47
устки тугунчали (олча, гилос), баъзи ўсимликларда (олма, нокда) пастки
тугунчали бўлади.
Битта куртакдан бир нечта гул чиқса улар тўпгул дейилади.
Олманинг
гули соябонсимон, смородинаниқи оддий шингил, токники
мураккаб шингил, нокники қалқончасимон, ёнғоқники эса кучала тўпгул
дейилади.
Мевали дарахтлар ўзидан ва четдан чангланади. Ўзидан
чангланишда бир навнинг уруғчиси шу
навнинг чангчиси билан
чангланади. Четдан чангланишда бошқа навнинг чанги одатда шамол ёки
ҳашаротлар ёрдамида билан иккинчи гулга тушади.
Шафтоли, беҳи, ўрикнинг кўпгина навлари, олхўрининг баъзи
навлари ўзидан; гилос, олма, нокнинг деярли ҳамма навлари,
олча ва
фундукнинг кўп навлари четдан чангланади. Ҳар бир навнинг алоҳида
майдонларга ёки қаторларга экиш хўжалик нуқтаи назаридан қулайдир.
Мева дарахт навларини турига қараб жойлаштиришда ишни ҳисобга олиш,
назорат қилиш, ҳосилни сақлаш, йиғиб-териб олиш, зараркунанда ҳамда
касалликларга қарши курашиш каби ишлар осонлашади. Ҳар қайси нав
мева дарахти 3-10 гектарли алоҳида майдонларга ўтқазилади ва 6-8-10
қатор асосий нав орасига 1-2 қатор чанглатувчи нав экилади.
Боғ барпо қилишда мева дарахтларини яхши чангланиб, мўл ҳосил
бериши учун уларни жойлаштиришда 13-жадвалда
келтирилган
маълумотларга амал қилиш талаб этилади.
13-жадвал.
Боғда чангланадиган ва чанглатувчи навларни жойлаштириш
Do'stlaringiz bilan baham: