Мевачилик асослари doc
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
Mevachilik asoslari (3)
Манго – энг кўп тарқалган тропик ўсимлик. Ҳиндистонда манго 877
минг гектарга экилиб, барча боғ майдонларини – 70% ни ташкил қилади. Ҳар йили 2 млн тонна манго меваси етиштирилади. Мангонинг гуллаши ва меваларининг пишиши навига ва ўстириш шароитига қараб ҳар хил. Масалан, Ҳиндистонда гуллаши феврал-апрел ойига ва меваларини пишиши май-июн ойларида кузатилади. Манго – кучли ўсувчи (10-30 м), узоқ яшайдиган (100 йилгача ва ортиқ) ва доимий яшил ўсимлик. Мева тугишида солкашлик кузатилади. Меваларининг ўртача оғирлиги 0,2-0,4 кг, йирик меваларининг оғирлиги 4 кг гача бўлади. Меваларининг шакли узунчоқ-юмалоқ, ён томони енгил қисилган. Мева эти сариқ ёки сафсар рангда, мева ичида бир дона йирик, ясси, тукчалар билан қопланган уруғи бўлади. Меваси хушхўр, нордон- ширин, шафтоли мазасини эслатади лекин, ўзига хос ҳидли. Манго мевасининг таркибида – 76-80 % сув, 11-20 % шакар, 0,5 % оқсил, 0,2-0,5 % органик кислоталарва С, В витаминлар сақлайди. Манго Ҳиндистондан ташқари Веъетнам, Бирма, Хитой, Покистон, Индонезия, Египет, Бразилия, Мексика давлатларида ҳам ўстирилади. Ҳиндистонда мангонинг 150 дан, Индонезияда 90 дан ортиқ навлари учрайди. Энг кенг тарқалган навлари қуйидагилар – Альфонсо, Мульгоба, Ирван, Сандерша, Кент, Ходен, Гадонг. Айниқса, Альфонсо нави кўп экилиб, мевалари йирик, серсув, хушбўй, ширин бўлиб янгилигича истеъмол қилинади. Ҳиндистонда мангонинг тўла пишган меваларидан шарбат тайёрланиб, дунёнинг кўпгина мамлакатларига экспорт қилинади. Манго мевалари ташишга унча яроқсиз, фақат эҳтиёт чораларини кўриб ташиш мумкин. Оддий шароитда манго меваларини 5 кунгача ва махсус жиҳозланган – совутгичли хоналарда 21-30 кунгача сақлаш мумкин. Ўзбекистон бозорларида юқорида келтирилган тропик мева турларини кўплаб учратиш мумкин. Кейинги пайтларда бозорларга булардан ташқари яна тропик меваларнинг айрим турлари кириб келмоқда. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling