Сабзавотчилик
Download 30,98 Kb.
|
1 topshiriq
1 topshiriq
– Мева-сабзавотчилик мамлакатимиз учун жаҳон аграр ва озиқ-овқат бозорларига интеграциялашувни ва валюта тушумини таъминлаб берувчи тармоқлардан бири бўлиб, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоғи ҳисобланади. Алоҳида эътироф этиш лозимки, кейинги йилларда республикамизда мева-сабзавотчиликни ривожлантиришга давлат томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига республика бўйича 1 миллиард 37 миллион долларлик мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари 69 та давлатга экспорт қилинди. Маҳсулотлар асосан Россия, Қозоғистон, Хитой, Покистон, Қирғизистон, Беларусь каби давлатларга экспорт қилинмоқда. Шунингдек, Албания, Жазоир, Баҳрайн, Болгария, Қатар, Қувайт, Мексика, Марокаш, Норвегия, Уммон, Панама, Словения, Таиланд ва бошқа бир қатор давлатлар бозорлари ҳам ўзлаштирилди. Умуман олганда, юртимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига хорижий давлатларда бўлган талаб ҳар бир мамлакатнинг аҳоли талабидан келиб чиқади. Россия давлатига узум, мева, сабзавот маҳсулотлари экспорти амалга оширилмоқда. Қозоғистон бозорини таҳлил қиладиган бўлсак, асосан сабзавот (75,1 миллион доллар), узум (38 миллион доллар), мева (48,8 миллион доллар) ва қуритилган мева-сабзавотлар (14,9 миллион доллар) маҳсулотлари экспорти амалга оширилган. Сабзавотлардан –помидор (15 миллион доллар), пиёз (13,5 миллион доллар ), оқ бош карам (11,3 миллион доллар), гул карам (4 млн. доллар), мевалардан – олхўри (11,3 миллион доллар ), хурмо (12,4 миллион доллар ), олма (4,1 миллион доллар), қуритилган мева-сабзавотлардан қуритилган қизил қалампир (3,3 миллион доллар), қуритилган олма (2,8 миллион доллар) ва бошқа маҳсулотлар экспорти амалга оширилмоқда.
Тайёрланган пахта хом-ашёси пахта тўқимачилик ташкилотчилари ва пахта тўқимачилик кластерлари, шунингдек ташкил этилиши назарда тутилган фермер хўжаликларининг ихтиёрий кооперацияларига тегишли ёки улар томонидан ижарага олинган пахта тозалаш корхоналарида амалга оширилади. Амалга оширилган ислоҳотлар жараёнида тадбиркорлик фаолияти субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга амалий ва методологик ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, “Paxtasanoat ilmiy markazi” АЖ ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан биргаликда пахта хом-ашёсини қабул қилиш, қайта ишлаш ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни сақлаш жараёнларини ҳуқуқий тартибга солишни жаҳон амалиёти ўрганилиб, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорлик олиб борилмоқда. Шу ўринда таъкидлаш керакки айни вақтда амалдаги пахта хом-ашёсини қабул қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва ҳисобини юритиш бўйича ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бугунги кун талабларига мутлақо жавоб бермайди. Бу борада ижобий йўналиш - қишлоқ хўжалигида хусусан пахтани дастлабки ишлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларга ўз хиссасини қўшиш мақсадида, “Ўзагроинспекция” томонидан пахта-тўқимачилик кластерлари билан ҳамкорлик қилишнинг янги кўриниши - меморандумлар тузиш режалаштирилмоқда ва унга кўра: - пахта хом-ашёсини қабул қилишда амалдаги давлат стандартларига риоя этилиши ва бунда фермер хўжаликлари ва кластерларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш; - пахта ғарамларини тўғри жойлаштириш, профилактика тадбирларини ўз вақтида ва самарали амалга ошириш бўйича ҳамкорликда мониторинг қилиб бориш; - пахтани қайта ишлашда самарали технологик жараёнини танлаш, унга амал қилиш, ишлаб чиқаришда асоссиз йўқотишлар, куйиндилар ва нобудгарчиликларни олдини олиш; - ишлаб чиқарилган пахта маҳсулотлари сифат кўрсаткичларини тўғри аниқлаш; - пахта маҳсулотлари ҳисобини юритиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиб бориш борасида бир қатор ижобий ишларни амалга ошириш режалаштирилган. “Ўзагроинспекция”нинг мақсади бугунги кунда бу соҳага илк бор қадам қўйган тадбиркорларимиз ишини назорат қилиш, уларнинг хато ва камчиликларни топиш эмас, балки уларга кўмакдош бўлиб, фаолиятини ҳар томонлама қўллаб қувватлашдан иборатдир.
Кластерда меҳнат қилаётганлар учун 500 ўринли профилактория қурилади. Шунингдек, тумандаги 21 та мавзеда миллий ҳаммом ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилади. Эътиборлиси, улардан фойда олиш кўзда тутилмаяпти, яъни тушумнинг ҳаммаси иш ҳақи, жиҳозлаш, таъмирлаш кабиларга йўналтирилади. Кластер дуч келаётган баъзи қийинчиликларни ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифларни билдириш жоиз. Чет эл кредит линиялари маблағларини жалб қилаётган маҳаллий тижорат банкларининг маржаси юқори. Масалан, Германиянинг Коммерцбанк ёки Ландесбанк кредит линиялари маблағларининг йиллик фоиз ставкаси ўртача 0,75-1 фоиз. Бироқ кластер корхоналари бу маблағларни йиллик 5-6 фоиз ставка билан олишмоқда. Бу эса лойиҳа ўзини қоплаш муддатининг кечикиши, кредит мажбуриятлари ошишига олиб келмоқда. Маҳаллий банклар ставкалари хорижий молия муассасалариникига мувофиқ бўлиши зарур.
EastFruit таҳлилий сайтида эълон қилинган “О тепличных технологиях, трансфере знаний и инвестициях в плодоовощной Узбекистан – интервью с Хэнком Стигтером” (“Иссиқхона технологиялари, билимларни муқобиллаш ва Ўзбекистоннинг мева-сабзавот етиштириш соҳасига инвестициялар киритиш тўғрисида – Хенк Стигтер билан суҳбат”) номли мақолада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва ташқи бозорларга экспорт қилишда Нидерландия тажрибаси ҳамда уларни Ўзбекистонда тадбиқ қилиш истиқболлари ҳақида сўз юритилади. Қуйида ушбу мақоланинг ўзбек тилига таржимаси эътиборингизга ҳавола қилинмоқда. 2 topshiriq
Тоғ-кон саноатида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар тури бўйича чақиқ тош қазиб олиш ҳажми ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 1,5 мартага, каолин – 1,6 мартага, газ конденсати – 14,3 фоизга ва табиий газ – 6,8 фоизга ошган. Шу билан бирга, нефть қазиб олиш ҳажмининг 9,9 фоизга ва кўмирнинг – 10,2 фоизга камайганлигини кузатиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси 2018 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон Республикасининг саноат ишлаб чиқариши бўйича тақдим этган маълумотларида ушбу рақамлар келтирилган.
Бутун дунё инновацион ечимлар излаётган бир пайтда Ўзбекистон илғор технологияларни ўзлаштирган қатор давлатлар қаторига қўшилиш йўлидан ишонч билан бормоқда. Келажак авлодни ўйлаган ҳолда, Ўзбекистон энергияда ишловчи, замонавий автомобилларни ишлаб чиқариш бўйича камида 10 йил олдинга чиқиш имконини берувчи янги давр остонасида турмоқда. Бу Ўзбекистонни МДҲда биринчи ва дунёда 14 мамлакатга айлантиришда барча имкониятлар мавжуд эканлигининг яна бир исботи. «Автомобилсозлик — фан ва техника тараққиётини ўзида мужассам этган жаҳон иқтисодиётининг муҳим тармоқларидан саналади. Ушбу йўналиш ривожланган давлатларда етакчи, мультипликатив соҳа сифатида металлургия, нефть-газ ва кимё саноати, электротехника ҳамда бошқа турдош соҳаларда битта иш ўрнида 7−8 та иш ўрни яратишга мажбур қилади. Download 30,98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling