Meyoriy hujjatlar


Қайси ҳолларда талабаларни ўқув вақти ҳисобига ўқув жараёни билан боғлиқ бўлмаган бошқа ишларга жалб этиш ман этилади?


Download 371.7 Kb.
bet110/127
Sana05.02.2023
Hajmi371.7 Kb.
#1168321
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   127
Bog'liq
Meyoriy hujjatlar (1)

165. Қайси ҳолларда талабаларни ўқув вақти ҳисобига ўқув жараёни билан боғлиқ бўлмаган бошқа ишларга жалб этиш ман этилади?
А. ОТМ ректор буйруғи бўлмаганда
В. Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи бўлмаганда
С.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори бўлмаганда
Д.* Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларида кўзда тутилган вазиятлардан бошқа ҳолларда.
166. Кундузги бўлимда ўқийдиган талабаларга ишлашга рухсат бериладими тўғри жавобни топинг?
А. Ишлашга рухсат берилмайди.
В. Ишлашга рухсат берилади.
С.Ўқишдан бўш вақтларида - куннинг иккинчи ярмида меҳнат шартномаси асосида таълим муассасасининг ўзида ишлашга рухсат берилади.
Д.*Ўқишдан бўш вақтларида - куннинг иккинчи ярмида меҳнат шартномаси асосида таълим муассасасининг ўзида ёки ундан ташқари жойларда ишлашга рухсат берилади.
167. Нодавлат олий т1аълим муассасаси проректори ва деканлари қандай тайинланади?
А. Ваколатли давлат органлари билан келишган холда нодавлат олий таълим муассасаси ректори томонидан амалдаги қонун хужжатларига асосан тайинланади.
В. Нодавлат олий таълим муассасаси ректори томонидан амалдаги қонун хужжатларига асосан тайинланади.
С. Нодавлат олий таълим муассасаси ректори томонидан тайинланади.
Д.*Нодавлат олий таълим муассасаси ректори томонидан таъсисчи билан келишилган ҳолда тайинланади.
168. Олий таълим муассасаларида йўналишлар бўйича нималар шаклланади?
А. Факультетлар ва кафедралар шаклланади.
В. Факультетлар, кафедралар, ўқув ва илмий лабараториялар шаклланади
С. Факультетлар, кафедралар, ўқув ва илмий лабараториялар, ўқув, илмий, хўжалик ва бошқа бўлимлар шаклланади.
Д.*Факультетлар, кафедралар, ўқув ва илмий лабараториялар, турли бўлимлар шаклланади.
169. Олий таълим муассасаларини аккредитатлаш тартиби қайси ваколатли орган томонидан белгиланади?
А.Давлат тест марказининг кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасаларини аттестатлаш бошқармаси томонидан
В.Махсус ваколатли давлат органлари томонидан
С. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан
Д.* Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан.
170. Магистратура таълимининг давомийлиги ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда қанча муддатга узайтирилади?
А.*Олти ойдан кам бўлмаган муддатга
В. Олти ой муддатга
С. Бир йил муддатга
Д. Бир йилдан кам бўлмаган муддатга.
171. Магистратура дастурини тугаллаган битирувчиларга давлат аттестацияси якунига кўра таълим йўналишининг муайян мутахассислиги бўйича ........................................ жумлани давом эттиринг?
А. “Магистр” даражаси берилади
В. “Магистр” даражаси ва диплом берилади
С. “Магистр” даражаси, давлат намунасидаги диплом ва диплом иловаси топширилади
Д.* “Магистр” даражаси берилади ва тегишли кўкрак нишони ҳамда илова билан давлат намунасидаги диплом топширилади.
172. Магистр тайёргарлигининг зарурий даражаси, таълим дастурлари мазмунига қўйиладиган умумий талаблар, ўқув юкламасининг тўлиқ ҳажми, амалий машғулотлар, тайёрлаш сифатининг назорат механизми қайси хужжатда белгиланади?
А. Олий таълим тўғрисидаги Низомда белгиланади.
В. Магистратура мутахассислиги давлат таълим стандарти билан белгиланади.
С. Олий таълимнинг давлат таълим стандарти. Класификатор билан белгиланади.
Д.* Олий таълимнинг давлат таълим стандарти. Асосий қоидалар билан белгиланади.

Download 371.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling