Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc


Объектларга таянган дастурлаш


Download 4.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/88
Sana14.09.2023
Hajmi4.45 Mb.
#1677503
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   88
Bog'liq
1 kompyuter savodxonligi

Объектларга таянган дастурлашда ҳам объектлар уларнинг хоссалари ва 
улар билан бўладиган ҳодисалар тўплами сифатида ўрганилади. Бундан ташқари, 
ўрганилаётган барча объектлар авлодларга ажратилган бўлиб, она объектнинг 
хоссалари ва ҳодисалари бола авлод учун ўринли бўлади. Бу билан мисолда 
танишиб чиқамиз.
Биринчи авлод объекти сифатида нуқтани оламиз. Унинг хоссалари сифатида 
рангини, жойлашган ўрнини оламиз. Нуқта устида рўй берадиган ҳодисалар 
сифатида уни чизиш ва ўчиришни оламиз. Нуқтага авлод объект сифатида кесмани 
олсак, нуқтанинг барча хоссалари ва ҳодисалари кесма учун ҳам ўринли: кесманинг 
ҳам ранги, жойлашган ўрни каби хоссалари, чизиш, ўчириш каби ҳодисалари бор. 
Кесмани чизиш нуқтани чизишдан фарқ қилади, шунинг учун бу ҳодиса кесма учун 
қайтадан аниқланилади. Кесманинг нуқтаникидан бошқа хоссалари ҳам бор, 
масалан, кесманинг йўналиши. Демак, авлод объектлар аждод объектларида 
бўлмаган хосса ва ҳодисаларга эга бўла олади. Ўз навбатида учбурчак
тўртбурчаклар объект сифатида кесманинг авлоди бўлади ва уларнинг ҳар бири 
геометрик фигураларнинг янги авлодларини вужудга келтиради.
Дастурлашда объектлардан фойдаланишнинг қулай томони шундаки, бир 
марта янги объект киритилса, унинг хосса ва ҳодисаларидан бутун дастур давомида 
фойдаланиш мумкин. Масалан, чизиш ҳодисасини бажариш орқали ҳар қандай 
геометрик фигурани чизиш мумкин ёки бир марта меню объектини яратиб қўйсак, 
ундан дастурнинг нечта жойида керак бўлса, шунча марта фойдалана оламиз. Энг 
асосийси, бунда бошқалар томонидан яратилган объектлардан ҳам фойдалана 


64
оламиз. Ҳозирги пайтда тайёр объектлар кутубхонасидаги минглаб объектлардан 
фойдаланиш мумкин. Улар орасида ҳатто тайёр матн ва расм муҳаррирлари, 
маълумотлар омборини бошқариш тизимлари, электрон жадваллар мавжуд. Бу 
объектларнинг хоссаларини ўзингиз учун мослаб, ҳодисаларидан кераклиларини 
олиб, ўзингиз учун қулай бўлган дастурий воситани ярата оласиз. Шундай қилиб, 
ҳозирги пайтда дастурларни яратиш тўғрисида эмас, балки дастурларни йиғиш 
тўғрисида гапириш мумкин.
Бундан анъанавий дастурлашни ўрганиш керак эмас, – деган хулоса келиб 
чиқмайди, чунки кўпинча дастурчининг ўзига керакли бўлган янги объектларни 
яратиш, унинг хоссалари ва ҳодисаларини киритишга тўғри келади. Объектнинг 
хоссалари анъанавий дастурлашдаги ўзгарувчиларнинг ўзидир. Хоссаларнинг 
қийматларини билиш учун қисм-функциялардан фойдаланилади. Объектнинг 
ҳодисалари эса бу қисм-дастурдан бошқа нарса эмас. Объектларга суянган 
дастурлаш дастурчини асосий бўлмаган, масалан, меню тузиш, дастурнинг ташқи 
кўринишини маромига келтириш каби ишлардан холи қилиб, юқори сифатли 
дастурларни тез суратларда яратиш имконини беради. 
Кези келганда шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, объектлар нафақат дастурлашда, 
балки ҳужжатларда ҳам жуда кенг қўлланилмоқда ва кўп соҳалардан дастурлашнинг 
кенг маънодаги ҳужжатлар томонидан сиқиб чиқарилишига олиб келмоқда. Мисол 
сифатида илгари фақат дастурлаш ёрдамида яратилган ўқитишнинг техник 
воситаларини ҳозир ҳеч бир дастурлашсиз тайёр дастурий воситалар ёрдамида 
график муҳаррирда расм чизиш каби яратилаётганини келтириш мумкин. 

Download 4.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling