Методологиялари Режа: Материалларга бўлган эхтиежни режалаштириш


Download 116.13 Kb.
Sana25.09.2020
Hajmi116.13 Kb.
#131134
Bog'liq
Бошқариш стандартлари


Бошқариш стандартлари: MRP ва CRP режалаштириш методологиялари

Режа:

  1. Материалларга бўлган эхтиежни режалаштириш.

  2. MRP ва CRP режалаштириш методологиялари

Бу масалани бошқариш тизимлари доирасида ечиш учун MRP (Material Reouirements Planning) методологияси (стандарти) яратилган. Бу методология компьютер дастурлари ердамида амалга оширилади ва улар ишлаб чиқаришда керак бўлган эхтиет қисимларни режалаштиришга ердам беради. Бу дастурий пакет ердамида ишлаб чиқаришнинг жорий холати, захирадаги материалларни етарли даражада борлиги ва харидорларга зарур бўлган махсулот билан таъминлани мумкинлиги аниқланади.

Вазият ўзгарган холатда еки аввалги шартномаларни махсулот етқазиб бериш графиги бузилганда, MRP компьютер дастурлари муддатлар ва махсулот ҳажми ўзгариш рақамларини кўрсатиб беради.



MRP компьютер дастурлари календар режалар, материаллар руйихати, тайер махсулот таркиби ва захирадаги бор эхтиет қисимларни жадвал кўринишидаги маълумотлардан фойдаланади.

MRP дастурлари куйидаги вазифаларни бажаради:

  • календар режа асосида махсулотни ишлаб чиқариш ҳажмини хар бир белгиланган давр учун хисоблаб беради;

  • махсулотни ҳар бир донасига эхтиет қисмларни руйихатини тайерлайди;

  • календар режа ва материаллар руйихати асосида ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ресурсларни аниқлайди;

  • ишлатилган эхтиет қисимларни тўлиқлигини таъминлаш учун зарур бўлган чора тадбирларни аниқлайди.

MRP тизимнинг таркиби:

Inventori Status File дастур – зарур бўлган материаллар ва эхтиет кисимлар тўғрисидаги маълумотни тайерлаб беради.

Master Production Schedule дастури – режалаштирилган муддат ичида махсулотни чиқариш ва харидорга етқазиш графигини тайерлайди.

Bills of Material Fail дастури – тайер махсулотни ишлаб чиқаришда зарур бўладиган хом аше ва материаллар руйихатини тайерлайди.

Planned Order Schedule дастури – бу MRP тизимнинг хисоботи. Бу дастурда режалаштирилган муддат давомидаги хозирги пайтда зарур бўлган хом-аше ва материаллар тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

Changes in planned orders дастури – режалаштирилган буюртмаларга киритиладиган ўзгаришлар, уларни муддатларини ўзгартириш еки буюртмаларни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар келтирилган бўлади.

Planning Report дастури – тайер махсулот ишлаб чиқариш хажми еки сотиладиган товарларни миқдорини ўзгартириши зарур бўлганлиги тўғрисидаги маълумотлар берувчи хужжат.

Ишлаб чиқариш қудратини режалаштириш.

Бу масалани бошқариш тизимларни доирасида ечиш учун CRP (Cahaciti Reouirements Planning) методологияси (стандарти) яратилган. CRP тизими беглиланган давр ичида ражалаштирилган махсулотни чиқариш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш қувватини режалаштириш учун мўлжалланган.



CRP-тизимини ишлаш натижасида ҳар бир корхонадаги ишлаб чиқариш ускуналарининг ишлаш соатлари режалаштирилади. Ускуна сифатида станоклар, асбоблар, махнат иш кучи киради. CRP-тизимини ишлаш натижасида пайдо бўлган режалар асосида материалларга бўлган эхтиежни режалаштириш MRP-тизими ишга туширилади.

Ишлаб чиқариш корхонасининг ресурсларини бошқариш.

Сўнгги йилларда MRP ва CRP тизимларини бирлаштирилган дастурий воситалардан MRP- II стандарт қўлланилиб келмоқда. Бу стандарт:

- харидорларни буюртмалари асосида корхонани ишлаб чиқариш режасини автоматлаштиришга едрам беради;

- мавжуд ресурслардан фойдаланилганда мулжалланган режаларни вақтида бажаришга ердам беради;

- буюртмаларни хажмини ва молиявий ресурларни назарда тутган холда ишлаб чиқариш графигини, хом-аше ва эхтиет қисимларни тайерлаш ва харидорларга етказишда ердам беради.

Рис. 8 да MRP- II тизимини тузилиши келтирилган. MRP-тизимидан фарқи шундаки, MRP- II уз таркибига молиявий масалаларни ҳам қамраб олган.



MRP- II тизимни таркиби:

  1. Sales and Operation Planning – сотиш ва ишлаб чиқариш режаларини тузиш дастури.

  2. Demand Management – талабларни қондириш жараенини бошқариш дастури.

  3. Master Production Scheduling – корхонани асосий ишлаб чиқариш жараенини бошқарувчи дастур.

  4. Material Requirement Planning – моддий эхтиежни режалаштириш дастури.

  5. Bill of Materials – ишлаб чиқариладиган махсулот таркибини аниқлайди ва унга ўзгартириш киритиш дастури.

  6. Inventori Transaction Subsystem – захирадаги моддий ресурсларни аниқловчи ва зарурият бўлса уларни тўлдиришини таъминлайдиган дастур.

  7. Shop Flow Control – бўлим еки цех миқъесида ишлаб чиқаришни бошқариш дастури.

  8. Schedulet Receipts Subsystem – моддий воситалар, хом-аше ва эхтиет қисмларни режа асосида кириб келишини бошқарувчи дастур.



Рис.8. MRP II тизимнинг тузилиши

  1. Capaciti Requirement Planning – ишлаб чиқариш қувватини режалаштирувчи дастур.

  2. Input/output Control Purchasing - махсулотни бошланғич ва охирги ишлаб чиқариш муддатини режалаштирувчи дастур.

  3. Purchasingмоддий-техника базасини таъминловчи дастур.

  4. Distribution Resourse Planning – ресурсларни тақсимловчи дастур.

  5. Tooling Planning and Control – ишлаб чиқариш операцияларни режалаштирувчи ва назорат қилувчи дастур.

  6. Financian Planning – молия ресурсларини режалаштирувчи дастур.

  7. Simulation - ишлаб чиқариш жараенини моделлаштириш дастури.

  8. Performance Measurement – корхона фаолиятига бахо берувчи дастур.

MRP- II тизими ва тегишли стандарт “Галактика” пакетида кенг қўлланилган.
Download 116.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling