Металларда газ коррозияси


Металлар структураси ва унинг коррозия жараёнларига таъсири


Download 107.97 Kb.
bet2/6
Sana22.04.2023
Hajmi107.97 Kb.
#1379693
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-мавзу 38932

2.2. Металлар структураси ва унинг коррозия жараёнларига таъсири.
Сирт бирикмаларининг ҳосил бўлиши, уларнинг металлга адгезияси ва хоссалари коррозия жараёнига таъсир қилади. Ўз навбвтида бу кўрсаткичлар металлнинг структураси ва таркибига боғлиқ.
Металлар асосан кристалл тузилишга эга. Кристалл панжара тугунларида мусбат зарядланган ионлар жойлашган бўлиб, электронлар металлда эркин ҳаракатланади.
Кристалл панжара атомлари қатъиян даврий жойлашган идеал кристаллардан фарқли ҳолда, реал кристалларда доимо дефектлар деб аталувчи структура мунтазамлигининг бузилиши кузатилади. Реал металл конструкцион материалларда идеал кристалл ҳолатнинг бузилишига металлнинг кристалланишидаги номувозанат шароитлар, унинг таркибида легирловчи ва қўшимча элементларнинг бўлиши, кристалл панжара деформацияси, буюмларни тайёрлаш жараёнидаги механик, термик, радиацион ва бошқа факторларнинг таъсири асосий сабаб бўлади.
Ҳозирги вақтда металл констркцион материалларнинг дефектларини синфлашнинг бир неча усуллари мавжуд:
• морфологик аломатлари бўйича — ташқи, ички, жорий қилинган, бириктирилган ва б.;
• келиб чиқишига (генетик аломатларига) кўра — қуйилган, пайвандланган, термик, деформацион, коррозион ва б.;
• структуравий аломатлари бўйича — ёриқлар, ковакчалар, ортиқча фазалар, металлмас аралашмалар, донадорлик чегаралари ва б.;
• геометрик ўлчамлари бўйича —макро- (> 1 мм), микро- (~200-
1000 мкм) ва субмикро- (~ 0,1-200 мкм) дефектлари;
• геометрик тузилиш аломатлари бўйича — нуқтавий, чизиқли, икки ўлчамли ва б.;
Кристалл панжара дефектлари металлнинг белгиланган муҳим хосса-ларини ўзгартиради, унинг кимёвий ва электрокимёвий характеристикалари-га таъсир қилади. Металл сиртига чиққан структуравий дефектлар юқори реакцион қобилятга эга бўлиб, коррозиянинг энг биринчи ўчоғи ҳисоблана-ди. Биржинслиликдан четлашишнинг исталган кўриниши ҳам кимёвий, ҳам электрокимёвий коррозияни кучайтиради.
Нуқтавий дефектнинг тўрт асосий кўриниши мавжуд:

  • вакансиялар;

  • эгаллаган ва сингиган қўшимча атомлар;

  • дислокацияланган атомлар;

  • Френкеля дефектлари.

Вакансиялар (2.1, а - расм) энг кўп учрайдиган нуқтавий дефектлардан ҳисобланиб, кристалл панжарадаги бўш тугунлар ҳисобланади. Бундай дефектларни дислокацияланган (2.1, б-расм) — ўзининг асосий мувозанат ҳолатидан тугунлар орасидаги бўш жойга силжиган металла атомлари ҳам ҳосил қилади. Дислокацияланган атомлар асосан ҳажми катта бўлган бўшлиқларда жойлашади, чунки бу ҳолда кристалл панжара минимал деформацияланади.
Ваканцияларнинг ҳосил бўлиши атомлар дислокацияси билан бир вақтда амалга ошиши мумкин. Бундай ҳолларда Френкел дефектлари дейиладиган жуфт дефектлар ҳосил бўлади (2.1, в-расм).
Конструкцион материаллар турига кирадиган техник жиҳатдан тоза металлар структурасида доимо эгаллаган ва киритилган қўшимча атомлар мавжуд бўлиб (2.1, г-расм), нафақат физикавий балки кимёвий табиатга эга бўлган дефектлар учрайди.


Download 107.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling