Мавзу: ҚЎшинлар ичида эпидемияга қарши чора- тадбирларни ўтказишнинг мазмуни ҳарбий эпидемиология


Ҳарбий эпидемиологиянинг ўрганиш сохаси


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/12
Sana01.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1315898
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
ҚЎШИНЛАР ИЧИДА ЭПИДЕМИЯГА ҚАРШИ ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ ЎТКАЗИШНИНГ МАЗМУНИ

 Ҳарбий эпидемиологиянинг ўрганиш сохаси- ҳарбий коллектив 
хисобланиб, ундаги юқумли касалликлар ва эпидемик жараѐнини 
ўрганади. 
1. Эпидемиологик занжир тушунчаси тўғрисида (антропоноз, 
зооноз ва сапроноз касалликлар) 
2. Эпидемик жараѐн ва инфекцион жараѐн тўғрисида (макро ва 
микро организмларнинг ўзаро муносабати) 


3. Эпидемик жараѐннинг кўринишлари ( Спородик , эпидемия, 
пандемия, экзотологик, эндемик) 
4. Эпидемик жараѐнга таъсир килувчи омиллар тўғрисида. 
5. Касаллик манбаи тўғрисида. 
6.  Юқиш йўлларига қараб касалликни турлари
Ҳарбий эпидемиология алохида фан сифатида бошқа фанлар билан : 
биология , микробиология, иммунология, паразитология, гигиена ва 
юқумли касалликлар каби фанлар билан ўзаро боғлик холда ривожланиб, 
ҳарбий қисм учун долзарб бўлган юқумли касалликларни ўрганади. 
Бўлардан ташқари душман томонидан қўлланилиши мумкин бўлган 
бактериологик қурол хусусиятларини , улардан сақланиш усулларини ,
салбий оқибатлардан сақланиш чораларини ўрганиб , бўларга қарши чора 
тадбирлар ишлаб чиқади. 
Бактериологик қуролдан химояланиш учун
1. Ҳудуддаги эпидемиологик ваиятни таҳлил қилиш билан бирга 
салбий эпидемиологик холатдан келиб чиқиб зарурий чора 
тадбирлар ишлаб чиқади хамда уларнинг самарадорлик даражасига 
қараб танлайди ва баҳо беради. ушбу тадбирларни амалга оширувчи 
бошқарувчи ва бажарувчи ходимларнинг ишларига тузатишлар
киритади. 
Эпидемик 
жараёнининг 
ҳарбийлар 
орасидаги 
автономлиги 
тўғрисида 
Қўшинлар шахсий таркиби орасида эпидемик жараѐннинг 
ривожланиши унинг нисбий (автоном)лиги билан тавсифланади.Лекин 
бу автономлик нисбий хисобланиб, қуролли кучлар аҳоли истиқомат 
қиладиган ҳудудларда жойлашганлиги учун , шу билан бирга ҳарбий 
харакатлар ўтказилаѐтган ҳудудларнинг эпидемик ва эпизоотик 
холатларига кўпрок боғлиқ равишда ички ва ташқи омиллар йиғиндиси 
вужудга келган юқумли касалликнинг тарқалишини ва унинг қайси 
турдан эканлигини белгилайди.
Фан тараккиѐтининг хозирги боскичи даражасида ишлаб чиқилган 
эпидемияга қарши чора тадбирлар аҳоли орасида хам, ҳарбий 
хизматчилар орасида хам касалликка қарши курашнинг ѐки 
эпидемиянинг олдини олишни ягона йўли хисобланади ва ўзига ҳос 
равишда амалга оширилади. Эпидемик жараѐн ҳарбийлар орасида унга 
таъсир этувчи омилларга кўра касалликни ривожланиш механизми 
ўзига ҳос равишда намоѐн бўлади. (спородик, эпидемик , пандемия ва 
х.к)
Душман томонидан бактериологик қурол қўлланилганда сунъий 
эпидемик жараѐн вужудга келади. ва бу холат табиий эпидемик 
жараѐндан эпидемик занжирнинг биринчи звеносисиз ривожланиши 
билан кечади.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling