Мавзу: ҚЎшинлар ичида эпидемияга қарши чора- тадбирларни ўтказишнинг мазмуни ҳарбий эпидемиология


Бактериологик разведка ўтказишда тиббий хизмат вазифалари


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/12
Sana01.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1315898
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
ҚЎШИНЛАР ИЧИДА ЭПИДЕМИЯГА ҚАРШИ ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ ЎТКАЗИШНИНГ МАЗМУНИ

 
Бактериологик разведка ўтказишда тиббий хизмат вазифалари. 
Душман томонидан БҚ қўлланилган пайтда хали бу қурол қўлланилганини 
аниқламасдан олдин ҳарбийлар орасида юқумли касалликлар тарқалиши 
мумкин. Бу холларда тиббий хизмат зиммасига қуйидаги вазифалар 
юклатилади: 
1.Ҳарбий қисмда биологик разведка ўтказишга рахбарлик қилиш. 
2.Душман ҳарбийлари орасида у ѐки бу турдаги юқумли касалликка қарши 
ўтказилган эмлаш тўғрисидаги маълумотларга баҳо бериш. Ҳарбийларни БҚ 
таъсиридан химоя қилиш учун маҳсус воситаларни (фаг, антибиотиклар, 
дезинфекция препаратлари ва бошқалар) тайѐрлаб қўйиш. 
3.Индикация. 
4.Бак. зарарланиш кўламини тахминан аниқлаш. 


5.Кимѐвий кузатув постлари хамда разведка бўлинмалари БҚ ни индикация 
қилиш, бак.разведка ишларини олиб бориш. 
6.Касаллик кўчоғини эпид.текширувдан ўтказиш ва лозим бўлган 
эпидемияга қарши чора-тадбирларни ўтказишни ташкил қилиш. 
Келтирилганлардан кўриниб турибдики, ҳарбий қисмларда юқумли 
касалликлар тарқалишининг олдини олишда тиббий хизмат асосий вазифани 
бажаради. 
Бактериологик қуролдан шикастланганларни тезкор ва маҳсус 
профилактикаси. 
БҚ қўлланилган ўчоқларда душман томонидан шу тур қуроли қўлланилгани 
хакида факт тасдиқланганида шахсий ва коллектив химоя волситаларини 
қўллаш, тартибли чегараловчи чора-тадбирлар, хамда тезкор ва маҳсус 
профилактикани ўтказиш амалга оширилади. 
БҚ дан шикастланганда қисм таркибида иммунопрофилактика ўтказиш учун 
эпидемик кўрсатмаларга асосан хамда режали равишда эмлашлар 
ўтказилади. Душман томонидан БҚ қўлланилгани хакида факт 
тасдиқланиши биланоқ БҚ ўчоқларида тезкор профилактик чоралар 
ўтказилади. Қўзғатувчи тури аниқлангунга қадар профилактик равишда кенг 
спектрдаги антибиотиклар ишлатилади. Душман томонидан қўлланилган 
қўзғатувчи тури аниқлангандан сўнг мақсадга йуналтирилган таъсирга эга 
бўлган препаратлар – зардоблар, гамма-глобўлинлар ѐрдамида тезкор 
профилактика ўтказилади, шунингдек маҳсус профилактика учун вакцина ва 
анатоксинлар ишлатилади. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling