Мевачилик асослари doc


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/137
Sana23.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1288298
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   137
Bog'liq
Mevachilik asoslari (3)

 
11 – жадвал.
Ёш дарахтлар илдизининг тарқалиш чуқурлиги ва радиуси 
 
Уруғ кўчатлар 
Кўчатлар 
Мева 
дарахтинин
г тури 
Илдизнинг 
тарқалиш 
чуқурлиги 
(см) 
Илдизнинг 
тарқалиш 
радиуси (см) 
Илдизнинг 
тарқалиш 
чуқурлиги 
(см) 
Илдизнинг 
тарқалиш 
радиуси (см) 
Олма 
70 
25 
60 
60 
Нок 
70 
25 
70 
35 
Ўрик 
80 
35 
60 
40 
Шафтоли 
75 
60 
60 
120 
Олхўри 
60 
65 
180 
180 
Гилос 
190 
55 
225 
40 
Олча 
86 
55 
87 
140 
Бир йиллик 
жийда 


22 
25 
Икки йиллик 
жийда 


89 
150 
 
 
 
 
 
 
 


43 
 12 – жадвал 
Катта ёшдаги дарахтлар илдизининг тарқалиш чуқурлиги ва 
радиуси 
 
Мева 
дарахтининг 
тури 
Уруғ 
кўчатлар 
илдизининг 
тарқалиш 
чуқурлиги 
(м) 
Илдизнинг 
тарқалиш 
радиуси (м) 
Склет 
илдизларнинг 
умумий 
узунлиги (м) 
Илдизлар 
асосий 
қисмининг 
жойлашиш 
чуқурлиги 
(см) 
Олма 
3,3 
9,0 
320 
150 
Нок 
3,6 
8,7 
368 
200 
Беҳи 
1,6 
3,0 
50 
50 
Ўрик 
0,8 
10,2 
291 
60 
Шафтоли 
0,7 
3,5 
81 
50 
Олхўри 
1,1 
6,2 
312 
50 
Гилос 
2,4 
10,6 
593 
120 
Олча 
4,3 
5,5 
1080 
60 
Жийда 
0,6 
8,2 
798 
40 
Туркман 
олмаси 
1,5 
5,5 
242 
41 
Бундай ерларда масалан, 7 яшар Ренет Симиренко нав олма 
дарахтининг асосий илдизлари тупроқ қатламларида 15-25 см чуқурликда 
жойлашган. 
Мева дарахтларининг илдизи тупроқ нами 17-18 % ни ташкил 
этганда яхши ўсади, яъни унинг ер устки қисми зарур озиқ моддалар ва 
нам билан нормал таъминланади. Тупроқ нами 20 % дан ошиб ёки 13-15 % 
дан камайиб кетганда илдиз нормал ўсмайди, дарахт керакли озиқ 
моддалар ва нам билан етарли даражада таъминлана олмайди, майда 
илдизчалар секин-аста камайиб боради. Бунинг натижасида дарахт 
ўсишдан қолади, барглари сарғаяди ва кейинчалик сувсизлик кўп давом 
этса ёки ҳаддан ташқари сернам бўлиб кетса дарахтлар қуриб қолади. 
 
Дарахтларнинг ер устки қисмлари 
 
Мевали дарахт ер устки қисми, яъни тана ва шох-шаббанинг
ривожланиш даражаси, ўсимлик тури, нави, ёши, пайвандтаг ҳамда 
парваришлаш тадбирларига боғлиқ. 
Дарахтнинг илдиз бўғзидан юқори қисми унинг ер устки қисми 
ҳисобланади. Мева дарахти кўчатлари тўғри экилганда унинг илдиз бўғзи 
– куртак пайванд қилинган қисми ер бетига тақалган ҳолда тупроқ устида 
ерга зич тегиб туради. Пайвандтаг ёки пайвандустнинг айрим биологик 
хусусиятларига кўра дарахтнинг илдиз бўғзида шиш пайдо бўлади. 


44 
Масалан, олчага гилос пайванд қилинганда дарахтнинг илдиз 
бўғзидан юқориси йўғонроқ бўлади. Чунки, олча гилос навлари учун 
кучсиз пайвандтаг ҳисобланганлигидан гилос кучли, олча эса кучсиз 
ўсади. 
Илдиз бўғзидан биринчи ён шох ўсиб чиққан жойгача бўлган қисм 
тана дейилади. Тананинг вазифаси жуда каттадир. Илдиз ердан 
ўзлаштирган озиқ моддаларни нам билан биргаликда дарахтнинг шох-
шаббаларига ўтказади, баргларида пайдо бўлган пластик органик моддалар 
танадан илдиз тизимига келади. Кучсиз пайвандтагларда ўстирилган олма 
танасининг баландлиги 30-40 см, кучли пайвандтагда ўстирилган олма ва 
бошқа мева дарахтлариники эса 50-70 см бўлади. Тананинг ҳаддан 
ташқари баланд ёки ҳаддан ташқари паст бўлишига йўл қўймаслик керак. 
Тана ҳаддан ташқари баланд бўлганда дарахтнинг шох-шаббаси баланд 
ўсиб, у шамол таъсирида бир томонга эгилиши, синиши ёки меваси 
тўкилиб кетиши мумкин. Бундан ташқари баланд бўйли дарахт ҳосилини 
териб олиш, уни парваришлаш ва ҳосилли шохларга тирговучлар қўйиш 
ҳам анча қийин бўлади. Тана ҳаддан ташқари паст бўлса, дарахтнинг шох-
шаббаси атрофга тарвақайлаб ўсганлигидан улар боғ қатор орасида 
машиналарнинг бемалол юришига халақит беради, ер бетини шох-
шаббалар соялатиб қўяди. 
Дарахт танасининг ҳамда пўстлоғининг шикастланмаслигига, қуёш 
нури таъсиридан куйишига, қаттиқ совуқдан зарарланишига алоҳида 
аҳамият бериш лозим. Дарахт танаси доимо текис, соғлом ва муайян 
баландликда бўлиши учун кўчат боққа экилмасиданоқ кўчатзорда уларни 
стандарт талабга тўлиқ жавоб берадиган қилиб ўстириш керак. 
Дарахт танасидан ён ҳосил шохлар ва марказий (лидер) шох ўсади. 
Ён шохлар тананинг бир томони ёки икки томонидан эмас, балки ҳамма 
томонида бир хил оралиқда ўтмас бурчак ҳосил қилиб ўсиши керак. 
Шафтолининг марказий шохлари кўчати боққа экилгандан кейин кесиб 
ташланади. Шафтолига асосан косасимон шакл бериб ўстирилади. 
Марказий шохда кейинчалик навбатдаги яруслар барпо қилинади. 
Марказий танадан ўсиб чиққан ён шохларда биринчи тартиб, иккинчи 
тартиб, учинчи тартиб ва ҳоказо, тартиб шохлар пайдо бўлади. 
Тана тепасидаги ҳар томонга ёйилиб ўсган шох, бутоқ ва новдалар 
дарахтнинг шох-шаббаси деб аталади. Шох-шаббанинг ўсаётган қисмида 
барглар, гуллар, мевалар ва турли шаклда куртаклар чиқарган янгидан-
янги ҳосил новдачалари пайдо бўлади. 
Мева дарахтларининг турига қараб ҳосил новдалари ҳам турлича 
бўлади. Масалан, олма, нок каби уруғли мева дарахтларида узунлиги 3-5 
см келадиган ҳалқали мева шохлари, узунлиги 5-15 см ли мева 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling