Мевачилик асослари doc


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/137
Sana23.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1288298
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   137
Bog'liq
Mevachilik asoslari (3)

Морфологик параллелизм. Мева дарахтлари турлари, навлари бир 
хил ирсий белги-хусусиятларга эга бўла туриб, шох-шаббаси, шунингдек
уни айрим қисмларининг тузилишида ўхшашлик бор. Ташқи муҳит 
омиллари (ёруғлик, иссиқлик, намлик ва бошқалар) бу хусусиятларнинг 
намоён бўлишига катта таъсир этади. Бу таъсирлар бутун ўсимликда, 
шунингдек, унинг айрим органларида ифодаланади. Бу омилларнинг 
таъсир 
даражаси 
кўпинча 
қисмларнинг 
дарахт 
шох-шаббасида 
жойлашишига: ёруғликка нисбатан қандай, шох-шаббанинг ички ёки 
ташқи томонда жойлашиши ва ҳоказоларга боғлиқ. Масалан, шох-
шаббасининг турли томонида (шимол, жануб, ғарб, шарқда) ва ердан ҳар 
хил баландликда жойлашган айрим шохчалар ёруғликдан ва иссиқликдан 
бир хил фойдаланмайди. Бу айрим қисмларни (куртак, шохчалар, барг, гул, 
мева ва хоказоларни) ва бутун ўсимликни ўзгартириб юбориши мумкин. 
Унинг органлари ташқи шароитга мос равишда ривожланади. Бир хил 
ёшдаги дарахтларнинг ўхшаш шароитда ривожланган қисмлари 
новдаларнинг йўналиши ва ўсиш кучи, шохчаларнинг асосий танадан 
чиқиш бурчаги, ёндан чиққан янги новдаларнинг хусусияти ва узунлиги, 
уларнинг барг чиқариши, ўсиши, ҳосил куртакларининг жойлашуви каби 
нисбатан бир-бириникига ўхшаш белгиларга эга бўлади. Ўсимлик 
органлари белгиларининг бундай нисбий ўхшашлиги морфологик 
параллелизм деб аталади.
Шундай қилиб, мева дарахтларидаги морфологик параллелизм 
тегишли ярусларда бир хил ва бир хил ёшдаги асосий ҳамда майда шохлар, 
меваларнинг нисбий ўхшашлигидан иборат. Морфологик параллелизмда 
мева дарахтлари ёки уларнинг қисмлари ўхшаш шароитда яшаб, худди 
бир-бирини такрорлайди. Бинобарин, морфологик параллелизм – бу мева 
ўсимликларининг айрим органлари ҳосил бўлиши ва шаклланиши даврида 
муҳитнинг нисбий бир хил шароитига ва қўлланиладиган агротехникага 
жавоб реакциясидир. Қатор сабабларга кўра, яъни музлаш, айрим 
шохчаларнинг касаллик ва зараркунандалар билан зарарланиши, 


57 
боғбоннинг аралашуви (новдаларни кесиши, чилпиши ва ҳоказолар) 
натижасида бир хил шароитда ўсаётган дарахтларнинг органлари бири-
бириникига ўхшамай қолиши мумкин. Мева дарахтларига шакл бериш ва 
уларни буташда, ёшартириш, қайта пайванд қилишда, ҳосилни йиғиб териб 
олиш ва шу каби ишлар олиб борилаётганда морфологик параллелизм 
ҳисобга олинади. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling