Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc


 Дастурий воситаларнинг тараққиёти


Download 4.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/88
Sana14.09.2023
Hajmi4.45 Mb.
#1677503
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   88
Bog'liq
1 kompyuter savodxonligi

6.2. Дастурий воситаларнинг тараққиёти. 
Сизда Windows ёки Office каби улкан дастурлар қандай қилиб яратилган, – 
деган савол пайдо бўлиши табиий, албатта. 
Биринчи электрон ҳисоблаш машиналари яратилганида уларда ҳисоблаш 
ишларининг кетма-кетлигини машинага маълум қилиш учун унинг махсус 
регистрлари бир-бири билан қўлда улаб чиқилган. Сўнгра сим билан улаш ўрнига 
махсус релелар ишлатилган ва ҳисоблаш ишларининг кетма-кетлиги машинага 
уларни ўчириш ёки ёқиш билан маълум қилинган.
Машинанинг хотирасида берилмалар билан бирга ҳисоблаш алгоритми, яъни 
дастурни ҳам сақлаш ЭҲМлар тараққиётида туб бурилиш ясади. Дастлабки 
дастурлар ЭҲМ процессорининг фармойишлари кетма-кетлиги бўлиб, бу 
фармойишлар иккилик саноқ системасидаги сонлардан иборат эди. Шунинг учун 
ҳам бундай дастурлаш машина тилида дастурлаш деб аталган.
Юзлаб фармойишларни ва минглаб хотира катаклари манзилларини эслаб 
қолиш жуда қийин бўлиб, бундай дастурлаш пайтида кўплаб хатоларга йўл қўйилар 
эди. Бу муаммони ҳал қилиш учун процессорнинг ҳар бир фармойишига махсус 
қисқа ном берилган ва хотира катакларига манзил бўйича мурожаат қилиш ўрнига 
катаклар номланган. Масалан, иккита байтни қўшиш учун ADD, айириш учун STR 
(Subtract), мантиқий «ёки» амали учун OR, шартсиз ўтиш амали сифатида GT (Go 
To) каби номлар қабул қилинган. Бундай қисқа номлар ёрдамида дастурлаш 
Ассемблерда дастурлаш деб аталган. Ассемблер ёрдамида дастурлаш жуда 
осонлашган ва кўплаб дастурлар яратила бошланган. Шунинг учун унинг номи 
ассемблер
2
деб аталган. 
Дастлабки вақтларда компьютерларнинг етарли даражада тезкор хотирага эга 
эмаслиги дастурлаш воситаларининг ривожланиши учун катта тўсиқ бўлиб келган. 
Етарлича хотира билан таъминланган компьютерлар ишлаб чиқила бошлагач, 
дастурий воситалар яратишда яна бир кескин бурилиш ясалди. Қисқа вақт ичида 
минглаб алгоритмик тиллар яратилди. Уларнинг деярли барчасидан ягона 
фойдаланувчи уларни яратган муаллифнинг ўзи эди, лекин улар орасидан бир 
нечтаси кенг тарқалиб кетди.
Дастурларни компьютерга киритиш ва сақлаш ҳам анча осонлашди. Дастлаб 
дастурларни компьютерга киритиш учун уларни қаттиқ қоғоздан ясалган лента ёки 
карталарга тешик очиш орқали ёзиб борилган. Уларни перфолента ва перфокарта 
деб аташган. Перфолента ва перфокартага тешик очиш учун перфораторлардан 
фойдаланилган. Бу усулнинг ўзига яраша камчиликлари бўлиб, перфокарталар 
нотўғри тушганда тешиклар нотўғри очилган ёки дастур нотўғри ўқилган; 
перфокарталар аралашиб кетаверган; перфоленталар шунчалар кўп узилар эдики, 
дастур ишлагунча перфолентанинг ярмидан кўпи қайтадан ёзилар эди. Буни кўз 
2
Ассемблер сўзининг маъноси йиғиш қурилмаси, конвейер бўлиб, конвейер ёрдамида Генри Форд биринчи бўлиб автомо-
биль йиғишда меҳнат унумдорлигини бир неча марта оширишга эришган. 


63
олдингизга келтириш учун бир неча кунлар давомида киритилган дастурлар бор-
йўғи бир неча минут ишлашини айтиш кифоя.
Бундан ташқари, дастур тузувчилар бевосита компьютер билан ишлашдан 
маҳрум эдилар. Компьютерни ишлатиш учун махсус тайёргарлик кўрган 
операторларгагина рухсат берилган. Дастурчилар эса ўз дастурларини 
перфораторлар хонасига элтиб бергач, бир неча кун мобайнида натижани кутишган. 
Дастурни маромлаш учун бу жараён бир неча ой давом этган.
Доимо панд берган механик қурилмалар – перфораторлар ўрнини консоллар 
эгаллаши билан компьютерлардан фойдаланиш анча қулай кўринишга келди. 
Консол бу клавиатура ва монитордан иборат қурилма бўлиб, клавиатура ёрдамида 
дастур компьютерга киритилган, монитор эса компьютердан олинган натижаларни 
экранга чиқариш учун хизмат қилган. Консоллар дастурчиларга бевосита 
компьютер билан ишлаш имконини берган.
90-йилларга келиб дастурлаш воситаларида навбатдаги инқилоб бўлиб ўтди. 
Бу инқилоб натижасида сунъий тафаккур яратиш сари яна бир дадил қадам 
ташланди. Анъанавий дастурлашда бирон-бир объектнинг хоссалари алоҳида-
алоҳида сонли ёки бошқа кўринишдаги катталик орқали ифодаланган бўлса, 
объектларга таянган дастурлашда объектларнинг хоссалари эмас, балки унинг яхлит 
ўзи тавсифланади.
Мисол сифатида телевизорни оладиган бўлсак, у ҳақда тўғри тасаввурга эга 
бўлиш ва ундан ўринли фойдалана билиш учун унинг нархи, ўлчамлари, ишлаб 
чиқарган фирманинг номи, электр тармоғидан оладиган қуввати каби хоссалари 
билан бир қаторда уни ёқиш, ўчириш, бошқа каналга ўтказиш, овозини ростлаш 
каби ҳодисаларни ҳам билиш керак. Бу хосса ва ҳодисаларнинг кўпчилиги, масалан, 
электр тармоғидан оладиган қуввати ёки уларни ўчириш-ёқиш барча электрон 
қурилмалар учун тааллуқли.

Download 4.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling