36
3В
Кучли ифодаланган семизлик (тана вазни индекси > 35) билан касалланган беморларда
антибиотикни икки баробарлик дозада юбориш керак.
3В
3 соатдан ортиқ давом этадиган жарроҳлик аралашувларда антибиотикни (дори-
воситанинг ярим чиқарилиш вақтига тўғри келадиган вақт оралиғида) қайта
юбориш
керак.
Кесар кесиш операциясида антибиотикопрофилактикани ўтказиш
учун антибиотикларнинг
бошқа синфларини афзал кўришга нисбатан биринчи авлод цефалоспоринларнинг бир марталик
дозалари ёки пенициллин қўлланилиши керак.
Шунингдек,
I-II цефалоспоринлар авлоди
(цефазолин,
цефуроксим)
ёки
ингибитор-ҳимояланган
аминопенициллинлар
(амоксициллин/клавуланат,
амоксициллин/сульбактам,
ампициллин/сульбактам)
ҳам
қўлланилиши мумкин. Пенициллинларга ёки цефалоспоринларга
аллергияси мавжуд
беморларга муқобил дори-восита
сифатида клиндамицин, фосфомицин ёки эритромицин
операциядан олдин қўлланилиши мумкин.
Йўлдошни қўл билан ажратиш ва олиб ташлаш, бачадон бўшлиғини қўл билан текшириш
ЖССТ йўлдошни қўл билан олиб ташлашда антибиотикларнинг
битта дозасини юборишни
тавсия этади: ампициллин ёки биринчи авлод цефалоспорин.
Do'stlaringiz bilan baham: