МАВЗУ: ҚЎШИНЛАР ИЧИДА ЭПИДЕМИЯГА ҚАРШИ ЧОРА-
ТАДБИРЛАРНИ ЎТКАЗИШНИНГ МАЗМУНИ
Ҳарбий эпидемиология
– бу тиббиѐт ва эпидемиология фанининг бир
қисми бўлиб, тинчлик ва уруш даврларида ҳарбийларга эпидемияга қарши
хизматни ташкил қилишни
назарий ва амалий жихатларини ишаб чиқади,
тадбиқ этади ва бажарилишни амалда назорат қилиб боради. Шу
билан
бирга ҳарбий эпидемиология, эпидемик жараѐннинг ҳарбийлар
орасида
пайдо бўлиши, ривожланиши ва намоѐн бўлишини, кўринишларини,
хамда унга таъсир қилувчи омиларни ўрганиб, эпидемияга қарши чора -
тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқади.
Ҳарбийларни эпидемиядан сақлашда керакли куч ва воситалардан тўғри
ва самарали фойдаланиш , тиббий ва санэпид хизматларнинг аҳамияти
бенихоя катта эканлигини таърифлайди. Бу
тадбирлар эпидемик
жараѐннинг ҳар уччала тармоғига , яъни : касаллик манбаига, юқиш
йўлларига ва мойил организмга қаратилган бўлади.
Ҳарбий эпидемиология : юқумли касаллик қўзғатувчи-ларини душман
томонидан бактериологик қурол сифатида қўлланилганда,унинг ўзига ҳос
бўлган
дахшатли хусусиятларини, қолдирадиган асоратларини хамда
ундан
химояланиш (шахсий ва коллектив бўлиб) ва
уни зарарсизлантириш
усулларини хам аниқлайди.
Ҳарбийларга эпидемияга қарши хизмат кўрсатишда :
- Юқумли касалликни четдан кириб келишини олдини олиш;
- Қисм ичидаги мавжуд касаллик манбаларидан уни тарқалиб кетишини
олдини олиш ва
нихоят
- Касаллик пайдо бўлса, ўчоқни дарҳол бартараф этиш билан бирга мавжуд
бўлган юқумли касалликни қисмдан ташқарига тарқалмаслик чора
тадбирларини кўриш талаб этилади.
Ҳарбий эпидемиология юқумли касалликни пайдо бўлиши ва тарқалиш
қонуниятларини ўрганиш билан бирга унга қарши
санитария-гигиеник
профилактик ва эпидмияга қарши чора тадбирларни ишлаб чиқиб,
амалиѐтга тадбиқ этади.
Профилактик ва эпидемияга қарши ўтказиладиган барча комплекс
тадбирлар ҳарбий қисмдаги тиббиѐт ходимларининг
асосий вазифаси
бўлиб, ҳарбий тиббий билимлар билан бирга юқумли касалликлар
тўғрисидаги билимларга асосланади.