Мавзу: ҚЎшинлар ичида эпидемияга қарши чора- тадбирларни ўтказишнинг мазмуни ҳарбий эпидемиология
Бактериологик қуролнинг зарарсизлантирилиши ва даволаш-
Download 0.51 Mb. Pdf ko'rish
|
ҚЎШИНЛАР ИЧИДА ЭПИДЕМИЯГА ҚАРШИ ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ ЎТКАЗИШНИНГ МАЗМУНИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Даволаш – эвакуацион чора-тадбирлар.
Бактериологик қуролнинг зарарсизлантирилиши ва даволаш-
эвакуацион чора-тадбирлар, зарарсизлантириш. БҚ ўчоқларида ўтказиладиган зарарсизлантириш чора-тадбирлари табиий эпид.ўчоқларда ўтказиладиган дезинфекциялардан кўп жихатлари билан ажралиб туради. БҚ ўчоқларида катта территорияда жойлашган ҳарбий қисм, қуроллар, ҳарбий техника, транспорт, сув манбалари, ҳайвонлар ва бўғимоѐқлиларни тотал зарарланиши аҳамиятга эгадир. Шунингдек объектлар ва жойларни барча микроорганизмлар билан шулар қатори ўта хавфли юқумли касалликлар қўзғатувчилари ва спора хосил қилувчи микроблар билан юқори даражада зарарланиш одатдан холи эмас. Душман томонидан БҚ қўлланилгандан сўнг ҳарбийларда маҳсус сан.обработка, жойлар ва химоя қурилмаларда дезинфекция ва дезинсекция ўтказилади. Сан.ишлов бериш қисман ва тўлиқ холда олиб борилади. Даволаш – эвакуацион чора-тадбирлар. БҚ ўчоқларидаги шикастланганлар, ярадор ва беморларга ўтказиладиган даволаш-эвакуацион чора-тадбирлар қуйидаги 2 та асосий вазифани бажариши шарт: госпитал инфекциялар, хамда тиббий эвакуация пайтида дезинфекцияни ўчоқдан ташқаридаги районларга ўтиб кетмаслигига йўл қўймаслик. Бу вазифалар тиббий эвакуация этапларида эпидемияга қарши кучайтирилиши, ҳамда БҚ ўчоғида маҳсус тиббий ѐрдам кўрсатилиши билан амалга оширилади. Душман томонидан БҚ қўлланилгани тўғрисидаги факт тасдиқланганидан сўнг эпидемияга қарши иш тартиби кучли эпид.назоратда ўтказилади. Бу пайтда синчковлилик билан тиббий саралаб алохида қабўл ўтказадилар., хамда биологик воситалар билан зарарланганларга тиббий ѐрдам кўрсатилади. Шахсий таркиб химоя кийимларида ишлайди. ПМП ва МедСБ нинг саралаш постидан ярадор ва жароҳатланганларни 2 оқимга ажратилади. БҚ дан шикастланганларга ва ярадорларга кўрсатиладиган алохида ѐрдам ПМП ва МедСБ томонидан амалга оширилади. Шунинг учун зарур холларда бу ерга кучайтирувчи воситалар жўнатилади. Душман томонидан қўлланилган қўзғатувчи тури аниқлангандан сўнг даволаш эвакуацион таъминот схемасига қўзғатувчини ҳарактери ва чиққан ҳолатларига қараб аниқлик киритилади. Ўта хавфли юқумли касаллик қўзғатувчилари топилганида БҚ ўчоғида маҳсус госпиталлар ташкил қилинади. Бу госпиталлар БҚ дан шикастланганларни этапли кўчишини максимал суръатда камайтиришга мўлжаллангандир. Лекин бу қўзғатувчилар топилмаганда ярадор ва жарохатланганларни госпитал базага алохида эвакуация йўлланмаси асосида эвакуация қилинади. Бирламчи тиббий карточкани тўлдиришда БҚ ўчоғида бўлганлиги ва тиббий муолажалар бажарилгани ҳакида эслатма ѐзиб қўйилади. Юқорида айтилганларга асосан БҚ кўчоғида шикастланганларга хизмат килувчи ҳар хил вариантлар мавжуд. 1-вариант бўйича, яъни ўта хавфли ўта хавфли юқумли касаллик қўзғатувчиси топилмаганда ярадор (бемор) ва жарохатланганлар МедСБ дан госпитал база госпиталларининг ҳусусий группасига эвакуация қилинади. Шикастланмаган қисм ва бирикмаларга алохида эвакуацион йўлланма ажратилади. 2-вариантга кўра, яъни қачон душман томонидан ўта хавфли юқумли касаллик қўзғатувчиси қўлланилган бўлса шикастланган қисм ва бирикмалар карантинга чиқади ва ўчоққа госпиталлар гурухи киради. Юқорида келтирилганлардан кўриниб турибдики, санитар-гигиеник ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни режалаштиришда санитар разведканинг роли жуда катта экан, бу эса бизни санитария разведкасини ўтказиш асосий босқичларини режалаш ва ўтказишни жиддий ўрганишимизни тақозо этади. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling