Мўғул босқини ва унинг оқибатлари
XIV АСР ОХИРИ — XV АСРЛАРДА МОВАРОУННАҲР ВА ХУРОСОНДА МАДАНИЙ ЮКСАЛИШ
Download 41 Kb.
|
1 2
Bog'liqМўғул босқини ва унинг оқибатлари
2. XIV АСР ОХИРИ — XV АСРЛАРДА МОВАРОУННАҲР ВА ХУРОСОНДА МАДАНИЙ ЮКСАЛИШ
(Темур ва Темурийлар даври) Жаҳон маданиятини Мусо Хоразмий, Исмоил Бухорий, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Замахшарий каби номлар билан безаган Марказий Осиёнинг IX—XII асрлардаги маданияти — Уйғониш даври кескин рўй берган тарихий воқеалар туфайли бирдан узилиб қолди. XIII асрнинг бошида Хоразмшоҳлар давлати Чингизхон қўшинларининг даҳшатли ва аёвсиз ҳужумига учради. Бу ҳужум 1219 йилда Хоразмшоҳларнинг шимолий чегарасидаги Ўтрор қалъасини забт этишдан бошланди ва 1220—21 йилларда Хоразмшоҳлар маркази Кўҳна Урганч душман қўлига ўтди. Хоразмшоҳ қўшинлари яхши қуролланган бўлишига карамай, ички низолар ва келишмовчиликларнинг кучайганлиги, қўшиннинг шаҳарлар ҳимояси учун бўлиб юборилганлиги, бирликнинг йўқлиги Чингизхон ҳужумига бардош бераолмай тезда барбод бўлишига олиб келди. Шаҳарлар, маданий марказлар вайрон этилди, аҳоли қирғинга учради. Ўлка тўлиғича мўғуллар мустамлакасига айланди. Марказий Осиёни турли туманларга бўлиб юборган мўғул хонлари ўртасидаги ўзаро низолар ва курашлар ҳам авж олди — булар ҳаммаси мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволига салбий таъсир кўрсатди, маданият ўчоқлари сўнди. Жуда кўп маданий бойликлар, илм масканлари, мадраса ва кутубхоналар йўқ қилинди, санъат ва илм-фан вакиллари: олимлар, шоир ва ёзувчилар, мунажжимлар, меъмор ва мусаввирлар ўлдирилди, тасодифан омон қолганлари эса Шимолий Ҳиндистон, Ғарбий Эрон ва Хуросоннинг турли вилоятларига қочиб, жон сақлаб қолдилар. Шундай шароитда мўғуллар ва маҳаллий амалдорларнинг ўзбошимчалиги ва жабр-зулмнинг кучайиб бориши халқ оммасининг кўтарилишига олиб келди. Бу халқ қўзғолонларининг энг йириги — 1337 йилда Сабзавор шаҳрида бошланиб, қарийб 45 йил давом этган сарбадорлар чиқишидир. Халқ оммасининг ажнабий истилочилар ҳамда маҳаллий эзувчиларга қарши аёвсиз кураши, Марказий Осиёда мўғуллар ҳукмронлигини анча заифлаштирди ва уларга қарши кескин кураш кучайиши учун кулай замин яратиб берди. Шундай шароитда Амир Темур (1336—1405) майдонга чиқди ва ижтимоий жараёнда тезда кўзга ташланди ҳамда мамлакат ҳаётида жуда катта роль ўйнади. Амир Темур тарқоқ ва узоқ урушлардан хонавайрон бўлган Мовароуннаҳр ва Хуросон ерларини мўғуллар мустамлакасидан озод этиб, ягона, мустақил ва мустаҳкам давлатга бирлаштирди. Унинг маркази этиб Самарқанд шаҳри танланди. Амир Темур давлати ўз даврида Оврўпо ва Осиёдаги энг йирик, мустаҳкам ва ривожланган давлат сифатида танилди. Темур вафотидан сўнг ҳам XVI аср бошига қадар унинг авлодлари мамлакатга ҳукмронлик қилдилар. Темурийлар даврида марказий давлат иккига — Мовароуннаҳр ва Хуросонга ажратилиб идора этилди. Самарқанд ва Ҳирот бу икки давлатнинг маркази бўлиб хизмат қилди. Айниқса, Темурийлардан узоқ вақт ҳукмронлик килган Шоҳрух, Улуғбек, Ҳусайн Бойқаро даврларида маданият гуллаб-яшнади. Мусулмон Шарқи, айниқса, Марказий Осиёнинг маданияти тарихида Темур ва Темурийлар ҳукмронлик даври — XIV асрнинг иккинчи ярмидан XVI асрнинг бошларигача бўлган давр сўнгги умумий тарихий ривожланишга жуда катта таъсир кўрсатган ёрқин, сермазмун, самарали давр ҳисобланади. Download 41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling