Метрология


 Стандартлаштиришнинг мақсад ва вазифалари


Download 1.25 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/96
Sana15.06.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1483729
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   96
2. Стандартлаштиришнинг мақсад ва вазифалари. 
Стандартлаштиришнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат: 

Маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг (кейинги ўринларида 
маълумотлар деб юритилади) ахолининг ҳаѐти, саломатлиги ва мол – 
мулки, атроф – муҳит учун хавфсизлиги, ресурсларни тежаш 
масалаларида истеъмолчиларнинг ва давлатнинг манфаатларини химоя 
қилиш; 

Фан ва техника тараққиѐти даражасига, шунингдек, ахоли ва ҳалқ 
хужалигининг эҳтиѐжларига мувофиқ махсулотларининг сифати ҳамда 
рақобатбардошлилигини ошириш; 

Ресурсларнинг барча турларини тежашга, ишлаб чиқаришнинг 
техникавий ва иқтисод кўрсаткичларини яхшилашга кўмаклашиш; 

Ижтимоий – иқтисодий, илмий – техникавий дастурлар ва 
лойихаларни амалга ошириш; 

Табиий ва техноген фалокатлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар юзага 
келиши, хавф – хатарни олган ҳолда ҳалқ хужалиги объектларининг 
хавфсизлигини таъминлаш; 

Истеъмолчиларни ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотлар номенклатураси 
ва сифати тўғрисидаги тўлиқ ва ишонарли ахборот билан таъминлаш; 

Мудофаа кобилиятини таъминлаш; 

Ўлчашларнинг бирлигини таъминлаш; 

Ишлаб чиқарувчи (сотувчи, ижро этувчи) маълум қилган маҳсулот 
сифати тўғрисидаги кўрсаткичларини тасдиқлаш. 
Стандартлаштиришнинг асосий вазифалари: 

Истеъмолчи ва давлатнинг манфаати йўлида маҳсулотнинг сифати ва 
номларига нисбатан энг макбул талабларни қўйишдан; 

Давлат, жумхурият фуқаролари ва чет эл эҳтиѐжи учун тайѐрланган 
маҳсулотга керакли талабларни белгиловчи меъѐрий ҳужжатлар 
тизимини ва уни ишлаб чиқиш қоидаларини яратиш, ишлаб чиқиш ва 
қўллаш, шунингдек ҳужжатларни назорат қилиш; 

Стандарт талабларининг саноати ривожланган чет мамлакатларнинг 
халқаро, минтакавий ва миллий стандартлари талаблари билан 
уйгунлашувини таъминлаш; 


45 

Бир – бирига мослилигининг барча (конструкция, электрик
электромагнитли, информацион, дастурли ва бошқалар) турларини 
шунингдек маҳсулотнинг ўзаро алмашинувчанлигини таъминлаш; 

Параметрик ва турлар ўлчови қаторларини, таянч конструкцияларни
буюмларнинг конструктив жиҳатдан бир хил қилинган модуллашган 
блоки таркибий қисмларини аниқлаш ва қўллаш асосида бир 
хиллаштиришда; 

Маҳсулот, унинг таркибий қисмлари, буюмлари хом ашѐ ва 
материалллар кўрсаткичлари ва тавсифининг келишиб олиниши ва 
боғланиши; 

Материал ва энергия сигимини камайтириш, кам чикиндисиз 
технологияларни қўллаш; 

Маҳсулотнинг эргономик хоссаларига талабларнинг белгиланиши

Метрологик меъѐр, қоида, низом ва талабларнинг белгиланиши; 

Стандартлаштиришда бўйича халқаро тажрибадан фойдаланишни кенг 
авж 
олдириш, 
мамлакатнинг 
халқаро 
ва 
минтакавий 
стандартлаштиришда иштирок этишини кучайтириш; 

Хорижий мамлакатларнинг талаблари Ўзбекистон Республикасининг 
ҳалқ хужалиги эҳтиѐжларини кондира олган холларда унинг халқаро, 
минтакавий ва миллий стандартларини мамлакат стандартлари ва 
техникавий шартлари тарикасида тўғридан - тўғри қўллаш 
тажрибасини кенгайтириш; 

Технологик жараѐнларга талабларни белгилаш; 

Маҳсулотни стандартлаштириш ва унинг натижаларидан фойдаланиш 
соҳасида халқаро ҳамкорлик қилиш юзасидан ишларни ташкил қилиш; 

Техника – иқтисодий ахборотни таснифлаш ва кодлаш тизимини 
яратиш ва жорий қилиш; 

Синовларни меъѐрий ва техникавий жиҳатдан таъминлаш, маҳсулот 
сифатини сертификатлаштириш, баҳолаш ва назорат қилиш; 
3. Стандартлаштириш соҳасидаги асосий атамалар ва тушунчалар 

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling