Металларда газ коррозияси
-расм. Кристаллардаги нуқтавий дефектларнинг
Download 107.97 Kb.
|
2-мавзу 38932
2.1-расм. Кристаллардаги нуқтавий дефектларнинг
кўринишлари. а – вакансия; б – дислокация; в – Френкел дефекти; г – қўшимча киритилган атомлар; Стрелкалар билан атомларнинг кристалл панжарадаги силжиш йўналишлари кўрсатилган. Қўшимча эгаллаган атомлар кристалл панжрадаги асосий металл атомларини силжитган ҳолда кристалл панжара тугунларида жойлашиб олади. Қўшимча киритилган атомлар кристал панжара тугунлари билан чегараланган бўшлиқда жойлашади (2.1, г-расм). Қотишмаларнинг ҳосил бўлишида эриган ва асосий металл атомларининг диаметрлари нисбати 0,59 ошмаган ҳолда киритилган атомлар пайдо бўлади. Легирлаш жараёнида легирловчи компонент ионлари қаттиқ эгалланган ва силжитувчи эритмалар ҳосил қилиб, асосий металл атомлари кристалл панжарасига кириши мумкин. Дислокациялар туфайли кристалл панжарада чизиқли Бир ўлчамли дефектларни ҳосил қилади. Дислокациялар совитилаётган металлнинг қотиш жараёнида ва металлга механик ёки бошқа ташқи таъсирлар туфайли вужудга келади. Конструкцион материалларда дислокациялар яхлит тўрлар ҳосил қилади. Металл буюмларни тайёрлаш шароитига қараб улардаги дислокация-лар зичлиги 103 – 104 см-2 дан (яхши қиздирилган материалларда) 109 – 1010 см-2 гача (пластик деформацияланган материалларда) бўлиши мумкин. Поликристалл материалларда дислокацияларнинг ўртача зичлиги 106 – 108 см-2 ни ташкил қилади. Кристалл панжарадаги текислик ва сирт дефектларига (2.2 ва 2.3-расмлар) турлича ориентирлашган соҳалар — доналар (2.2 а,в,г-расм), блоклар (2.2 б-расм), қўшалоқ кристалларни (2.2 б-расм), шунингдек турли упаковкали атом қатламларини ажратувчи чегаралар мисол бўла олади. Чегараларнинг турлари ориентирланиш йўналиши орасидаги Ω бурчак орқали (2.3 а-расм) фарқланади. Ω бурчакнинг қиймати одатда блоклар учун 0,01 рад (~1°) ни ташкил қилса, доналар учун у ўнлаб градусгача бўлиши мумкин. Download 107.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling