Мҳхсшқ Шарҳ 14 БҲхс 19 – Белгиланган бадал активи учун лимит, минимум молиялаштириш талаблари ва уларнинг ўзаро алоқаси


Download 89 Kb.
bet3/3
Sana20.06.2023
Hajmi89 Kb.
#1627808
1   2   3
Bog'liq
EN GVT 2013 IFRIC 14 uz

Кучга кириш санаси
27 Тадбиркорлик субъекти мазкур Шарҳни 2008 йил 1 январдан бошланадиган ва ундан кейинги йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Муддатидан олдин қўллашга рухсат этилади.
27A БҲХС 1 (2007 йилда ўзгартирилган) МҲХСларда фойдаланилган атамаларни ўзгартирди. Шу билан бирга, унга асосан 26-банд ҳам ўзгартирилди. Тадбиркорлик субъекти мазкур ўзгаришларни 2009 йил 1 январдан бошланадиган ва ундан кейинги йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Агар тадбиркорлик субъекти БҲХС 1 (2007 йилда ўзгартирилган) ни олдинги давр учун қўлласа, ўзгаришлар ушбу олдинги давр учун қўлланилиши лозим.
27Б Минимум молиялаштириш талабининг олдиндан тўловлари га асосан 3A-банд қўшилди ва 16-18 ва 20-22 бандлар ўзгартирилди. Тадбиркорлик субъекти мазкур ўзгаришларни 2011 йил 1 январдан бошланадиган ва ундан кейинги йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Муддатидан олдин қўллашга рухсат этилади. Агар тадбиркорлик субъекти мазкур ўзгаришни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу далилни очиб бериши лозим.
27В БҲХС 19 (2011 йилда ўзгартирилган) га асосан 1, 6, 17 ва 24-бандлар ўзгартирилди ва 25 ва 26-бандлар ўчирилди. Қачонки тадбиркорлик субъекти БҲХС 19 (2011 йилда ўзгартирилган) ни қўлласа, у ушбу ўзгартиришларни қўллаши лозим.
Ўтиш қоидалари
28 Тадбиркорлик субъекти мазкур Шарҳни Шарҳ қўлланиладиган биринчи молиявий ҳисоботларда тақдим этиладиган биринчи давр бошидан қўллаши лозим. Тадбиркорлик субъекти мазкур Шарҳнинг қўлланилишидан юзага келадиган ҳар қандай дастлабки тўғриланишни ушбу давр бошидаги тақсимланмаган фойдада тан олиши лозим.
29 Тадбиркорлик субъекти 3A, 16–18 ва 20–22 бандлардаги ўзгартиришларни тадбиркорлик субъекти мазкур Шарҳни қўллайдиган биринчи молиявий ҳисоботларда тақдим этиладиган энг олдинги қиёсий давр бошидан қўллаши лозим. Агарда тадбиркорлик субъекти у ўзгартиришларни қўллашидан олдин мазкур Шарҳни олдин қўллаган бўлса, у ўзгартиришларнинг қўлланилишидан юзага келадиган тўғриланишни тақдим этилган энг олдинги қиёсий давр бошидаги тақсимланмаган фойдада тан олиши лозим.

© МҲХС Фонди

Download 89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling