Метрология тўғрисида


Download 43.31 Kb.
bet1/2
Sana18.06.2023
Hajmi43.31 Kb.
#1581847
  1   2

Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўғрисида” Қонунига мувофиқ давлат метрологик текшируви ва назорати қуйидаги соҳаларда тадбиқ этилади:



  • соғлиқни сақлаш, ветеренария, атроф муҳитни муҳофазалаш;

  • моддий бойликларни ва энергетик ресурсларни ҳисобга олиш;

  • савдо-сотиқ, божхона, почта ва солиқ ишларини ўтказиш, телекоммуникация хизматларини кўрсатиш;

  • заҳарли, осон алангаланадиган, портлайдиган ва радиоактив моддаларни сақлаш, ташиш ва йўқотиш;

  • давлат мудофаасини таъминлаш;

  • меҳнат хавфсизлигини ва транспорт ҳаракатининг хавфсизлигини таъминлаш;

  • сертификатлаштириладиган маҳсулотнинг хавфсизлигини ва сифатини аниқлаш;

  • геодезик ва гидрометеорологик ишлар;

  • ўлчаш воситаларини давлат синовлари, қиёслаш, калибрлаш, таъмирлаш ва метрологик аттестатлашни ўтказиш;

  • фойдали қазилмаларни қазиб олиш;

  • миллий ва халқаро спорт рекордларини рўйхатга олиш.

Ўзбекистон Республикасининг меъёрий ҳужжатларига биноан, давлат метрологик текшируви ва назорати фаолиятининг бошқа соҳаларида ҳам тадбиқ этилиши мумкин.
Давлат метрологик назорати қуйидагиларга нисбатан қўлланилади:

  • ўлчаш воситалари (шу жумладан, физик катталиклар бирликларининг эталонлари, моддалар ва материаллар таркиби ва хоссаларининг стандарт намуналари, ўлчаш тизимлари) ни тайёрлаш, таъмирлаш, ижарага бериш, харидга чиқариш, ҳолати ва қўлланилиши;

  • ўлчашларни бажариш методикаларини қўлланиш;

  • аккредитланган метрологик хизматлар, марказлар, лабораторияларнинг ўрнатилган метрологик меъёрлар ва қоидаларга риоя қилиш ва фаолияти. Ўзстандарт Агентлигининг қарори бўйича, зарур бўлган ҳолларда, метрологик текширув ва назоратнинг бошқа турлари ва шакллари ўрнатилиши мумкин.

Метрологик текширув ва назоратни ўтказишда аниқланган бузилишларга масъуллик
“Метрология тўғрисида” Қонунга мувофиқ, ўлчашлар бирлилигини таъминлаш доирасида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг низомларини бузишда айбдор тадбиркорлик субъектлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарув идоралари амалдаги қонунларга мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Давлат метрологик назорат идоралари метрологик қоидалар ва меъёрлар бузилган ҳолларда, бундай бузилишга йўл қўйган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг қонунларига ва стандартлар ва ўлчаш воситалари устидан давлат назорати тўғрисида Низомга мувофиқ ҳуқуқий чораларни кўради.
Муайян текширув жараёнида аниқланган метрологик меъёрлар ва қоидаларнинг бузилиши, бу бузилиш оқибатида етказилган зарарнинг қийматдорлигига қараб, қуйидаги чораларга олиб келиши мумкин:

  • бузилишга йўл қўйган, текшириладиган субъектнинг масъул шахсига бузилишларни бартараф этиш бўйича йўриқнома бериш;

  • юқори идорани ёки масъул шахсларни метрологик меъёрлар ва қоидалар талабларининг бузилганлиги тўҳрисида хабардор қилиш, камчиликларни бартараф этиш бўйича ва бузилишга йўл қўйган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида кўрсатма ёзиш;

  • ўлчаш воситаларининг таслдиқланмаган хилини ёки тасдиқланган хилига номувофиқ хилларини чиқаришни ва қўлланишни тақиқлаш;

  • ўлчаш воситаларига тамғаланган қиёслаш (калибрлаш) белгиларини ўчириш ва (ёки) қиёслаш ва калибрланганлик тўғрисидаги гувоҳномани бекор қилиш; аттестатланмаган ўлчашлар методикасидан фойдаланишни ман этиш;

  • хилини тасдиқлаш мақсадида синовлардан ёки метрологик аттестатлашдан ўтмаган, қиёсланмаган (калибрлашдан ўтмаган), шу жумладан қиёслаш муддати тугаган (калибрланганлик муддати тугаган) ёки техник носоз ўлчаш воситаларидан фойдаланишни тақиқлаш;

  • ўлчаш воситаларини тайёрлаш, таъмирлаш, сотиш, ижарага бериш ҳуқуқининг рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бекор қилиш;

  • ўлчаш воситаларини синаш, қиёслаш, калибрлаш, ўлчаш воситалари ва ўлчашларни бажариш методикаларини метрологик аттестатлаш ҳуқуқига аккредитланганлик сертификаларини (аттестатларини) бекор қилиш бўйича таклифлар бериш;

  • метрологик талабларга мос келмайдиган қадоқланган молларни тайёрлаш ва сотишни ман этиш;

  • метрологик меъёрлар ва қоидаларни бузувчиларга нисбатан амалдаги қонунларга маъмурий таъсир чораларини қўлланиш.

Давлат ва хўжалик бошқарув метрологик хизматларининг идоралари ўз тузилмаларига кирган тадбиркорлик субъектларига, метрологик назорат натижалари бўйича метрологик меъёрлар ва қоидаларнинг бузилишларини бартараф этиш бўйича кўрстамалар беришга ҳуқуқлидир.

Download 43.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling