Meyoriy hujjatlar


Нодавлат таълим муассасаларига қабул қандай амалга оширилади?


Download 371.7 Kb.
bet48/127
Sana05.02.2023
Hajmi371.7 Kb.
#1168321
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   127
Bog'liq
Meyoriy hujjatlar (1)

160. Нодавлат таълим муассасаларига қабул қандай амалга оширилади?
Д.* Давлат ўқув юртлари учун белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
161. Таълимни молиялаш қандай амалга оширилади?
Д.* Республика ва маҳаллий бюджетлар маблағлари, шунингдек бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
162. Бакалавр тайёргарлигининг зарурий даражаси, таълим дастурлари мазмунига қўйиладиган умумий талаблар, ўқув юкламасининг тўлиқ ҳажми, амалий машғулотлар, тайёрлаш сифатининг назорат механизми қайси хужжат билан белгиланади?
Д.* “Олий таълимнинг давлат таълим стандартлари. Асосий қоидалар” билан.
163. Магистратура дастурини тугаллаган битирувчиларга нималар топширилади жумлани давом эттиринг?
Д.* Давлат аттестацияси якунига кўра таълим йўналишининг муайян мутахассислиги бўйича «магистр» даражаси берилади ва тегишли кўкрак нишони ҳамда илова билан давлат намунасидаги диплом топширилади.
164. Олий таълимнинг касбий таълим дастурлари қайси шаклларда ўзлаштирилиши мумкин?
Д.* Кундузги, сиртқи, экстернат ва масофавий таълим олиш шаклларида ўзлаштирилиши мумкин.
165. Қайси ҳолларда талабаларни ўқув вақти ҳисобига ўқув жараёни билан боғлиқ бўлмаган бошқа ишларга жалб этиш ман этилади?
Д.* Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларида кўзда тутилган вазиятлардан бошқа ҳолларда.
166. Кундузги бўлимда ўқийдиган талабаларга ишлашга рухсат бериладими тўғри жавобни топинг?
Д.* Ўқишдан бўш вақтларида - куннинг иккинчи ярмида меҳнат шартномаси асосида таълим муассасасининг ўзида ёки ундан ташқари жойларда ишлашга рухсат берилади.
167. Нодавлат олий таълим муассасаси проректори ва деканлари қандай тайинланади?
Д.* Нодавлат олий таълим муассасаси ректори томонидан таъсисчи билан келишилган ҳолда тайинланади.
168. Олий таълим муассасаларида йўналишлар бўйича нималар шаклланади?
Д.* Факультетлар, кафедралар, ўқув ва илмий лабараториялар, турли бўлимлар шаклланади.
169. Олий таълим муассасаларини аккредитатлаш тартиби қайси ваколатли орган томонидан белгиланади?
Д.* Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан.
170. Магистратура таълимининг давомийлиги ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда қанча муддатга узайтирилади?
А.*Олти ойдан кам бўлмаган муддатга
171. Магистратура дастурини тугаллаган битирувчиларга давлат аттестацияси якунига кўра таълим йўналишининг муайян мутахассислиги бўйича ........................................ жумлани давом эттиринг?
Д.* “Магистр” даражаси берилади ва тегишли кўкрак нишони ҳамда илова билан давлат намунасидаги диплом топширилади.
172. Магистр тайёргарлигининг зарурий даражаси, таълим дастурлари мазмунига қўйиладиган умумий талаблар, ўқув юкламасининг тўлиқ ҳажми, амалий машғулотлар, тайёрлаш сифатининг назорат механизми қайси хужжатда белгиланад
Д.* Олий таълимнинг давлат таълим стандартлари. Асосий қоидалар билан белгиланади.



Download 371.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling