Мхвкм-81 гурух талабаси Асилдинов Бехзод 1-оралик иши


Download 47.86 Kb.
bet1/10
Sana28.03.2023
Hajmi47.86 Kb.
#1303914
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
xsgWsgWdCRNc-JS9I5QxUytYIuXRqRLl


Мхвкм-81 гурух талабаси Асилдинов Бехзод 1-оралик иши
5-вариант
Миллий иқтисодиёт ривожланишида халқаро молия муносабатларининг роли ва аҳамияти
Халқаро молия тизимини ислоҳ қилиш
1. Молиянинг халқаро интегацион жараёнларга таъсири.
Молия-хўжалик юритишнинг иқтисодий фаолиятида ўзининг молиявий сиёсатини юргизишда асосий қуроли халқаро иқтисодий алоқаларда шакланадиган молиявий механизм ҳисобланади.
Молия- халқаро сферадан –унинг иштирокчиларининг иқтисодий манфаатларига таъсир қилувчи ва ўз навбатида халқаро иқтисодий қўшилув жараёни тезлаштиради.
Халқаро алоқаларнинг ривожида молиянинг роли уч йўналишда намоён бўлади:
1.Турли хил йўналишдаги халқаро ҳамкорликни молиялаштириш учун керакли манбалар қидириш ва мобилизациялаш.
2.Халқаро интеграцион жараёнларни мувофиқлаштириш.
3.Хар қайси халқаро муносабатларнинг тури ва бевосита иштирокчиларини ривожлантиришга рағбатлантириш.
Аввало молия – экспорт-импорт операцияларига таъсир этади. Бу эса жаҳон бозорида талаб катта бўлган рақобатбардош товарлар ишлаб чиқаришга рағбатлантиради.
Молия – миллий даромаднинг ташқи иқтисодий фаолият натижасида келадиган кисмини шаклланишига таъсир курасатади.
Халқаро ҳамкорликнинг аҳамиятли шакли бу Узбекистоннинг халқаро ташқилотлар ва фондларга аъзо булиш, иштирок этишидир. Бу ташқилотларга аъзо булиш уша ташқилотларнинг устав капиталига ва бюджетига маълум квоталар киритиш билан бўлади.
Бадалларнинг манбалари аъзо булаётган миллий ташқилотлар ва давлат структурасининг валюта ва бошка молиявий фондлар бўлади.
Халқаро ташқилотлар маблаглари маълум фондларда жамланади ва максадли программаларни бажариш учун сарфланади.
Молиянинг халқаро алоқаларга таъсир этувчи яна бир йўналиши бу – хорижий сармоядорларни маблагларини жалб этиш.
Хорижий сармоялар хорижий давлат – инвестор маблагларини ёки хорижий тижорат ташқилотларининг маблагларини жалб килиш куринишида бўлади.
Кредит ҳисобига курилган корхоналар ва объектлар Узбекистонниг миллий мулки булиб ҳисобланади.
Хорижий тадбиркорлар узларининг маблаглари ёки хорижий давлат бюджет маблагларидан молиялаштирилаётган бошка корхоналар қўшма корхона ва бошка хорижий юридик шахс сифатида фаолият курсатади. Узбекистон иқтисодиётига килинадиган хорижий сармоялар (инвестициялар) иқтисодий ривожига ва жаҳон иқтисодиётига қўшилиши учун шароит яратади.
Хорижий инвесторларни рағбатлантириш учун молиявий валюта ва бож имтиёзлари белгиланади.
Ташқи иқтисодий фаолиятларда молиявий жараёнларнинг конуний ва хакконий булишини таъминлаш учун молиявий валюта ва божхона назорати ташқил этилади.
Ноконуний холатлар аникланганда хукукий ташқилотлар урнатилган конуний санкциялар, жарималар кулланилаб, шу тарзда, молиявий муносабатлар азорат килиниб турилади.
Марказлаштирилган валюта фондларини ташқил килиш ва улардан фойдаланиш.
Узбекистон ташқи иқтисодий алоқаларининг ривожланишида миллий валюта фондини ташқил этиш ва улардан фойдаланиш оркали ташқи иқтисодий муносабатларни бошкариш мухим роль уйнайди.
Узбекистонда бозор механизми валюта ресурслари ишлаб чиқариш ва бошка хўжалик субъектлариуртасида кайта таксимлаш механизми шаклланганлиги сабабли бу каби кайта таксимлаш қўшимча шароитларни вужудга келтириш оркали амалга оширилади.
Барча корхоналар мулкий шакли ва руйхатга олинганидан катъий назар, товарлар ва хизматларни экспорт килишдан ва ички валюта бозор ида амалга ошириладиган операцияларнинг эркин алмаштириладиган валютадан тушган тушумни белгиланган нормативларга кура мажбурий равишда сотиш керак.
Марказий банк валюта резерви корхона ва ташқилотларда эркин алмаштириладиган валюта –валюта тушуми тушган вактдаги Марказий банк томонини белгиланган курс буйича сотишдан шаклланади.
Валюта резерви икки кисмга булинади:
1-кисми –стабилизация фонди, бу маблаглар ички бозорда миллий валюта курсин баркарорлигини таъминлаш ва миллий валютани алмашуви учун шарот яратиш максадида тузилади.
2-кисми-молия вазирлигига сотилади. Бу маблаглар хукумат эхтиёжларини кондириш максадида сарфланади.
Нормативда белгиланган микдордаги валюталарни сотгандан сунг, корхоналар валюталврни колган кисмини ички бозор даги уз ишлаб чиқариш фаолиятига валюта тушумига эга булмаган бошка корхоналар ва махалий хокимият органларига ваколатли банклар билан келишилган курс буйича сотилади.
Махаллий хокимият органлари ваколатли банклари оркали тегишли бюджет ҳисобидан валюта сотиб олади, ва уни узларини валюта фондларини шакллантиришга йўналтирадилар.бу фонд маблаглари ахоли ва бюджет каромогида булган но ишлаб чиқариш корхоналари учун зарур будган товарлар олиш учун ишлатилади.
Иқтисодий интеграция - миллий хўжаликлар ўртасида чукур, барқарор ўзаро алоқалар ва меҳнат тақсимоти, уларнинг турли босқич ва ҳар хил шаклдаги такрорий ишлаб чиқариш тузилмаларининг ўзаро алоқалари асосида мамлакатларнинг хўжалик- сиёсий жиҳатдан бирлашуви жараёни.
Иқтисодий интеграциянинг асосий шакллари қуйидагилардир.

Download 47.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling