Мавзу: ҚЎшинлар ичида эпидемияга қарши чора- тадбирларни ўтказишнинг мазмуни ҳарбий эпидемиология


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/12
Sana01.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1315898
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
ҚЎШИНЛАР ИЧИДА ЭПИДЕМИЯГА ҚАРШИ ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ ЎТКАЗИШНИНГ МАЗМУНИ

Кучайтирилган тиббий назорат – бу ҳарбий хизматчилар орасидан 
юқумли касалликка чалинганларни сураб-суриштириш ва маҳсус усуллар 
(термометрия, лаборатория текширувлари ва бошқалар) ѐрдамида фаол 
аниқлаш ва уларни алоҳида қуйиш ѐки даволашдан иборатдир. Бу тадбир – 
нотекис критерийга жавоб берилганда киритилади. 
Обсервация - сузи «кузатиш» деган маънони билдиради. Бу 
тадбирлар кучайтирилган тиббий назорат билан бирга бирмунча қушимча 
тадбирлар амалга оширилади, яъни бунда шу жой маҳсус кўрсаткичлар, 
тусиқлар ѐрдамида ажратилиб, у ерга кириш ва чиқиш чекланган (қисман) 
холда амалга оширилади (ҳарбий фаолиятга зарар келтирмайдиган). Кузатиш 
ишлари хар -хил касалликларда хар хил ташкиллаштирилади, чунки хар хил 
қисмда шароит, жойлашиш жойи турлича бўлади. Бу вақтда командировка, 
таътил ва жавоб беришлар тақиқланади. Ошхоналарда ишловчиларни иложи 
борича алмаштирмасдан доимий ишлаши таъминланади. Бу давр уруш 
вақтида туғри келса, жанговор харакатлар пайтида хам давом эттиилади. 
«Карантин» -сузи 40 кун деган маънони билдириб, бу суз урта 
асрларда улат касаллигига тахмин қилинган кемаларни 40 кун денгизда 
ушлаб турилишдан келиб чиққан. Карантин пайтида ҳарбий қисм аъзолари 
бошқалардан тулиқ ажратилиб куйилади. Агар ута хавфли инфекция 
аниқланса, бу холда бу жой маҳсус қоровуллар ѐрдамида қуриқланади. Бу 
худудга хар қандай кириб чиқиш тақиқланади, ҳарбийлар орасида 
кучайтирилган эпидемиологик назорат олиб борилади. Касаллик чиққан 


жойда бу касалликни батамом бартараф қилиш таъминланади. Ҳарбий 
қисмни озиқ-овқат ва керакли техника билан таъминлаш маҳсус майдон 
орқали амалга оширилди. 
Карантин ва обсервация мухлати инфекциянинг яширин даврига 
боғлик бўлиб, бу охирги бемор аниқлангандан ва якуний дезинфекция 
ўтказилгандан кейин ҳисобланади. Карантин армия, фронт кумондони 
томонидан тайинланади ва бекор қилинади. 
Касаллик ўчоғини эпидемиологик текшириш қуйидагича олиб 
борилади: 
1. Ҳарбий қисмдаги ва қисм жойлашган худудддаги эпидемиологик 
холатни аниқлаш. 
2. Беморларни текшириш ва сураб суриштириш. 
3. Касаллик ўчоғида жойлашган ҳарбий хизматчиларни текшириш ва 
сураб суриштириш. 
4. Атроф муҳитни текшириш. 
5. Олинган 
маълумотларни тахлил қилиш, касаллик ўчоғи 
чегараларини аниқлаш ва бартараф қилиш чора-тадбирларини 
ишлаб чиқиш. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling