Метрология


  7. Сертификатлаштиришда маҳсулотни текшириш


Download 1.25 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/96
Sana15.06.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1483729
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   96
 


100 
7. Сертификатлаштиришда маҳсулотни текшириш 
Амалдаги ҳамма сертификатлаштириш тартиби маҳсулотнинг назоратли 
синовларини утказишга асосланган, унинг белгиланган меъѐрий, ҳужжатлар 
талабларига 
мувофиқлиги 
аниқланади. 
Тизим 
қоидаларига 
биноан 
синовларнинг корхонани ўзида маҳсулотни тайѐрлаш жараѐнида ҳамда 
истеъмолчига юборишдан олдин ўтказилади. Бундан ташқари одатда 
сертификатлаштириш 
доирасида 
сертификатлаштирилган 
маҳсулотнинг 
сифатини барқарорлиги учун назоратли текширув вақти- вақти билан 
ўтказилади. 
Сертификатлаштириш учун ўтказиладиган синовлар тартиби, баъзан уни 
сертификатлаштириш синовлари ҳам деб аталиб, амалий ҳар қандай синовларга 
хос бўлган, маҳсулотнинг саноатда, ишлаб чиқаришда кўп йиллар ичида 
шаклланган умумий қоидаларига бўйсунади. Лекин сертификатлаштириш 
синовларини ташкил қилиш ва ўтказиш услубияти ўзига хос хусусиятларига 
эга. Ҳар бир синов ва унинг натижалари учинчи томон тарафидан 
сертификатлаштириш 
учун 
ишлатилиши 
кўзда 
тутилиб, 
фақат 
сертификатлаштириш идораси томонидан маҳсулотнинг синовларини ўтказиш 
учун ҳуқуқли аккредитланган синов лабораторияларида ѐки унинг 
ташкилотларида ўтказилади. 
Синовларни ўтказиш ва уни тартиби, халқаро ѐки миллий 
сертификатлаштириш тизимларининг қоидаларида тўлиқ ва аниқ қилиб 
белгиланган. 
Сертификатлаштириш тартибига қараб, ушбу маҳсулотнинг бир турдаги 
нусхаси, тўдадан танланмаси ѐки маҳсулотнинг нусхаси синовлардан ўтиши 
мумкин. Маҳсулотнинг тавсифлари ва параметрлари, уларга бўлган талаблар 
меъѐрий ҳужжатларда белгиланган бўлади. Шунинг учун уларни аниқ ва 
ишончлик билан синовлар ва ўлчашлар натижасида аниқлаш имконини беради. 
 

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling