Мевачилик асослари doc
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
Mevachilik asoslari (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чилонжийда (унаби)
Хурмо учун қуёш доим тушиб турадиган, совуқ шамолдан
ҳимояланган, сизот сувлари сатҳи 2 м дан чуқур унумдор ерлар ажратилади. Хурмо кўчатлари ўтқазиладиган ер одатдаги усулда, бошқа мева дарахтлари учун белгиланган тартибда ишланади. Хурмонинг Кавказ ёки Виргин хурмоси пайвандтагида ўстирилган бир ёки икки ёшли кўчатлари эрта баҳорда 1 апрелгача озиқланиш майдонини 6х6 м қилиб ўтқазилади. Четдан чангланадиган навларни экишда чангловчи навлар ҳар учинчи қаторга иккитадан кўчат оралатиб ўтқазилади. Дастлабки йили хурмо боғлари 10-12 марта суғорилади. Булардан охиргиси 15 сентябрдан кечиктирмай берилади. Қатор ораларига сабзавот, картошка ва дуккакли дон экинлари экилади. Ҳосилга кирган хурмо боғларнинг қатор оралари ўтлар билан банд қилинади, чунки хурмо дарахтлари ернинг қаттиқ кизишига бардош беролмайди. Унумдор ерлардаги хурмо дарахтлари, одатда ҳосил бергунга қадар ўғитланмайди. Ҳосил бериш даврида гектарига 120 кг, азот 90 кг фосфор ва 60 кг калий (соф модда ҳисобида) солинади. Ҳар уч йилда бир марта гектарига10-12 т гўнг берилади. Тўла ҳосилга кирган ва ҳосилдорлиги юқори бўлган йиллар ўғитлар нормаси оширилиб, ўсув даври давомида 8- 10 марта суғорилади. Чилонжийда (унаби) пайванд қилинган бар йиллик кўчатлардан боққа экилади. Бунинг учун қуёш тушиб турадиган, шамоллардан ҳимояланган майдонлар танланади. Чилонжийда ҳар хил ерларда ўсаверади, лекин сизот сувлари юза жойлашган, ботқоқ, жуда нам ва кучли даражада шўрланган ерлар унинг учун яроқсиз ҳисобланади. Чилонжийда тоғ ва тоғолди ерларда экилиши мумкин. Унумдорлиги паст ерларда у яхши ҳосил бермайди. Боғлар одатдаги усулда тайёрланади. Ерни ҳайдаш пайтида гектарига 10 т чириган гўнг ва 100 кг фосфор солиш лозим. Озиқланиш майдони суғориладиган ерларда ҳар туп ўсимлик учун 6х4 м, шартли суғориладиган ерларда 5х3 м, йўл ёқасига қатор қилиб ўтқазилганда эса 3 м бўлиши керак. Кўчат ўтқазиш жанубий ҳудудларда 20 мартгача, шимолий ҳудудларда эса 1 апрелгача боради. Чилонжийда четдан чангланадиган ўсимлик бўлганидан, боққа унинг икки-уч хил нави экилиши керак. Кўчатлар ўтқазилгандан кейин буталади. Хурмо сингари чилонжийда дастлабки йили 8-12 марта суғорилади. Танасининг таги мульчаланганда эса суғориш сони ярмига қисқартирилади. Кейинги йилларда эса ўсув давридаги суғоришлар 3 - мартгача камайтирилади ва қишда эса бир марта яхоб бериш билан чегараланади. Ўсимликларнинг 178 илдиз бўғзидан ўсиб чиққан бачки новдалар даврий равишда йўқотиб турилади. Агар ўтқазилгандан сўнг чилонжийда яхши ўсмаса, бу ҳолда ҳар бир дарахт остига 4 кг гўнг, 60-100 г азот, 50-70 кг фосфор солинади. Тўрт- беш йилдан кейин чилонжийда боғи ҳар йили гектарига 20-40 т гўнг ва 120-130 кг азот, 60-90 кг фосфор ва 60 кг калий ҳисобида ўғитланади. Субтропик мева дарахтларга шакл бериш ўзига хос бўлади. Масалан, анор тупларига боғ барпо этилган йили кузда шакл берилади. Бунинг учун бир йиллик тупда қатор томондаги энг ривожланган новдалардан 3-4 таси танланади. Шундай қилинса кейинчалик тупларни қишга кўмиш осон бўлади. Вегетация мобайнида ҳар тупда иккинчи-учинчи тартиб ўриндош новдалар, ҳар қайси учинчи тартиб новдада иккитадан иккинчи тартибда новда қолдирилади, қолганлари кесиб ташланади. Асосий шохлари чилпинади. Катта туплардаги (улар очилгандан кейинги) зарарланган ва касалланган ҳамда тупни қалинлаштирадиган шохлар кесиб ташланади. Ерга эгилиб қолган шохлар тирговуч қўйиб кўтарилади. Анорнинг асосий шохлари елпиғичсимон шаклда жойлаштирилиши лозим. Бу шох-шаббага ёруғ яхши тушишига ёрдам беради. Ҳар йили қишда кумавериш натижасида анор тупи эгик шох ҳосил қилади. Анор тупи буталганда асосан сийраклатилади. Тўғри сийраклатилса ҳосил 10-15 % га ортади. Шакл бериш ва жиҳатидан қараганда анорнинг ҳар хил навлари бир- биридан катта фарқ қилмайди. Анор тупларига шакл бериш ва буташда ҳосил берадиган яхши ривожланган ва ўртача узунликдаги шохларни мумкин қадар кўп чиқаришга жиддий эътибор берилади. Ўсишни тартибга солишда қўлланиладиган асосий усул анор тупини бир меъёрда сийраклатишдан иборатдир, бунда шох-шабба ичига ёруғлик бемалол ўтиши ва туп сийрак бўлишига эришмок лозим. Бу тадбир гул ҳосил бўлишига ёрдам беради. Хаддан ташқари кўп сийраклантирилса бачкилар чўзилиб, ўсиб кетиб ҳосилдорликни пасайтиради. Новдалар чекланган ҳолда ва асосан яхши шохланган новдалар чиқариш, уларни уйғунлаштириш ҳамда кўмиш ва очишда қулай бўлиши учун тупга ихчам шакл бериш мақсадида қисқартирилади. Қари туплар ёшартирилиши керак, бунинг учун шохлар яхши чиккан ён новдаларгача бутаб ташланди. Ана шу мақсадда бачки ва қалинлаштирадиган новдаларнинг бир қисми куриётган шохларни алмаштириш учун қолдирилади. Хурмо дарахтларига сийрак-ярусли ва ўзгарган-лидерли тизимда шакл берилади, бунда марказий танаси 50-60 см гача ўсадиган 4-5 та асосий буток сақлаб қолинади. Кўчатлар ўтқазилгандан кейин унинг 70-90 см дан юқори қисми кесиб ташланади. Келаси йили иккинчи тартиб шохларини танага яқин жойдан шакллантириш мақсадида биринчи тартиб шохлар 30-40 см қолдириб буталади. Ундан кейинги йилларда шох-шабба сийраклатиб борилади, куриб қолган, синган, чалкаш ўсган, ғовланган новдалар, шунингдек ҳосил бериб бўлган кучсиз, калта новдалар кесиб ташланади. Лекин, хурмо дарахти ҳаддан ташқари кўп буталанмайди, 179 чунки ҳосил камайиб кетиши мумкин. Шох-шабба қалинлаштирилмай бир меъёрда сийраклатилса, новдаларнинг ўсиши ва ҳосил тўплаши учун энг қулай шароит вужудга келади. Хурмо дарахтнинг ёғочлиги мўрт бўлади. Шунинг учун, июн ойидан ҳосилдор дарахтлар остига тирговучлар қўйилиши керак. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling