Метрологик текширув ва назорат
Download 27.51 Kb.
|
3-маруза
Метрологик текшириш
Метрологик текшириш турлари Метрологик текшириш – Ўлчаш жараёнида қатнашувчи элементлар тафсилотларининг меъёрий ҳужжатларнинг талабларига мувофиқлигини аниқлаш ва тасдиқлаш бўйича ваколатли идоралар ва шахсларнинг фаолияти. Метрологик текшириш қуйидагилардан иборат: – ўлчаш воситалрининг турларини синаш ва тасдиқлаш; – ўлчаш воситалрини метрологик аттестатлаш; – синаш воситаларини аттестатлаш; – ўлчаш воситалрини қиёслаш; – ўлчаш воситалрини калибрлаш; – ўлчашларни бажариш ва бажариш сифатини баҳолаш методикалари-ни метрологик аттестатлаш; – меъёрий ва техник ҳужжатларни метрологик экспертизадан ўтказиш; – метрологик хизматлар, марказлар, лабораторияларни ўлчаш восита-ларини қиёслаш, синаш, ўлчаш воситаларини, ўлчашларни бажариш методи-каларини метрологик аттесталаш, ўлчаш воситаларини калибрлаш ва бу ишларнинг бажарилишини мсетрологик таъминлаш сифатини баҳолаш мақсадида бошқа муайян метрологик фаолиятга аккредитлашда қатнашиш; – ўлчаш воситалрини тайёрлаш, сотиш ва ижарага бериш фаолиятини рўйхатга олиш; – муайян метрологик текшириш ва назорат турларини амалга оширувчи ходимларни аттестатлаш. Давлат метрологик текшируви турлари: – ўлчаш воситалари хилларини синаш ва тасдиқлаш; – ўлчаш воситалари ва ўлчашларни бажариш методикаларини метроло-гик аттестатлаш; – ўлчаш воситаларини, шу жумладан эталонларни қиёслаш, калибрлаш; – метрологик хизматлар, марказлар, лабораторияларни синаш, қиёслаш, ўлчаш воситаларини ва ўлчашларни бажариш методикаларини метрологик аттесталаш, ўлчаш воситаларини бажариш методикаларини метрологик атте-статлаш, ўлчаш воситаларини калибрлаш ва бошқа муайян метрологик фао-лият турларига аккредитлаш; – тадбиркорлик субъектларининг ўлчаш воситаларини тайёрлаш, со-тиш, ижараг бериш бўйича фаолиятни лицензиялаштиришда ўрнатилган мет-ролгик меъёрлар ва қоидаларга риоя қилинишини баҳолаш ва тасдиқлаш; – ўлчашларни бажариш ва метрологик фаолиятнинг бошқа турлари си-фатини баҳолаш. Давлат метрологик текшируви ва назорати идоралари томонидан мет-рологик меъёрлар ва қоидаларига риоя қилинишини текшириш мақсадида амалга оширилади. Давлат метрологик текшируви ва назорати метрология соҳасидаги қонун талабларига мувофиқ бажарилади. Download 27.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling