Мева, сабзавот, узум, картошка ва полиз маҳсулотлари харид қилиш бўйича контрактация шартномаси


Download 82 Kb.
bet3/9
Sana14.02.2023
Hajmi82 Kb.
#1196179
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
шартнома

2.3. “Буюртмачи”нинг ҳуқуқлари:
а) маҳсулотни сифати, нави, стандартларда кўрсатилган техник шартларига мос равишда, санитария эпидимиология хулосаси, фитосанитария ва мувофиқлик сертификатлари асосида етказиб берилишини “Етказиб берувчи”дан талаб қилишга;
б) “Етказиб берувчи”дан ушбу шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган маҳсулотларни ўз муддатида топширишни талаб қилишга (форс-мажор ҳолатлари бундан мустасно);
Буюртмачи” қонун ҳужжатлари ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлади.
2.4. “Буюртмачи”нинг мажбуриятлари:
а) “Етказиб берувчи” томонидан бўнак (аванс) маблағлари, уруғлик (кўчат) ҳамда идиш ва ўраб-жойлаш материалларидан мақсадли фойдаланилиши, маҳсулот етиштириладиган ер участкасида агротехника тадбирларининг ўз вақтида ўтказилиши, шартномага мувофиқ белгиланган тур ва навдаги маҳсулотларнинг етиштирилиши ҳолати юзасидан ҳар ойда камида бир маротаба мониторинг олиб бориш;
б) “Етказиб берувчи” томонидан етказиб бериладиган маҳсулотни шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатда харид қилиш, уларнинг узлуксиз қабул қилиб олинишини таъминлаш;
в) “Етказиб берувчи”ка экиш учун уруғлик (кўчат) материалларини шартноманинг 2-иловасида кўрсатилган тури, нави ва миқдори ҳамда муддатларида берилган буюртманома асосида етказиб бериш;
г) “Етказиб берувчи”ка шартноманинг 3-иловасида кўрсатилган идиш
ва ўраб-жойлаш материалларини 20___йилнинг _____кунигача берилган буюртманома асосида керакли миқдорда етказиб бериш;
д) буюртманоманинг “Етказиб берувчи”да қоладиган нусхасига санани кўрсатган ҳолда қабул қилинганлиги тўғрисида белги қўйиш;
е) маҳсулот қийматининг _______ фоизи (40 фоизидан кам бўлмаган) миқдорда шартноманинг 4-иловасида кўрсатилган муддатларда бўнак (аванс) маблағларини тўлаб бериш;
ё) етказиб келинган маҳсулотни қабул қилиш, вазни ва сифатини тўғри аниқлаш ҳамда ушбу шартномада белгиланган муддат ва тартибда маҳсулот учун якуний тўловларни амалга ошириш;

Download 82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling