Мавзу: ҚЎшинлар ичида эпидемияга қарши чора- тадбирларни ўтказишнинг мазмуни ҳарбий эпидемиология


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/12
Sana01.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1315898
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
ҚЎШИНЛАР ИЧИДА ЭПИДЕМИЯГА ҚАРШИ ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ ЎТКАЗИШНИНГ МАЗМУНИ

 Санитария эпидемиологик разветка 
СЭР- текширув, кузатув ва суриштурувлардан иборат бўлиб, доимийлик , ўз 
вақтида ўтказиш ва ишончлилик принципларига асосланган холда олиб 
борилади. 
Разветканинг ўтказиш усулари: 
1. Топографик харитани ўрганиш 
2. Штабдан олинган маълумотларни ўрганиш 
3. Хокимиятдан, аҳолидан ва ҳарбий асирлардан сўраб суриштириш йўли 
билан олинган маълумотлар асосида хамда ҳарбийларнинг эмланганлик 
даражасини аниқлашдан иборат бўлади.  
4. Бактериологик қурол – бу касаллик чақирувчи микроблар ва уларнинг 
токсинлари ѐрдамида аҳоли орасида оммавий касалланиш ҳолатларини ѐки 
инсонлар, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг халок бўлишини келтириб чиқарувчи 
қуроллардир. Бунда микроорганизм ѐки уларнинг токсинлари турли жанговор 
ўқ-дориларга жойлаштирилган ҳолда ѐки турли сепувчи қурилмалар 


воситасида мўлжалланган худудларга тарқатилади. Бундан ташқари 
бактериологик қуроллар касаллик чақирувчи қўзғатувчилар билан зарарланган 
бўғимоѐқлилар, кемирувчилар ва бошқа ҳайвонлар воситасида хам қўлланиши 
мумкин. 
Бактериологик қуролга (БҚ) маҳсус талаблар: 
1.Улар юқумли касалликларни қўзғатиш хусусиятига эга бўлиши керак 
(эпидемия даражасида), ўлим билан давом этадиган жараѐнга эга бўлиши 
керак. 
2.Улар узоқ вақт давомида аэрозоль ҳолатида сақланиш хусусиятига эга 
бўлиши керак. 
3.Адабиѐтлар маълумотларига кўра, БҚ сифатида шундай қўзғатувчилар 
ишлатиладики, уларга қарши маҳсус профилактик воситалар ва даволовчи 
препаратлар йўқ ѐки самарасиз бўлади. 
4.Шу қуролнинг морфологик, вирулент, патоген ва ташқи мухитда чидамли-
лигини ошириш учун генетика фани ютуқларидан кенг фойдаланилмоқда. 
Бактериал рецептуралар, уларнинг группировкаси ва етказиш 
воситалари. 
Бактериал рецептуралар 2 гурухга бўлинади: 
1) намли рецептуралар. 
2) қуруқ рецептуралар. 
Рецептуралар ўз навбатида:
1.комбинациялашган 
2.нокомбинациялашган шаклда ишлатилиши мумкин (қўзғатувчи сонига 
қараб). 
Ишлатиш усуллари. 
1.Аэрозоль, снарядлар, ракеталар портлаши натижасида ѐки душман 
самолѐтлари кетидан аэрозоль бўлутнинг ҳосил бўлиши натижасида амалга 
оширилади. 
2.Заҳарланган кемирувчилар ва бўғимоѐқлилар ѐрдамида (бургалар, 
пашшалар, каналар, чивинлар, битлар) атроф мухитда узоқ вақтга ўчоқ 
пайдо қилиш. 
3.Диверсион-стратегик ва одамларнинг кўп тўпланган объектларни (метро 
станциялари, темир йўл вокзаллари, аэропортлар, театрлар, транспорт ва 
х.к.) сув, озиқ-овқатларни заҳарлаш. 
Етказиш воситалари: 
1.Ракеталар ѐрдамида. 
2.Самолѐтлар ѐрдамида (авиабомба, механиқ генераторлар ва сепиш асбоб-
ускуналари ѐрдамида, контейнерлар ичида кемирувчи ва бўғимоѐқлилар 
орқали). 
3.Артилеррик снарядлар ва миналар ѐрдамида, портлаган пайтда 
бактериологик бўлутни ҳосил қилиш натижасида. 
Сунъий эпидемик жараённинг намоён бўлиши ва ривожланиш механизми


Сунъий ЭЖ табиий ЭЖдан қуйидаги хусусиятлари билан фарқ қилади: 
1.Бирдан ва оммавий одамларнинг касалланиши билан. 
2.Касалланиш турлари асосан оғир. 
3.Аралаш ѐки микст-инфекциялар кўп учрайди (рецептураларда ҳар хил 
қўзғатувчиларнинг бўлиши). 
4.Генетика фани олимлари ҳаракатлари натижасида янги қўзғатувчи ва 
инфекция билан дуч келиши. 
5.Сунъий ЭЖда 2 та звено бўлади: 1)юқиш механизми (юқиш йўли) ва 
мойил организм. Табиий ЭЖда 3 звено бор (инфекция манбаи, юқиш 
механизми ва мойил организм). 
6.Юқиш механизмлари табиийларидан кескин фарқланади (тошмали тиф 
аэроген йўл билан юқиши, табиий эса бит орқали –транмиссив). 
Тиббий эвакуация этаплари ва ҳарбий қисмларни бактериологик қуролдан 
химоя қилиш асослари. 
БҚ химоя қилиш оммавий қирғин қуролларидан химоя килувчи умумий 
системанинг элементларидан бири бўлиб хисобланади. БҚ дан химоя 
қилувчи чора-тадбирларни 2 турга бўлиш мумкин. 
1.Оператив – тактик. 
2.Маҳсус тиббий бўлмаган. 
Маҳсус чора-тадбирлар комплекси таркибида асосий ўрин тиббий чора-
тадбирларга бағишланади. Кўпгина оператив-тактик ва маҳсус тиббий 
бўлмаган чора-тадбирларни баҳолаш тиббий компетенцияни талаб этади. 
Ҳарбийларни БҚ, шунингдек оммавий қирғин қуролларидан химоя қилиш 
доимий равишда олиб борилади. Бундай чора-тадбирлар тури душман 
томонидан БҚ қўлланиш ҳавфи туғилганда ѐки қўлланилганда, ѐки 
қўллангандан сўнг асоратларини йўқотишга қараб ўзгаради. 
Тиббий компетенция талаб қилувчи БҚга қарши ўтказиладиган тиббий ва 
тиббий бўлмаган хизмат чора-тадбирларининг асосий гурухлари бўлиб 
қуйидагилар хисобланади: 
1.Биологик (бактериологик) кузатув (разведка). 
2.Шахсий ва коллектив химоя қилиш воситаларини қўллаш. 
3.Тартибли чегараловчи чора-тадбирлар. 
4.Эмлаш ва тезкор профилактика. 
5.Зарарсизлантириш. 
6.Даволаш эвакуацион чора-тадбирлар. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling