағдод шаҳридан 90 км жанубдаги тепаликларни ковлашга киришадилар. Қазиш натижасида қадимги Месопотамиянинг сиёсий, иқтисодий, маданий – диний маркази бўлган. қадимги Бобил шаҳри кашф этилди. Бу ердаги қазиш ишлари 1899 йилдан 1917 йилгача давом этган. Қазишмалар натижасида м.ав.VII – VI асрда яшаган шоҳ Навуходоносор II нинг саройи, худо Мардук ибодатхонаси, зинапоясимон – зиккуратнинг улкан биноси очилган.
1903-1914 йилларда В.Андре бошлиқ археологлар Оссуриянинг энг қадимги пойтахти Ашшур шаҳри харобаларини 108 кавлаганлар. Қазишлар натижасида подшоҳ саройининг қолдиқлари, ибодатхона, жумладан осурларнинг олий худоси Ашшур ибодатхонаси, шоҳларнинг ер остидаги дахма – сағанаси, шаҳар кўчалари ва уйларнинг ўрни топилган. А.Нельдека, Р.Кольдевой ва В.Андрелар Фара қишлоқчасида қазиш ишлари олиб боришган. Бу жой Шумер шаҳарларидан бири бўлиб, маданий қатламлардан қадимги хўжаликка оид матнлар битилган кутубхона кутубхона; Бобил яқинидаги Борсиппдан баландлиги 49 метрлик зиккурат, шунингдек Умма шаҳри ҳаробалари топилган. 1933-1939 йилларда А.Перро бошлиқ Франсуз археология экспедицияси қадимги Мари шаҳрида археология қазиш ишларини олиб бориб, у ердан м.ав.II минг йиллик бошларида Мари подшоси томонидан қурилган улкан сарой қолдиғи, 20000 яқин хўжалик ва дипломатик таблица қазиб олинган. 70 йилларда эма м.ав.IV – III минг йилликка оид саройлар, хосилдорлик худоси Иштар ибодатхонаси, қадимги қабрлар ва сопол лавҳалар топилган.
1922-1934 йилларда Л.Вулли бошлиқ инглиз археологик экспедицияси қадимги Урда қазиш ишлари олиб борганлар. Урнинг маданий қатламларида м.ав.IV минг йилликдан м.ав.IV асргача бўлган шаҳар ҳаётини тикловчи ашёлар, ой худоси Наннари ва унинг рафиқаси Нингаль ибодатхонаси шоҳ Ур – Намму томонидан м.ав.III минг йиллик охирида қурилган зиккурат иншооти, илк сулола даврига мансуб шоҳ мақбаралари, мактаб, устахона, бозор, дарё кемалари тўхтайдиган гаван – бекат, меҳмонхона турар жой, ибодатхона, давлат ва хусусий архивлар топилган. 1925-1930 йилларда америкалик археологлар
Аррапхадаги учта тепаликни қазиб, у ердан қалъа, ибодатхона саройи, хўжалик, турар жой ва м.ав.II минг йилликка мансуб катта архив қазиб очилган. 1930-1936 йиллрада эса америкалик археологлар қадимги Эшнунани қазиганлар. 109 Иккинчи жаҳон урушидан сўнг америкалик тадқиқотчи ва археологлар ишига ироқлик олимлардан Фауд Сафар ва Таха Бакирлар ҳам жалб қилинган. Улар Эшнунна яқинидаги Шадуппамада қазиш ишлари олиб бориб, қадимги суд – адлия қонунлари ёзилган лавҳа (Эшнунна қонунлари), математик ва бошқа фанларга оид маълумотлар топилган. Ироқ олимлари Эреду шаҳри ҳаробаларида ҳам қазиш ишлари олиб борганлар. Усрдан тарихий давргача бўлган 14 маданий қатлам очилган. Бу нарсалар жанубий Шумер шаҳарларининг қадимлигини кўрсатувчи далиллвардан бири ҳисобланади. 50-60 йилларда ироқлик археологлар Неби – Юнус тепалигида қазиш ишларини олиб борганлар. Бу жой Ниневия шаҳри ҳаробалари бўлиб, у ердан оссур шоҳи Асархадони саройи, қурол яроғ омбори, хўжалик қурилиш бинолари ва кўпгина ёзма ҳужжатлар топилган.

Хулоса
50-80 йилларда немис археологлари Урук шаҳрида қазиш ишлари олиб бориб у ердан м.ав.III минг йилликка мансуб муқаддас ибодатхона, ҳосилдорлик худоси Инанна ибодатхонаси, хом ғиштдан қурилган қадимги шаҳар девори, Урукнинг афсонавий шоҳи “Гилгамеш” даври ҳунармандлар устахонаси, бой қабр – мозорлар, оссур ва бобил шоҳларининг ёзувлари матни кашф этилган. М.Мэллоуэн бошлиқ инглиз археологлари Нимруд тепалигида қазиш ишлари олиб борганлар.
У ердан “Саламансар форти” бўлиб, у ердан м.ав.IX – VII асрга мансуб кучли минорали қальа девори, ҳарбийлар турадиган қароргоҳ, хўжалик бинолари, оссур подшолари саройлари топилган. Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, Месопотамиянинг қадимги тарихини ўрганишда М.В.Никольский, Н.П.Лихагев, М.В.Никольскийнинг ўғли Н.М.Никольскийларнинг хизматлари ҳам каттадир. Улар Иккидарё оралиғи тарихи, бобилликлар маданиятига доир кўплаб мақолалар ёзиб нашр этишган. Месопотамия халқлари ва маданияти тарихини ўрганишда Б.А.Тураев, В.К.Шилейко, В.В.Сийруве, А.И.Тюменов, И.М.Дьяконов, 110 В.И.Авдиев, М.А.Дандамаев, В.М.Массон, Р.М.Мунгаев, Н.Я.Мерперт ва бошқа рус археолог тарихчилари, шарқшуносларининг хиссалари каттадир.
Фойдаланилган адабиётлар



  1. Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т. 1998.

  2. Геродот. История в девяти книгах / Пер. Г. А. Стратановского. М.; Л., 1972. («Памятники исторической мысли»; репр. 1993).

  3. Авдиев В.И. История Древнего Востока. Москва 1948 .

  4. Авдиев В.И. Қадимги Шарқ тарихи. Тошкент 1964.

  5. Бухарин М. Д., Ладынин И. А., Ляпустин Б. С., Немировский А. А. История Древнего Востока. — М.: Дрофа, 2009

Download 24.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling