Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc
Клавиатура ва сичқон билан ишлаш
Download 4.45 Mb. Pdf ko'rish
|
1 kompyuter savodxonligi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёзув машинаси тугмалари.
- Ҳолат ва хизмат тугмалари.
1.3. Клавиатура ва сичқон билан ишлаш.
Клавиатуранинг умумий кўриниши. Клавиатура ёрдамида компьютерга матн ва турли фармойишлар киритилади. Клавиатура тугмаларини қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин: • Ёзув машинаси тугмалари; • Ҳолат ва хизмат тугмалари; • Курсорни бошқариш тугмалари; • Рақамларни киритиш ёки курсорни бошқариш тугмалари; • Функционал тугмалар. Ёзув машинаси тугмалари. Ёзув машинаси тугмалари ўзбек, рус ва лотин алифбоси ҳарфларини киритиш учун хизмат қилади. Бир алифбодан иккинчисига ўтиш Alt+Shift, Ctrl+Shift ёки Shift (чап)+Shift (ўнг) қўштугмаларидан бири орқали бажарилади. Бу қўштугма Windows ўрнатилаётган пайтда танланади ва қайтадан ўрнатилиши мумкин. Ўзбек тилига хос бўлган ў, қ, ғ, ҳ ҳарфлари ўзбек тили ўрнатилган бўлса, клавиатурада мос равишда щ, ы, – , = тугмалар орқали киритилади. Бундан ташқари, баъзи дастурларда ўзбек тилининг бу ҳарфлари рус алифбосида Alt+у, Alt+к, Alt+г, Alt+х қўштугмалар орқали киритилиши (ва улар фойдаланувчи томонидан ўзгартирилиши) мумкин. Ҳолат ва хизмат тугмалари. Ҳолат ва хизмат тугмалари қуйидаги вазифаларни бажарадилар: • Shift: босиб турилганда тугма регистрини вақтинча ўзгартиради ва кичик ҳарф ўрнига катта ҳарфни киритади ва аксинча; • Ctrl: тугмага мос бошқариш фармойишини киритиш учун мўлжалланган; • Alt: одатда амалий дастур ёки фойдаланувчи томонидан ўрнатиладиган альтернатив фармойишни бериш учун мўлжалланган; • CapsLock: клавитурани катта ҳарфлар тартибига ўтказади ёки аксинча; • Tab: сатрларни битта устун қилиб текислаш учун хизмат қилади; • Esc: тугалланмаган фармойишни бекор қилади; • Enter: кейинги сатрга ўтиш фармойиши; • Backspase: курсордан олдинги тимсолни ўчиради ва қолганларини битта олдинга суради; • PrintScreen: экраннинг нусхасини олади ва уни алмашиш буферига жойлайди; • ScrollLock: курсорни бошқариш тугмаларини рўйхатни судраш тартибига ўтказади; • Break: ишлаётган дастурнинг ишини вақтинча ёки бутунлай тўхтатади; • Insert: матнни орасига ёзиш тартибидан устига ёзиш тартибига ўтказади ёки аксинча; • Delete: курсордан кейинги тимсолни ўчиради; • NumLock: қўшимча тугмаларни рақамларни киритиш тартибидан курсорни бошқариш тартибига ўтказади ёки аксинча. Download 4.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling