Метрологик текширув ва назорат


Ўлчашларни бажариш методикаси


Download 27.51 Kb.
bet3/7
Sana24.01.2023
Hajmi27.51 Kb.
#1116940
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3-маруза

Ўлчашларни бажариш методикаси

Ўлчашларни бажариш методикалари ўлчашлар бирлилигини таъмин-лаш тизимининг зарур ва муҳим ташкил этувчисидир. O’z DSt 8.010.1:2002 “Ўз ЎДТ. Метрология. Атамалар ва таърифлар. Асосий ва умумий атамалар” стандартида ўлчашларни бажариш методикаси ўлчашлардаги ишлар ва қои-даларнинг ўрнатилган мажмуи сифатида таърифланган. Ўлчаш ишлари ва қоидалри бажарилганда ўлчашлар натижалари кафолатланган аниқликда олинади.


Ўлчашларни бажариш методикасида ўлчаш натижаларининг хато-ликлари баҳоланган бўлиши ва муаяйн ўлчаш шароитларида ўрнатилган аниқликни таъминлаши лозим. Ўлчашлар белгиланган тартибда аттестатлан-ган ўлчашларни бажариш методикасига мувофиқ бажарилиши лозим. Ўл-чашларни бажариш методикасини ишлаб чиқиш ва метрологик аттестатлаш тартиби Ўзстандарт Агентлиги томонидан ўрнатилади.
Ўлчашларни бажариш методикасига асосий талаблар O’z DSt 8.016:2002 “Ўз ЎДТ. Ўлчашларни бажариш методикалари. Асосий низомлар” да ўрнатилган.
Ўлчашларни бажариш методикаси ЎБМ ни ишлаб чиқишда O’z Т 51-088:1999 “ЎЗ ЎДТ. Ўлчашларни бажариш методикалари. Тузилиши, мазму-ни, баён этилиши ва расмийлаштирилиши” нинг низомларидан фойдаланиш тавсия этилади.


Ходимлар

Метрологик фаолият билан шуғулланувчи ходимлар аттестатланиши лозим. Ходимларни аттестатлашда малака даражасининг фаолиятининг ушбу турига мувофиқлиги аниқланади. Бунда метрологик текширув ва назоратнинг муайян турини бажаришга метрологик билимлар ва амалий кўникмаларнинг мавжудлиги аниқланади.


Давлат метрологик хизматларига аттестатланган ходимларни жалб этишни талаб қилувчи метрологик фаолият турлари қуйидагилардан иборат:
– ўлчаш воситаларини синаш;
– ўлчаш воситаларини қиёслаш;
– ўлчаш воситаларини метрологик аттестатлаш;
синаш воситаларини аттестатлаш;
– ўлчашларни бажариш методикаларни метрологик аттестатлаш;
– юридик шахсларни аккредитлашда иштирок этиш;
– меъёрий ва техник ҳужжатларни метрологик экспертиза қилиш;
– давлат метрологик назорати.
Давлат метрологик текшируви ва назорати қўлланиладиган соҳадан ташқарида, юридик шахс ўрнатилган тартибда аттестатланган ходимларни талаб этувчи фаолият турларини мустақил равишда аниқлайди.

Download 27.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling