Method of calculating the dimensions of greenhouse-type single slope watermaker by taking into account the accumulation of solar energy parnik tipidagi bir nishabli suv chuchutgichi o


Download 2.25 Mb.
bet43/57
Sana22.11.2023
Hajmi2.25 Mb.
#1794781
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   57
Bog'liq
Документ

Тадқиқот объекти ва методлари


Тадқиқот ишлари Андижон давлат университети Ботаника боғи ҳудудида олиб борилди. Тажриба ўтказилган худуд Фарғона водийсининг шарқий қисмида жойлашган бўлиб, иқлими кескин континентал, қуёшли кунларнинг кўплиги ва узунлиги, ёзининг қуруқ ва иссиқлиги, қиш совуқлигининг ўзгариб туриши, гидротермик меъёрларнинг бир-биридан сезиларли фарқланиши билан характерланади. Андижон вилояти денгиз сатҳидан 430-460 метр баландликда жойлашган бўлиб, асосан суғориладиган ерларни ташкил топган. Ҳавонинг ўртача нисбий намлиги 62-65 фоизни, қишда эса бу кўрсаткич 75-80 фоизни ташкил этади.
Иқлими ўзгарувчан, январь-февраль ойиларининг ўртача ҳарорати +5...+60С, ёзи мўътадил, энг иссиқ ойи июлда ўртача ҳарорат +28,2 ...+32,50С ни ташкил этади. Ёғингарчилик йил давомида кам бўлиб, унинг асосий қисми (70-80 %) қиш ва баҳор ойларига тўғри келади.
Кўп йиллик маълумотларга кўра, бир йиллик ўртача ёғин миқдори 250,9 - 370 мм, +100С дан юқори бўлган кунларнинг давомийлиги 210-215 кунни ташкил қилиб, фойдали ҳароратлар йиғиндиси +2800 ...+31000С ни ташкил этади. Тажриба олиб борилган 2015-2018 йиллар мобайнида йиллик ёғин миқдори асосан баҳор ойига тўғри келиб, ўртача 250-300 мм. ни ташкил этди .
Тажриба ўтказилган жой тупроқларининг келиб чиқиши аллювиал, узоқ йиллар давомида ҳайдалиб келинаётган ўтлоқи тупроқ. Механик таркиби бўйича оғир ва ўртача қумоқ, ишлов берганда чанг бўлиб туриш хусусиятига эга. Ер ости сувлари 1,5-1,8 м. чуқурликда жойлашган. Тупроқнинг сув ўтказиш ва физик хусусиятлари қониқарли, тупроқ унумдорлиги бўйича ўртача.
Тадқиқот объектлари сифатида Тriticum aestivum ва Hordeum vulgare турларига тааллуқли маданий навлар олинди. Дала тажрибаларида Ўзбекистон давлат реестрига киритилган кузги буғдой навининг “Аср”, “Таня” ҳамда арпанинг “Қизилқурғон” ва “Новосадски-525” навлари танланди. Дала тажрибалари 4-такрорлашда ўтказилиб, вариантлар кетма – кетликда жойлаштирилди. Ҳар бир майдончанинг майдони 10 м² (қатор узунлиги 5 м, эни 2м) бўлиб, 4-5 см чуқурликка гектаригa 220 кг уруғ ҳисобида экилди. Илмий тадқиқот ишларини олиб боришда умумқабул қилинган лаборатория ва дала тадқиқотлари усуллардан фойдаланилди [5-7].
Тадқиқот объектлари уруғ унувчанлигига микроэлементлар ва ЗСС-1 препаратини таъсирини ўрганииш учун уруғлар экишдан олдин микроэлементларнинг турли даражадаги тузли эритмалари билан ишланди [8].

Download 2.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling