Metodikalari kafedrasi
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
41982 1 BAAE6687448A24815B9D87290D6795C37E2EA845
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎзПФИТИ “Узлуксиз таълим педагогикаси ва психологияси” бўлими бошлиғи, педагогика фанлари доктори, профессор Аннотация
- Калит сўзлар
8 ЎЗБЕКИСТОНДА ПЕДАГОГИК ЁНДАШУВЛАР ТАРҚҚИЁТИНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ: УЧИНЧИ РЕНЕСАНС ПЕДАГОГИКАСИГА ОИД ИЛК ФИКРЛАР Р.Г.Сафарова ЎзПФИТИ “Узлуксиз таълим педагогикаси ва психологияси” бўлими бошлиғи, педагогика фанлари доктори, профессор Аннотация. Ушбу мақолада педагогика фанида ўз ечимини кутаётган долзарб муаммолар, уларнинг ечимига қаратилган тадқиқотларнинг характери, йўналишлари ҳақида фикр юритилган. Ўқувчи ва талабаларннинг ақлий интелектуал соҳаларини ривожлантириш йўллари баён қилинган. Мазкур мақоладан илмий педагогик жамоатчилик, профессор ўқитувчилар, умумтаълим мактаблари ўқитувчилари, талабалар, ёш олимлар фойдаланишлари назарда тутилган. Калит сўзлар: Ренесанс, ақлий интелектуал ривожланиш, прагматик топшириқлар, креатив, эвристик технологиялар, ўқувчилар, талаба ёшлар, мутафаккирлар, индивидуал ёндашув, маданий, тарихий ёндашув, ҳуқуқий тарбия, аҳлоқий тарбия. Ўзбекистон Республикасида барча соҳаларда бўлгани каби педагогика назариясини бойитишга хизмат қиладиган янгича концептуал қарашлар ва ёндашувлар вужудга келмоқда. Учинчи Ренесанс педагогикасига оид илк назарий ғоялар илгари сурилмоқда. Ўз навбатида ушбу ғоялар Биринчи ҳамда Иккинчи Ренесанс даврида шаклланган ва ривожланган дунёдаги барча илм аҳлини хайратга солиб келаётган педагогик таълимотлар билан ягона занжирни ташкил этмоқда. Чунки, мутафаккир аждодларимиз томонидан яратилган, назарий ҳамда амалий жиҳатдан чуқур асосланган умрбоқий педагогик таълимотлар бугунги кунда янгича конеткстда янада қимматлироқ аҳамият касб этмоқда. Чунки, инсонлар, айниқса, ёшлар бугунги кунда маданий-маънавий ривожланишга кучли эҳтиёж сезмоқдалар. Ўзбекистон ёшлари ўзлигини излаб билиб-билмасдан бегона маданий муҳитга кириб қолмоқда. Улар мазкур маданий муҳитда миллатимиз учун ёд бўлган маданий моделларнинг истеъмолчисига айланмоқда. Бундай вазиятда маданий юксалиш ўзликни англаш йўли маданий-тарихий моделларни ўзлаштириш асосида намоён бўлишини илмий педагогик жамоатчилик борган сари чуқур англаб етмоқда. Аждодларимиз ҳаёт йўли, маданий- маънавий ривожланиш дастури бугунги кунда демократик характердаги жамоатчилик аъзолари учун ибрат мактаби эканлиги янада кўпроқ ойдинлашмоқда. Шунинг учун ҳам инсоният, айниқса, мутафаккир аждодларимиз томонидан яратилган маданий, тарихий ҳамда педагогик меросдан бўлажак ўқитувчилардан касбий шахсий ривожлантириш мақсадида фойдаланиш, бу соҳада алоҳида имкониятларни тақдим этади. Масалан, “Аҳлоқи Носирий” асарида Носириддин Тусий томонидан баён қилинган ўқитувчилик касбига оид қарашлар, Шайхонтоҳур, Хўжа Ахрор Валий, Баҳоуддин Нақшбандий, Алишер Навоийларнинг ўқитувчилик, устоз- 9 шогирд муносабатларига оид қарашлари бугунги кунда ҳам ўқитувчилик касбининг ахлоқ кодексини белгилаб берувчи ёндашувларнинг бойлиги билан алоҳида аҳамиятга эга. Тасаввуф таълимотида илгари сурилган педагогик қарашлар эса шахс маънавий-ақлий камолотини таъминлашда асосий манба бўлиб хизмат қилади. Кўриниб турибдики, кўп асрлик маданий-педагогик меросимиз бугунги кунда ҳам ўқувчи ҳамда талаба ёшларни маънавий, маданий ва касбий ривожлантиришда пойдевор сифатида хизмат қила олиши билан алоҳида долзарблик касб этади. Биринчи ва Иккинчи Ренесанс даврида мутафаккир аждодларимиз шахс аҳлоқининг таркибий қисми сифатида ҳуқуқий тарбия ва ҳуқуқий маданиятни ривожлантиришга оид фиқҳ илмига оид қарашларини педагогик таълимотлар билан уйғунлашган ҳолда улкан арсеналини яратишга муваффақ бўлганлар. Фикр, ақл, тарбияси инсон камолотининг асосий фундаментини белгиловчи учта бир-бирини тақозо қилувчи ажралмас бирлик сифатида талқин этилган. Бугунги кунда шу уч бирлик: фикр, ақл ва нафс тарбиясига ўзаро уйғунликда эътибор қаратилмаганлиги учун ҳам ўқувчи ҳамда талаба ёшлар оммавий маданият таъсирига осонгина берилиб, ёд маданий моделлар, эътиқодий қарашларни, мешчанларча ҳаёт тарзини қабул қилмоқдалар. Биз бугунги кунда олий таълим ҳамда мактаб таълими педагогикасига Боязид Бистоний, Абулқосим ал-Бағдодий, Саййид Абдулкарим Гелоний, Муҳийиддин ибн Аърабий, Азизиддин Насафий, Кошифий, Имом Мотрудий Имом Ғаззолийларнинг ақл, фикр, нафс ҳамда иймон-эътиқод тарбияси ҳақидаги қарашларидан фойдаланган ҳолда таълим-тарбия назарияси ва амалиётини ривожлантиришга оид ёндашувларни илгари суришимиз лозим. Ушбу ғоялар ва тақдимотлар ўқувчи ҳамда талабаларнинг интелектуал имкониятларини кенгайтириш билан бир қаторда уларнинг фикрларини миллий-маданий дунёқараш негизида соғломлаштириб маданий-аҳлоқий тасаввурларини бойитиш, эътиқодларини мустаҳкамлаш, миллий-маданий моделларни қабул қилишга бўлган мойилликларини оширишга хизмат қилади. Ўқувчи ва талаба ёшлларни соғлом маънавий ва маданий дунёқараш ва эътиқодини шакллантириш орқали жамият ҳаётига мослаштириш, уларнинг фикрлаш имкониятларини кенгайтириш, ақлий ва аҳлоқий ривожлантириш амалга оширилади. Шунинг учун ҳам ўқувчи ва талаба ёшларнинг фикрлаш ва ақлий салоҳиятини ривожлантириш орқали уларда нафси амморанинг шаклланишига монелик қиладиган педагогик механизмларини татбиқ қилиш муҳим амалий аҳамиятга эга ўқувчи ва талаба ёшлар билим, кўникма, малака ва компетенцияларнинг зарур заҳирасини ҳосил қилиш учун уларда хиссий билиш идрок ва назарий тафаккурни ривожлантиришнинг энг самарали воситалари, усул, метод ва технологияларини ишлаб чиқиш ҳамда педагогик амалиётига жорий этиш зарурияти кучаймоқда. Буларни ривожлантирмай туриб таълим олувчиларда ижтимоий тажрибасини хосил қилиб бўлмайди. Бунинг учун, биринчи навбатда, таълим олувчиларда мустақил фикрлаш, билимларни ўрганишга 10 қизиқиш, уларни мустақил ўқиб ўрганиш, эвристик изланишларни амалга ошириш, лойиҳалар устида ишлаш мотивларини ривожлантириш талаб этилмоқда. Шунга кўра таълим олувчиларда интелектуал фаолиятнинг барча турларини комплекс тарзда ривожлантиришга хизмат қиладиган ўқув материалларини танлаш ва педагогик-психологик кўрсаткичларга таянган ҳолда моделлаштириш алоҳида дидактик аҳамиятга эга. Ўқувчи ва талаба ёшларнинг маданий дунёқарашини ривожланитириш орқали шахсий касбий тараққиётини таъминлашда юқори самарадорликка эришиш имконини берадиган методлар: эвристик изланиш ва эвристик суҳбатлар, муаммоли вазиятлар яратиш, тадқиқотчилик, лойиҳалаш, таҳлил мутолаа, диалог, гуруҳли ва индивидуал ишлар, рефлексиялаш кабилар ёрдамида ўқувчи ва талаба ёшларда интелектуал фаолликни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ. Мазкур методлар ўқувчи ҳамда талаба ёшларда интелектуал фаоллик билан бир қаторда коммуникатив, ўз- ўзини ривожлантириш, ахборотлар билан ишлаш, миллий ва умуммадиний бойликларни ўзлаштириш, эвристик изланиш, рефлексиялар каби компетенцияларни ривожлантиришга хизмат қилади. Бугунги кунда ўқув топшириқларининг самарадорлиги ва таълим олувчиларни интелектуал жиҳатдан ривожлантириш имкониятларини кенгайтиришга йўналтирилган илмий тадқиқотларни амалга оширишга эътибор қаратиш зарурияти кучаймоқда чунки, дарсликларда берилган ва ўқитувчилар томонидан тақдим қилинаётган барча ўқув топшириқларни ҳам ўқув жараёни мақсади ва дидактик талабларга жавоб беради деб бўлмайди. Шу билан бир қаторда ўқувчи ва талабаларга тақдим этилаётган ўқув топшириқлари орасида мантиқий алоқадорлик етарлича таъминланмаган. Ўқув топширқлари таълим олувчиларнинг ақлий интелектуал соҳаларини ривожлантириб фаоликка ундаши билан бир қаторда уларда таянч ҳаётий компетенцияларни шакллантиришга хизмат қилиши, ўқувчи ва талаба ёшларни мантиқий фикрлашга ундаши лозим. Ўқувчи ва талабаларда ўқув топшириқларни бажаришда тайёргарлик, ҳозиржавоблик, ўқув жараёнида мустақил фаолият кўрсатишда интилиш, топшириқларни бажаришда онгли ёндашиш, улар устида ўйлаш, мушоҳада қилиш, уларни шахсий ривожлантириш троекторияларини аниқ белгилаб олиш, топшириқларни ажратишга нисбатан мотивациянинг шаклланганлигини намоён қила олишлари муҳим аҳамиятга эга. Кўп асрлик устоз шогирд муносабатларини ўрганиш бу соҳадаги алоҳида педагогик аҳамиятга эга бўлган тажрибаларни тўплаш, таҳлил қилиш, умумлаштириш ва мавжуд педагогик амалиётда улардан фойдаланиш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Бугунги кунга қадар таълим олувчиларнинг интелектуал соҳаларини ривожлантиршнинг аниқ механизмлари мавжуд эмас. Бу соҳада ҳам замонавий педагогик ёндашувлар билан ўтмишда мадрасалардаги таълим жараёнларида қўлланилган педагогик механизмларни уйғунлаштиришга кучли эҳтиёж сезилмоқда. Ўқувчи ва талаба ёшларнинг интлектуал ривожланиш имкониятларини индивидуал ёндашув асосида таҳлил қилиш, рефлексиялаш 11 ва баҳолаш, унинг истиқболларини олдидан кўра олиш яъни башорат қилиш ва режалаштириш, белгиланган мақсад сари йўналтиришнинг педагогик стратегияларини аниқлашни назарда тутиш талаб этилмоқда. Ўқувчи ҳамда талаба ёшларни ителектаул ривожлантириш мақсадида улар олдига қўйиладган топшириқлар прагматик характерга эга бўлиб, ранг-баранг ўқув операцияларини бажаришга таълим олувчиларни йўналтира олиши лозим. Жумладан, вазиятларни таҳлил қилиш, натижаларни умумлаштириш, ғояларни генерациялаш, аниқ хулосалар чиқариш, моделлаштириш, компетенцияларини шакллантириш алоҳида аҳамиятга эга. Бугунги кунда бўлажак ўқитувчиларнинг касбий ривожланишлари учун муҳим аҳамиятга эга бўлган мотивлар соҳасини аниқлаш ва талабаларда мазкур мотивларда шакллантириш механизмаларини ишлаб чиқиш педагогиканинг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. талабаларда касбий қизиқишларини ривожлантиришга самарали таъсир кўрсатадиган дидактик омилларни ҳам аниқлаш ва назарий педагогик жиҳатдан асослаш, уларнинг таъсирини фаоллаштириш методикаларини таклиф қилиш ҳам ўз ечимини кутаётган долзарб масалалар сирасига киради. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бугунги кунга қадар ўқувчи ва талаба ёшларнинг мустақил ишларига етарлича эътибор қаратилмаяпти. Шунингдек, бўлажак ўқитувчиларнинг интелектуал соҳаларини ривожлантиришда мустақил ишларининг тутган ўрни, аҳамияти назарий педагогик жиҳатдан етарлича баҳоланмаган. Шахснинг интелектуал фаоллигини ифодаловчи прагматик, маҳсулдор креатив, эвристик технологиялар ва топшиқлардан узлуксиз таълим жараёнида тизимли тарзда фойдаланиш орқали ўқувчи ҳамда талаба ёшларининг иқтидорларини рўёбга чиқариш, ноёб иқтидорларининг “Олтин фонди”ни яратиш каби долзарб педагогик муаммолар ўз ечимини кутмоқда. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling