Мева, сабзавот, узум, картошка ва полиз маҳсулотлари харид қилиш бўйича контрактация шартномаси


VI. ФОРС-МАЖОР ВА ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ЭТИШ


Download 82 Kb.
bet8/9
Sana14.02.2023
Hajmi82 Kb.
#1196179
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
шартнома

VI. ФОРС-МАЖОР ВА ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ЭТИШ
6.1. Томонлардан бири шартномани енгиб бўлмайдиган куч ҳолат
(форс-мажор)лари (зилзила, қурғоқчилик, сув тошқини, ёнғин, сел, дўл, жала ва бошқа табиий офатлар, шунингдек ижтимоий-иқтисодий ҳолатлар, яъни давлат манфаатларини кўзлаб импорт ва экспортни тақиқлаш ва бошқалар) туфайли бажармаган ёки лозим даражада бажармаганлигини исботласа, жавобгар бўлмайди.
6.2. Ушбу шартнома шартларини бажаришга тўсқинлик қилувчи форс-мажор ҳолатларининг бошланиши ва тугаши тўғрисида томонлар зудлик билан бир-бирларини ҳамда Енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор)ни тасдиқлаш бўйича туман (шаҳар)лар ҳокимлари бошчилигидаги комиссияни ёзма равишда ҳабардор қилишлари шарт.
6.3. Енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор)ни тасдиқлаш бўйича комиссия бундай ҳолатлар оқибатида ёки “Буюртмачи”нинг айби билан шартномалар бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун “Етказиб берувчи”ни жавобгарликдан озод қилиш юзасидан хулоса бериши мумкин.
Форс-мажор ҳолатларини аниқлашда шартнома томонлари қатнашиши керак.
VII. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИ
7.1. Мазкур шартнома томонлар ўртасида имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими томонидан рўйхатдан ўтказилгандан кейин ижро қилинади.
Мазкур шартнома 3 (уч) кун мобайнида “Буюртмачи” томонидан туман қишлоқ ва сув хўжалигига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилади
ва шартноманинг барча нусхалари туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ҳодими томонидан рўйхатдан ўтказилиб, имзоланади, имзо, муҳр билан тасдиқланади.
7.2. Томонлар ўртасида муносабатлар улар томонидан мазкур шартноманинг барча шартлари бажарилган ва ҳисоб-китоб тўлиқ тугалланган тақдирда тўхтатилади.
VIII. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
8.1. Келишмовчиликлар ва низоли масалалар келиб чиққан тақдирда томонлар мустақил равишда ёки туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор)ни тасдиқлаш бўйича комиссия иштирокида уларни судгача ҳал этиш чора-тадбирларини кўрадилар.

Download 82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling