Мевачилик асослари doc


Уруғ экиш ва кўчат ўтқазишдан олдин ерни ишлаш


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/137
Sana23.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1288298
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   137
Bog'liq
Mevachilik asoslari (3)

Уруғ экиш ва кўчат ўтқазишдан олдин ерни ишлаш. Кузда уруғ 
экиш ва кўчат (пайвандтаг) ўтқазишдан 20-30 кун олдин ер плантаж плуг 
билан 60-70 см чуқурликда ағдариб ҳайдалади ва бир йўла яхшилаб 
текисланиб борона босилади. Агар хўжаликда плантаж плуг бўлмаса, 
оддий плугда 30-35 см чуқурликда ҳайдаш ҳам мумкин. 
Кўкламда уруғ экиладиган ва кўчат ўтқазиладиган ерлар кузда-
ноябрда ҳайдалиб, айни бир вақтда ўғит солинади, далалар яхшилаб 
текисланади. Кузда шудгор қилинган ерлар баҳорда бороналанади, агар 
тупроқ қаттиқ зичланиб қолган бўлса, чизелланади. Қаттиқ ёмғирдан сўнг 
иккинчи марта бороналанади. Шўрланган ерлар икки марта бороналанади, 
кейин шўри албатта яхшилаб ювилади. Бороналашдан кейин волокушалар 
билан ўтилади, палахса кўчган ерлар молаланади. Уруғ экишдан ёки кўчат 
ўтқазишдан олдин ерга ёғочдан ясалган енгил каток (ғўла) ёхуд мола 
бостирилади. 
Уруғ кўчатлар ва кўчатлар тупроқ унумдорлигига ва ўғитга талабчан 
бўлади. Шунинг учун агротавсияларга кўра ўғитлаш талаб қилинади. 
Муҳокама учун саволлар: 
1. Мева кўчатзорининг аҳамияти нимадан иборат? 
2. Мева кўчатзорининг вазифаси нимадан иборат? 
3. Мева кўчатзоридаалмашлаб экиш схемаларини айтинг? 
4. Мева кўчатзори қандай ташкил қилинади? 
 
 


87 
2.3. Мева дарахтлари учун пайвандтагларни танлаш 
 
 
Таянч иборалар – пайвандтаг, кучли ўсадиган, ўрта ва кучсиз 
ўсадиган, дусен, парадизка, ўстириш шароити, асосий мева экинлари учун 
пайвандтаглар. 
Мева дарахтларининг маданий навларини пайвандлаш учун 
ўстирилган уруғ кўчатлар пайвандтаг деб аталади. Ўсимликларнинг 
пайвандтакка уланадиган қисми (куртак, банд, новда) га пайвандуст 
дейилади. Пайвандтаг – мева дарахтининг ҳаётидаги асосий омиллардан 
биридир. И.В.Мичурин таъбирича, “пайвандтаг мева дарахтининг 
заминидир”. 
Пайвандтаглар ўсиш характерига қараб кучли, ўртача ва кучсиз 
ўсадиган ёки пакана пайвандтагларга бўлинади. Улар совуққа 
чидамлилиги жиҳатидан турлича бўлади, ҳосилга эрта ёки кеч кирадиган, 
сувга талабчан, касаллик ва зараркунандаларга чидамли ва ҳоказо. Боғдаги 
дарахтларнинг ўсиш кучи, узоқ яшаши ва ҳосилдорлиги, уларнинг муҳит 
шароитлари, (иқлим, тупроқ, намлик) га мосланувчанлиги ва ниҳоят, 
кўчатзорда етиштириладиган кўчатларнинг миқдори ва сифати ҳам кўп 
жиҳатдан пайвандтакка боғлиқ бўлади. 
Пайвандтаглар муайян экологик шароитга чидамли бўлиши керак. 
Пайвандтаглар маълум экологик шароитда ўстирилади, бу шароит 
уларнинг ирсий белгиларининг шаклланишига таъсир қилади. Шунинг 
учун мевачиликнинг махсус тупроқ ва иқлим шароитига ва ҳар хил 
ҳудудга мос келадиган тур ва навлар пайвандтаглари танланиши лозим. 
Пайвандтагларни алоҳида табиий зоналарга қараб жойлаштириш зарур. 
Буларга амал қилинмаса, кўчатзордаги кўчатлар қалин-сийрак бўлиб 
қолади ва боғда мева дарахтлари ҳар хил ривожланади. 
Кўпгина мева дарахтлари учун маҳаллий уруғ, қаламча ва илдиз 
бачкиларидан ўстирилган, эрта ҳосилга кирадиган, юқори ҳосил берадиган, 
шунингдек, уруғини олиш осон бўлган дарахт, яхши униб чиқадиган, уруғ 
кўчатлари яхши ўсадиган, экилган йилиёқ куртак пайванд қилишга имкон 
берадиган пайвандтагларнинг кўпчилиги тутиб кетадиган ва бошқа шу 
каби пайвандтаглар энг яхши ҳисобланади. 
Пайвандтагнинг пайвандуст билан маҳкам бирикиб, яхши битиб 
кетиши муҳимдир. Пайвандтаг узоқ яшайдиган, илдизлари бақувват, яхши 
таралган бўлиб, турли зараркунанда ва касалликларга имкони борича 
чидамли бўлиши керак. Пайвандтаглар келиб чиқишига кўра – уруғ 
кўчатдан ва вегетатив йўл билан кўпайтириладиган турлар (клон 
шакллари) га; ўсиш кучига кўра, кучли, ўртача ва кучсиз ўсадиган турларга 
бўлинади. 
Кучли ўсадиган пайвандтаглар асосан уруғдан; ўртача – кучсизлари 
эса вегетатив усулда кўпайтирилади. Уруғдан кўпайтирилганда биологик 
хусусиятларига (ўсиши, ташқи муҳитга чидамлилиги ва ҳоказо) кўра 
пайвандтаглар бир хил бўлмайди. Шунинг учун уларни танлаш керак. 


88 
Вегетатив пайвандтаглар ўз хусусиятлари ва белгиларига кўра бир хил 
бўлади. 
Қуйидаги пайвандтаглар олма учун энг яхши ҳисобланади : 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling