Мевачилик асослари doc


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/137
Sana23.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1288298
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   137
Bog'liq
Mevachilik asoslari (3)

Дўлана -  кўп учрайди, катта дўланазорлар ҳосил қилмайди. Денгиз 
сатҳидан 900-2000 м баландликда ўсади. Қурғоқчиликка анча чидамли ва 
ҳар қандай ерда ўсаверади, доимий мўл ҳосил беради. Меваси янгилигида 
истеъмол қилинади, август-сентябрда пишади. Меваси майда серсув, 
ширин, ранги қизилдан сариққача бўлади, спирт олиш саноатида ҳам 
ишлатилади. 
Зирк – бута шаклида, 2,5-4 м гача баландликда ўсади. Сояда ўса 
олмайди. 2000 метр ва ундан баланд тоғларда ўсади. Ёруғсевар ва 
қурғоқчиликка анча чидамли ўсимлик бўлиб, кучсиз, шағал-тошли ерларда 
ҳам ўсаверади. 
Ҳар йили мўл ҳосил беради. Бир тупидан 1,3-3,0 кг гача мева териб 
олиш мумкин. Меваси қора рангли бўлиб кўк ғубори бор. Чўзиқ-эллипс 
шаклида бўлади. Август охирида пишади. Меваси янгилигида ва 


205 
қуритилган ҳолда овқатга зиравор сифатида шунингдек, мураббо, жем, 
пастила ва қайнатма пишириш учун ишлатилади. Маҳаллий аҳоли 
мевасидан бўёқ сифатида фойдаланади, ипак тўқ бинафша рангга, жунли 
мато тўқ долчин рангга бўялади. Бўёқ ёруғда ўчмайди.
Четан – денгиз сатҳидан 1200-3200 м баландликда ўсади. Бўйи 10 м 
га етадиганлари ҳам учрайди. Тоғнинг энг юқори қисмларида жуда 
туплайди. Мевалари сариқ, қизғишдан – қизилгача товланади, серсув, 
таъми ширин-нордон бўлади. Меваси овқатга шунингдек, спиртли 
ичимликлар тайёрлаш учун ишлатилади. Мева ўсимлиги сифатида унчалик 
катта аҳамиятга эга эмас. 
Смородина. Бу ўсимлик водийлар ва тоғ дарёлари, жарликларда 
3000 м баландликда ўсади. Кичикроқ бута бўлиб, қора рангли йирик
мевалари ширин бўлади. Янгилигида исътемол қилинади ҳамда қуритиб 
қоқи қилинади. Август-сентябрда пишади.
Маймунжон. Ўзбекистоннинг барча тоғли районларида кенг 
тарқалган; бу ўсимлик айниқса дарё водийлари бўйлаб, нам тепаликларда 
якка-якка ва ўтиб бўлмайдиган тиканли чакалакзорлар ҳосил қилиб ўсади. 
Бўйи 1,5 м гача. Узун тиканли новдалари бўлган чала бута ўсимликдир. 
Мевалари қора рангли, серсув, ширин-нордон, қаттиқ данакли бўлади. 
Маймунжон совуқ тушгунга қадар августда пишади, янгилигида истеъмол 
қилинади ва мураббо пишириш учун ишлатилади. 
Жирғаноқ – тоғ зонасида дарё ва сойлар, кўллар бўйида кам 
учрайди. Бута ёки бўйи 4-5 м ли кичик дарахтдир. Мўл ҳосил беради, 0,8 
см узунликдаги мевалари тухумсимон, тилла ранг-сарғиш, қўнғир рангли 
ҳоллари бўлади. Дастлабки қора совуқлардан кейин ейишга яроқли бўлиб, 
мевалари нордонроқ таъм беради. Ундан дамлама тайёрлашда ҳамда 
тиббиётда фойдаланилади. Барг ва пояларида 10,5 % таннидлар бўлади. 
Жийда. Тўқай ўсимлиги бўлиб, анҳор бўйларида ва унга ёндошган 
жойларда кенг жийдазорлар ҳосил қилади; тоғ шароитида денгиз сатҳидан 
1300 м баландликкача кўтарилади. Сизот сувлари анча юза жойлашган ва 
бошқа мева дарахтларига нисбатан шўр босган ерларда ҳам ўсаверади. 
Унинг бир қанча тур-хиллари учрайди. Баъзи йиллари кўп ҳосил қилади. 
Ёввойи ҳолда ўсадиган хилларининг мевалари майда, қизғиш товланадиган 
сариқ рангда бўлади. Маҳаллий аҳоли улардан нон ёпишда хамирга 
аралаштириб фойдаланади. Вино ичимлиги саноатда жийда меваларидан 
спирт олинади. Тўқайлардаги жийданинг ҳар тупи 2 дан 16 кг гача ёки 
гектаридан 50 ц гача ҳосил беради. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling