Мева ва резавор мевали ўсимликларнинг биологик ва ишлаб чиқариш таърифи


Download 1.42 Mb.
bet1/2
Sana21.06.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1639376
  1   2
Bog'liq
1-мавзу


МЕВА ВА РЕЗАВОР МЕВАЛИ ЎСИМЛИКЛАРНИНГ БИОЛОГИК ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТАЪРИФИ



1-амалий машғулот:
Мева ва резавор мева ўсимликларини ишлаб чиқариш ва биологик гуруҳларга ажратиш.


Машғулот мақсади: мевали ўсимликларнинг асосий турлари, уларнинг биологик ва хўжалик хусусиятларини ўрганиш. Бу эса мевачилик фанининг кейинги муваффақиятли ўзлаштирилишини таъминлайди.


Машғулот мазмуни: 1. Мевали ва резавор мевали ўсимликларнинг ботаник ва ишлаб чиқариш гуруҳланиши билан танишиш.
2. Энг муҳим мевали ўсимлик турларининг лотинча номланиши тўғри ёзиш ва талаффуз қилишни ўзлаштириш.


Ишни бажариш учун намуна: Мевали ўсимликлар турлари меваларининг морфологик ўхшашлиги, ўстириш шароитларига талаби, меваларининг озиқ-овқатлик ва технологик қийммати ва бошқа кўрсаткичлари бўйича муайян хўжалик-биологик гуруҳларга бўлинади.
Мевали ўсимликлар асосан қуйидаги биологик-хўжалик гуруҳларга бўлинади:
1. Уруғли мевалар. Ушбу гуруҳга олма, нок, беҳи, четан, дўлана, ирга, кавказ мушмуласи, арония, хеномелес ва бошқалар киради.
Мевалари серсув, мева эти истеъмол қилинади, остки тугунчадан шаклланади. Мева ичида ўтказувчи най боғламлари билан чегараланган юракча мавжуд; меваси беш уяли, кўп уруғли.
Олма мевасининг схематик тузилиши қуйидагича (уруғли мевалар тури).
Уруғли мевалар жуда катта ўсиш ареалини эгаллайди. Мевалари деярли янги ҳосил пишгунича сақланади. Бу эса аҳолини мавсумдан ташқари вақтларда янги мевалар билан таъминлашда муҳим аҳамиятга эгадир.
2. Данакли мевалар. Ушбу гуруҳга ўрик, шафтоли, гилос, олча, тоғолча, тёрн ва бошқалар киради.
Мевалари юқориги тугунчадан шаклланади. Данаги кўпинча бир уяли, бир уруғли бўлади. Данагининг ичида мағзи жойлашади. Экзокарпий мева пўстини ҳосил қилади. Мезокарп серсув қисми, истеъмол қилинади. Данакли мевалар гуруҳига мансуб кўпгина ўсимликлар, масалан ўрик меваларида қимматли озуқа моддалар бўлади: қанд, оқсил, мой, витаминлар ва бошқалар. Улар инсон рационида нон, мой, қанд ва гўшт ўрнини тўлақонли боса олиши мумкин.
3. Ёнғоқ мевали ўсимликлар. Ушбу гуруҳга грек ёнғоғи, пекан, бодом, писта, фундук, ўрмон ёнғоғи, каштан ва бошқалар киради.
Ушбу гуруҳнинг мевалари ёнғоқлар ва қуруқ данаги ҳисобланади, унинг ичида қимматли ядроси, яъни мағзи жойлашади.
Мағзи ёғочсимон мева ёнлигида (пистада) бўлади ёки фақатгина экзокарпий билан ўралган бўлади (ёнғоқ ва бодом).
Мағзида кўп миқдорда оқсил ва мойлар бўлади, меваларини узоқ муддат сақлаш мумкин.
4. Субтропик мевалар. Ушбу гуруҳ зайтун, фейхоа, анжир, хурмо, анор, чилонжийда, мушмула, авокадо каби ўсимликларни ўз ичига олади.
Улар -10-150С дан паст совуққа чидай олмайди. Мевалари кўп миқдорда қанд, мой, органик кислоталар ва бошқа инсон организми учун зарур моддаларга эга.
5. Цитрус мевалар. Ушбу гуруҳга лимон, апельсин, мандарин, грейпфрут, цитрон, кинкан, трифолиата, буггарадия ва бошқа ўсимликлар киради. Улар типик иссиқсевар субтропик ўсимликлар ҳисобланади. Цитруслар пўсти экзокарпий ва мезокарпий ҳамда серсув ички қисмдан иборат ўзига хос резаворсимон мева ҳосил қилади. Цитрус мевалар кўпгина витаминлар, органик кислоталар ва бошқа инсон организми учун зарур моддаларга эга. Ушбу гуруҳ ўсимликлари ватанимизнинг жанубий туманларида ёки қишда ҳимояланадиган плёнкали, ойнаванд иссиқхоналар ва лимонарийларда етиштирилади. Мевали ўсимликларнинг тропик турлари ҳам мавжуд бўлиб, улар ер шарининг тропик ҳудудларида етиштирилади. Уларга банан, ананас, манго, қовун дарахти, финик палмаси, авокадо, анона, мангустан, эвгения ва бошқа кўпгина меваларини мисол қилиш мумкин.
Тропик ўсимликлар мамлакатимизда очиқ ерда етиштирилмайди ва улар қишлоқ хўжалигида амалий аҳамиятга эга эмас. Аммо дунё миқёсида тропик мевалар ялпи ишлаб чиқарилиши ва майдони бўйича етакчи ўринда туради.
6. Резавор мевалар. Ушбу гуруҳга Хўжағат, қулупнай, хўжағат, пармачак, крижовник, қорағат, клюква, бодрезак, чаканда, голубика, наъматак, актинидия, зирк, каби ўсимликлар киради.
Резавор мевалиларнинг белгиси – резавор кўринишидаги серсув меваси. Хўжағат ва пармачак данакли серсув тўпмевага, Хўжағат қулупнай – уруғли тўпмевага эга ҳисобланади, уларнинг ейиладиган қисми ғовлаб ўсган гулўрнидир. Чаканданинг меваси – серсув бир уруғли, қорағат ва крижовник эса серсув резавор мева ҳисобланади.
Резавор мевалар серҳосил ҳисобланади, аммо мевалари узоқ сақланмайди ва териш ҳамда ташиш пайтида жуда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни талаб этади. Қорағат, клюква, чаканда, наъматак, зирк ва бошқа резавор мевалар таркибида инсон организми учун зарур бўлган витаминлар, қандлар ва органик кислоталар мавжуд.
Мевали ўсимликлар бўйининг морфологик хусусиятлари, умрининг давомийлиги ва ўзига хос ўлчамлари бўйича ҳам гуруҳланади. Қуйида уларни келтириб ўтамиз:
1. Дарахтлар: грек ёнғоғи, пекан, гилос, каштан, шунингдек нок, беҳи, ўрик ва бошқалар. Мазкур дарахтлар яққол ифодаланган танага эга бўлиб, бўйи баланд бўлиб ўсади, узоқ умр кўради ва нисбатан кечроқ ҳосилга киради.
2. Буталар: анор, чаканда, жийда, писта ва бошқалар. Уларда кучсиз ифодаланган битта ёки бир нечта тана шаклланади, умри дарахтларникидан қисқароқ, ҳосилга эрта киради.
3. Ярим буталар: қорағат, крижовник, наъматак. Ўсимликлари баланд эмас, туп кўринишида, тенг ўсувчи шоҳлардан иборат, тез ҳосилга киради, аммо узоқ яшамайди.
4. Лианалар: лимонник, ток, актинидия. Улар ўрмаловчи ёки чирмашувчи мевали ўсимликлар.
5. Ўтсимонлар: Хўжағат, қулупнай, клюква, морошка. Ушбу ўсимликларнинг поялари ер бағрилаб ўсади, жуда тез ҳосилга киради, узоқ яшамайди.
Мевали ўсимликлар шунингдек совуққа чидамлилиги, қурғоқчиликкаа чидамлилиги, кўпайиш усули, меваларининг пишиш даври, тезпишарлиги, ёруғлик ва тупроқ намлигига талаби ва бошқа кўрсаткичлари бўйича ҳам гуруҳланади. Мевали ўсимликлардан мунтазам юқори ҳосил олиш учун фақатгина алоҳида турнинг эмас, балки навнинг ҳам ишлаб чиқариш ва биологик тавсифини билиш зарур, бу эса навни тўғри танлаш, унинг тупроқ-иқлим шароитларига талабчанлигини ҳисобга олиш имконини беради.
Саноат боғлари фақатгина районлаштирилган стандарт навлар асосида барпо этилади. Асосийси бунда жадал етиштириш технологияларига мос юқори маҳсулдор навларни қўллаш зарур.
Ўзбекистонда 100 дан ортиқ мевали ўсимликлар мавжуд, шундан қарийб 25 хили кенг етиштирилади. Қуйида асосий мевали ўсимликлар гуруҳи келтирилган бўлиб, уларнинг ботаник номланиши ҳам берилган.
Мевали ўсимликларнинг лотинча номланишини тўғри талаффуз қилиш учун қуйидаги қоида тавсия этилади.
Лотин тилида талаффуз қилишнинг айрим қоидалари.
Кўп бўғинли лотинча сўзларда агар у узун бўлса урғу бўғин охиридан иккинчига ёки иккинчи бўғин қисқа бўлса бўғин охиридан учинчига қўйилади, масалан Sorbus, Eleagnus, Amygdalus, Poncirus.
Сўзлардаги а ва ае товушлари Э каби талаффуз этилади, масалан, Berberis, Ribes, Palmeae, Rutaceae.
Сўзларда С ҳарфи y, e, i лардан олдин келса “Ц” каби ўқилади, масалан, Cydinia, Cerasus, Citrus ва ҳоказо, агар А, О ва И дан олдин келса сўз охиридаги сингари тенг ва ундош ҳарфлар олдида келса “К” каби ўқилади, масалан, Cornus, Carya, Persica, Actinidiaceae.




Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling