Мевали экинлар классификацияси ва келиб чиқиш марказлари


Индонезия-Хиндихитой маркази


Download 44.61 Kb.
bet2/6
Sana14.02.2023
Hajmi44.61 Kb.
#1196534
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 амалий машғулот

2. Индонезия-Хиндихитой маркази. Бунга Индонезия,Хинди-хитой ярим ор оли ва Малайархипелаги киради(лимон, банан, поленелмус, кокос пальмаси, мускатёнғоғи );
3. Австралия маркази. (эвкалипт дарахти ватани);
4. Ҳиндистон маркази. (Хиндистон ярим ороли мамлакатлари), (лимон, манго);
5. Ўрта Осиё маркази. Афгонистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Ғарбий Тянь-Шань худудлари киради (олма,нок, ўрик, олхўри, шафтоли, узум, олча, ёнгоқ, жийда, листа, бодом, хўраки узум);
6. Осиё олди мамлакатлари маркази. Туркманистон тоғли худудлари , Эрон, Кавказ орти, Кичик Осиё мамлакатлари ва Арабистон ярим ороли киради (олма, мушмула, нок, бехи, олхўри , олча, гилос, ёнгоқ, узум , малина, смородина);
7. Ўрта ер денгизимаркази. (узум , зайтун);
8. Африка маркази.( финик пальмаси);
9. Оврўпо - Сибир маркази. (Сибир олмаси, нок, олча, гилос,ёнғоқ, амур, узум , актинидия, малина, смородина);
10. Маркази й Америка маркази. Мексика, Гватемала, Коста-Рика, Гондурас, Панама мамлакатлари киради (Қовун ватомат дарахтлари);
11. Жануби йАмери ка маркази. (ер туги, хинное дарахти, какао,фейхоа);
12. Шимолий Америкамаркази. (узум , олхўри , олча, смородина , ер туги, ёнғоқ).
Республикамиз мева экинлари селекцияси учун Хитой-Япония, Ўрта Осиё, Осиё олди мамлакатлари, Оврўпо-Сибирва Шимолий Америка марказларига хос шаклланган турларнинг аҳамияти катта. Бу марказларда вужудга келган турларнинг биологик хусусиятлари ва муҳим хўжалик белгиларинибилиш улардан селекцияда самарали фойдаланишга имконберади.
Дунё буйича мева ва резавор-мева экинларининг 50 га якин оиласи, 200 та туркуми, 1000 дан ортик тури ва жуда куп тур хиллари мавжуд. Хар бир маданий турнинг куплаб навлари (масалан, олма, нок, урик, шафтоли кабиларнинг бир неча минглаб нави) бор ва мевачилик асосан ер шарининг шимолий кисмида яхши ривожланган.
Академик Н.И.Вавилов рахбарлигида олиб борилган илмий тадкикотлар натижасида купчилик мева, резавор - мева экинларининг ватани Марказий Осиё, Кавказ орти давлатлари, Хитой, Хиндистон, Бирма, Эрон, ва Урта ер денгизи сохиллари эканлиги аникланган.
Маълумотларда келтирилишича мева дарахтлари Марказий Осиё, Кавказ орти давлатларида, Сурия, Месопотамия, Мисрда 2-5 минг йиллар давомида маданийлаштирилиб келинмокда.
Олма, нок, олхури, шафтоли, урик, зайтун ва анор дарахтлари 4 минг йилдан ортик, гилос, олча ва лимон 2 минг йилдан ортик, апельсин ва резавор мевалар 2 минг йилга якин маданийлаштирилиб, экилиб келинмокда.
Узбекистонда мева ва резавор-мева экинларининг 108 та тури учрайди, 73 та тури маданийлаштирилган булиб, шундан 25 та тури кенг таркалган. Мева дарахтлари, меваларининг йириклиги, рангдорлиги, яхши сакланиши, ташишга чидамлилиги хамда саноат учун кимматбахо хом-ашё эканлиги ва туйимлилиги, бир ерда узок яшаб мул хосил бериши билан бошка экинлардан фарк килади. Мева дарахтларини узига хос яна бир хусусияти шундаки, деярли хамма маданий мева дарахтлари пайвандлаш (асосан куртак пайванд) йули билан купайтирилади. Бир неча йиллар давомида олма, нок, бехи, ёнгок, урик, бодом, гилос, олча, тоголча, олхури, шафтоли каби мевалар устида селекция ишлари олиб борилди, уларнинг уругларидан чиккан яхши шакллари танлаб олиниб, купайтирилиши натижасида Узбекистонда етиштирилаётган мева турлари ва навлари сон жихатдан купайди, сифат жихатдан анча яхшиланди. Бошка хорижий давлатлардан хам купгина мева ва резавор-мева экинлар навлари олиб келиниб, шароитга мослаштирилди.
Марказий Осиёда, шу жумладан Узбекистонда ёввойи мевали дарахтлар асосан Тошкент, Самарканд, Сурхондарё, Кашкадарё ва бошка вилоятларнинг тогли худудларида усади. Бу ерларда мевали дарахт ва буталарнинг 70 тури учрайди.
Кейинги йилларда ёввойи олма, ёнгок, бодом, дулана, писта, тоголча, иргай каби мевали дарахтлар пайванд килиш йули билан
маданийлаштирилмокда. Маданий мева дарахт навлари уругкучатларни куртак пайванд килиб купайтирилади. Ёввойи мева дарахтларининг яна бир фойдали томони шундаки, улар мевали дарахтларининг баъзи шаклларини яратишда кимматли дастлабки материал хисобланади. Ёввойи мевали дарахтлар ёзда узларининг бакувват ва чиройли шох-шаббалари билан тог кияликларини кум-кук килиб коплаб туради, инсонга эстетик рух багишлайди.
Узбекистон тогли худудларида ёнгокли мева боглари ташкил килиниб, уларнинг майдони 32 минг гектардан ортик. Шундан 27 минг гектари (84 %) пайвандланмаган. Маданий ёнгокзорлар майдони умумий ёнгокзорнинг 16 % ини ташкил килади.
Узбекистонда 2500 гектар бодомзор булиб, шундан 1500 гектар майдондагиси ёввойи (пайвандланмаган) бодомзорлардир. Тошкент вилоятининг Бустонлик туманида 1500 гектардан зиёдрок ёввойи олмазорлар булиб, улар денгиз сатхидан 1200-1300 м баландликда усади. Мевасининг вазни 10-100 г булиб, мазаси нордон ва шириндир. Таркибида шакар моддаси 4-13 % ни, кислота 0,1-19 % ни ташкил этади. Шунга ухшаш тоголча, дулана, чилонжийда ва нок дарахтларини Узбекистоннинг хамма тогли худудларида учратиш мумкин.



Download 44.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling