Метрология
Сертификатлаштирилувчи маҳсулот ишлаб чиқариш
Download 1.25 Mb. Pdf ko'rish
|
5. Сертификатлаштирилувчи маҳсулот ишлаб чиқариш шароитларини текшириш. Учинчи томон тарафидан сертификатлаштирилиши мўлжалланган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш шароитларини текширишни ѐки тайѐрловчи берилган ҳуқуқ доирасида сертификатлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқарилишини амалда, деярли ҳамма сертификатлаштириш тизимларида кўзда тутилади. Бу ўз навбатида сертификатлаштиришдаги текширилаѐтган 95 маҳсулотнинг сифатини турғунлашига, уларга бўлган талабларни доимо риоя қилинишига олиб келади. Ҳар бир буюртмачи (ҳаридор, истеъмолчи) маҳсулот ишлаб чиқарилиши билан танишиш ҳуқуқига эга (кўпинча бундан фойдаланади ҳам). Даставвал уларни талаб қилинадиган сифатнинг таъминланиши қандай амалга оширилиши қизиқтиради. Сертификатлаштириш доирасида бундай танишиш мустақил идора томонидан бажарилади ва буни махсус текшириш деб юритилади. Бундан кўзда тутилган мақсад маҳсулотнинг сифати керакли даражада бўлган ҳолда ушбу корхонада бир меъѐрда ишлаб чиқарилишига ишонч ҳосил қилишдан иборат. Бундай текширишнинг иккита имконий йўналиши мавжуд: 1. Корхонани текшириш ва назорат қилиш маҳсулотнинг мажбурий синовлари билан бирга қўшилиб олиб борилади ва сертификат бериш ѐки мувофиқлик белгиси қўйиш билан якунланади; 2. Агар фақат корхонани сертификатлаштириш (аттестатлаш) керак бўлса, бунда сертификатлаштирилувчи маҳсулотни аниқ МТХ мувофиқлигига синовлари учинчи томон тарафидан бажарилмайди, демак, маҳсулот учун сертификат берилмайди. Лекин, бу синовларни сертификатлаштириш доираида бўлмаган ҳолда, истеъмолчи томомонидан бажарилиши (ѐки бажарилмаслиги) мумкин. Биринчи йўналиш ИСО томонидан тавсия этилувчи сертификатлаштиришнинг 5 – тизимига, иккинчиси эса 6 - тизимга мос келади. Иккала йўналиш ҳам корхонанинг сертификатлаштирилган маҳсулот шароитини текширишдан, даставвал назоратнинг мавжудлиги ва ушбу маҳсулотнинг сифатини таъминловчи тизимнинг самарадорлигини баҳолашдан иборат. У ѐки бу тизимни қўлланилиши маҳсулот хусусиятларига, истеъмолчининг ҳоҳишига ва қатор бошқа омилларга боғлиқ. Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling