Microsoft Word Ñåïñèñ 2021 óçá \(1\))


Антибиотикопрофилактикани ўтказиш учун кўрсатмалар


Download 1.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/46
Sana22.04.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1378421
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   46
Bog'liq
akusherlik-sepsisi

Антибиотикопрофилактикани ўтказиш учун кўрсатмалар: 
 Жарроҳлик аралашувларда: режали ёки шошилинч кесар кесиш операциясида 
1А 
Профилактик антибиотиклар операция пайтида киндик тизимчаси қисилгандан кейин 
эмас, балки терида кесмани бажаришдан аввал (операция бошланишидан 30 дақиқа –
1 соат олдин) юборилиши керак. 
Бунинг сабаби шундаки, антибиотик в/и юборилганда унинг тўқималар ва қондаги мақбул 
концентрациясига терида кесмани бажаришдан аввал 30 ва 60 дақиқалар орасида эришилади. 
1А 
Профилактик мақсадда кенг таъсир доирасига эга антибиотикни битта дозада тайинлаш
3 дозада ёки дори-воситани 24 соатга тайинлаш каби самаралидир.


36 
3В 
Кучли ифодаланган семизлик (тана вазни индекси > 35) билан касалланган беморларда 
антибиотикни икки баробарлик дозада юбориш керак.
3В 
3 соатдан ортиқ давом этадиган жарроҳлик аралашувларда антибиотикни (дори-
воситанинг ярим чиқарилиш вақтига тўғри келадиган вақт оралиғида) қайта юбориш 
керак. 
Кесар кесиш операциясида антибиотикопрофилактикани ўтказиш учун антибиотикларнинг 
бошқа синфларини афзал кўришга нисбатан биринчи авлод цефалоспоринларнинг бир марталик 
дозалари ёки пенициллин қўлланилиши керак. Шунингдек, I-II цефалоспоринлар авлоди 
(цефазолин, 
цефуроксим) 
ёки 
ингибитор-ҳимояланган 
аминопенициллинлар 
(амоксициллин/клавуланат, 
амоксициллин/сульбактам, 
ампициллин/сульбактам) 
ҳам 
қўлланилиши мумкин. Пенициллинларга ёки цефалоспоринларга аллергияси мавжуд 
беморларга муқобил дори-восита сифатида клиндамицин, фосфомицин ёки эритромицин 
операциядан олдин қўлланилиши мумкин.
Йўлдошни қўл билан ажратиш ва олиб ташлаш, бачадон бўшлиғини қўл билан текшириш 
ЖССТ йўлдошни қўл билан олиб ташлашда антибиотикларнинг битта дозасини юборишни 
тавсия этади: ампициллин ёки биринчи авлод цефалоспорин. 

Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling