Метрология
Download 1.25 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7. Мустақил Давлатлар Ҳамжихатлиги (МДХ) доирасидаги стандартлаштириш
асос булувчи стандартлар;
умумтехникавий стандартлар; техникавий шартлар (маҳсулот, жараѐн, хизматлар учун) стандартлари; техникавий талаблар стандартлари; 51 назорат усуллари (синовлар, тахлиллар, ўлчашлар, таърифлар) стандартлари. Лозим бўлган тақдирда маҳсулотнинг асосий техникавий - иқтисодий кўрсаткичларини, унинг номларини (турларини) окилона таркиби ва бошқа талабларни аниқ белгилайдиган бир турдаги маҳсулот гурухига стандарт ишлаб чиқилиши мумкин. Асос булувчи стандартлар ташкилий - техникавий жараѐнларнинг бажарилиши, ишлаб чиқариш ва маҳсулотни қўллаш жараѐнлари тартибини (қоидаларини), шунингдек фаолиятнинг муайян сохасида ишларни ташкил этишнинг асосий (умумий) қоидаларини белгилайди. Умумтехникавий стандартлар маҳсулотнинг техникавий жихатдан бир – бирига мос бўлишини ва ўзаро алмашинувини таъминлаш учун зарур бўлган ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва маҳсулотни қўллашнинг умумтехникавий талабларини, шунингдек меҳнат хавфсизлиги, атроф – мухитни ҳимоя қилиш (экология), зарарли, таъсирлардан (шовқин, тебраниш ва бошқалардан) ҳимоя қилиш, намунавий технологик жараѐнлар, махсулот сифатини назорат қилиш (синаш) усуллари, ҳужжатларни бирхиллаштириш талабларини белгилайди. Ўзбекистон Республикаси стандартлари ва техникавий шартларини ишлаб чиқиш, одатда ҳар бир манфаатдор корхона ва ташкилотнинг мухтор вакили бўлган мутахассислардан ташкил топган техникавий қўмиталар (ТК) кучи билан ѐки стандартлаштириш бўйича таянч ташкилотлари томонидан амалга оширилади. 7. Мустақил Давлатлар Ҳамжихатлиги (МДХ) доирасидаги стандартлаштириш МДХ доирасига стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш фаолияти 1992 йилдан бери амалдаги, давлатлараро ҳисобланувчи «стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳалари келишилган сиѐсатни юритиш тўғрисидаги битим» га мувофиқ олиб борилади. Бу борада МДХ катнашчилар учун Давлатлараро Кенгаш (МГС – Межгосударственный Совет) тузилган бўлиб, унда аъзо давлатларнинг стандартлаштириш бўйича миллий ташкилотлари иштирок этадилар. МГС давлатлараро стандартларни қабул қилади. 1995 йил ИСОнинг кенгаши МГСни стандартлаштириш бўйича МДҲ давлатларининг минтақавий ташкилоти сифатида тан олди. Стандартлаштириш бўйича ишлар миллий ташкилотлардан келиб тушган таклифларнинг умумлашуви асосида тузилган дастурларга мувофиқ амалга оширилади. Ҳозиргача МГС томонидан бир неча минг давлатлараро тоифадаги стандартлар қабул қилинган. Биргина 1996 йилнинг охиригача 2000 дан зиѐд стандартлар қайта кўриб чиқилган ва қабул қилинди. Ташкилий масалалар ГОСТ 1.0-92 «Давлатлараро стандартлаштириш бўйича ишларни бажариш тартиблари. Асосий қоидалар» га мувофиқ ҳал этилади. Бу ҳам давлатлараро стандарт ҳисобланади. Унга қўшимча равишда «давлатлараро стандартлаштирш қоидалари», «Стандартлаштириш бўйича Давлатлараро 52 меъѐрий ҳужжатларни нашрга тайѐрлаш ва рўйхатга олиш тартиби» ва бошқа асосий саналувчи меъѐрий ҳужжатлар ҳам қабул қилинган. Сертификатлаштириш соҳасида маҳсулот ва хизматларнинг алоҳида саналган гурухларини сертификатлаштириш бўйича ягона тартибларини белгиловчи меъѐрий давлатлараро ҳужжатларнинг рўйхати қабул қилинган. Унинг таркибига озиқ – овқат маҳсулотлари, озуқавий хом ашѐлар, ўйинчоклар, ошхона анжомлари, тамаки, чой, алоқа воситалари ва ҳоказоларни сертификатлаштириш бўйича 21 та ҳужжат киритилган. Бундан ташқари ушбу рўйхатга туризм, техникавий хизмат кўрсатиш ва автотранспорт воситаларини таъмирлаш, меҳмонхона сервиси ва шу каби хизматлар бўйича ҳужжатлар ҳам киритилган. МДХ доирасида «Сертификатлаштириш натижаларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битим» амал қилади. Лекин бу сохада кўп сонли махкамавий сертификатлаштириш тизимлари қоидаларининг орасидаги тафовутлар туфайли келиб чиқаѐтган муайян муаммолар ҳам мавжуд. Метрология сохасида ҳам бир нечта йуналиш бўйича ҳамкорликдаги ишларнинг дастурлари амалга оширилмоқда. Бу йўналишларга киради: катталикларнинг бирлик ўлчамларини узатиш; метрология бўйича асосий ҳисобланган давлатлараро меъѐрий ҳужжатларни яратиш ва қайта кўриб чиқиш; Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling