Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc
Файл вирусларини синфларга ажратиш
Download 4.45 Mb. Pdf ko'rish
|
1 kompyuter savodxonligi
Файл вирусларини синфларга ажратиш. Файл вируслари компьютерларда кенг тарқалган вируслар. Улар барча вирусларнинг тахминан 80% ини ташкил этади. Бу тоифа компьютер вируслари жуда чидамли бўлиб, ўз вақтида эҳтиёт чораси кўрилмаса, ҳақиқий эпидемияга айланади. Масалан, RCE-1813 ёки Ierusalem (Қуддус), Black Friday (қора жума) ва бошқалар ўта хавфли вируслардир. 46 Кўпчилик файл вируслари штаммларга эга, улар база версияларидан унча фарқ қилмайди. Шунинг учун файл вирусларини қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин: - Вена гуруҳи. Унинг биринчи С-648 деб номланувчи вакили Венада топилган; - CASCADE гуруҳи. RC-1701 деб номланувчи биринчи вакили 1988 йил ўрталарида топилган; - Қуддус гуруҳи. RCE-1813 деб номланувчи унинг биринчи вакили 1987 йилнинг охирида Қуддус университетида топилди; - ТР вируслар гуруҳи - мазкур вируслар, тахминларга кўра, Болгарияда ишлаб чиқилган. Ўз навбатида бу гуруҳ уч кичик гуруҳга бўлинади. VACSINE, «мусиқали қайта юклаш» ва «ўз-ўзини еб қўювчилар». Охирги иккитасини Vankey Doodle ҳам деб аташади. - Datacrime. Бу гуруҳ вакиллари жорий йилнинг 12 октябрида фаоллашади ва А, В, C, D дискларда 8 секторни ишдан чиқарадилар. - Avenger гуруҳи. RCE-1800, RCE-1000 деб номланувчи мазкур гуруҳ катта зарарлаш имкониятига эга. У нафақат файлларни бажариш чоғида, балки уни ўқиш ва очиш вақтида ҳам зарарлайди. Бундан ташқари, бу тоифадаги вируслар даврий равишда секторлардаги файл ва каталогларни йўқотади. Винчестерга матн хабарларини ёзади. - Исланд гуруҳи (Icelandic). Шу ерда таъкидлаш керакки, Datacrime ва исланд гуруҳига мансуб вируслар ҳозирча бизнинг мамлакатимизда йўқ. Boot вируслари файл вирусларидан тубдан фарқ қилади. Boot вирусларининг сони файл вирусларига қараганда анча кам ва, шунингдек, улар секинроқ тарқалади. Файл вируслари каби кўп тарқалган Boot вируслари ҳам штаммларга эга. Ҳозирги вақтда ушбу вирусларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: - Италия гуруҳи. “Bxl-1С-а” деб номланувчи унинг биринчи вакили 1987 йилнинг охирида пайдо бўлди; - Покистон гуруҳи. Бу гуруҳга Вгат 86 ва Brain 88 вируслари киради. Биринчи вакили Вгат 86 Покистоннинг Лаҳор шаҳрида 1986 йил топилган. Бузиш даражаси бўйича вирусларни шартли равишда икки турга –«иллюзион» ва «вандаллар»га бўлиш мумкин. «Иллюзион» гуруҳи қандайдир ёқимли мусиқа садоси ёки намойиш орқали вирусни юқтиради. «Вандал» сўзининг ўзбекча луғавий маъноси - маданий ёдгорликларни хароб этувчи, худди шу каби «вандаллар» ҳам дастурни хароб қилади. Бу тоифа вируслар ёпиқ ҳолатда файлларни билдирмасдан ишдан чиқаради. Табиийки, ҳам файл тизимини, ҳам юклаш (Boot) cекторига зарар етказувчи вируслар ҳам мавжуд. Download 4.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling