Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc
Download 4.45 Mb. Pdf ko'rish
|
1 kompyuter savodxonligi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.3. Архивлар билан ишлаш. WinRAR архиватори.
Actions бўлими. Report Only – топилган вирус тўғрисида фақат ҳисобот бериш; Display Disinfect dialog – аниқланган вирус файлини даволаш тўғрисида сўров ойнасини чиқариш; Disinfect automatically – автоматик тарзда даволаш; Delete object automatically – аниқланган вирусли файлларни автоматик тарзда ўчириш; Copy to Infected Folder – топилган вирусли файлларни кўрсатилган каталогга кўчириш. 54 5.3. Архивлар билан ишлаш. WinRAR архиватори. Компьютер қанчалик замонавий бўлмасин, ундаги бўш жой бир кун келиб тўлиб қолади. Бундай ҳолатда, албатта янги ҳажми кўпроқ қаттиқ диск (винчестер) ўрнатиш керак. Лекин бунга молиявий имконият бўлмаса, бир хил файлларни вақтинча ишлатмаслик ёки вирусдан ҳимоялаш учун уларни махсус архив файлларига жойлаштириш бу муаммонинг ечими ҳисобланади. Архиватор- дастурлар ҳар хил: Zip, RAR, Arj ва ҳоказо. Уларнинг ҳар бир операцион тизимга мўлжалланган версиялари ҳам мавжуд. Windows операцион системасида кенг фойдаланиладиган архиваторлар бу: WinZIP, WinRAR, ZipMagic ва бошқалар. Биз кўриб чиқадиган архиватор – WinRAR архиватори. У жуда кўп имкониятларни беради: файллар ва каталогларни архивга жойлаштириш, архивдан чиқариш, архивни текшириш, архивни янгилаш, ўзи очиладиган (SFX) архивларни яратиш, бир нечта қисмга парчаланган кўп жилдли (қисмли) архивларни яратиш, уларни шикастланишдан ҳимоялаш ва ҳоказо. WinRAR for Windows дастурининг ойнаси: Бу дастурга киргандан кейин унинг махсус ойнаси ҳосил бўлади. Бу ойнада каталоглар ва файллар рўйхати чиқади. Биз бу рўйхатдан керакли каталог ёки файлларни белгилаб, сичқоннинг ўнг тугмасини босиш ёки Commands менюси орқали улар устида амаллар бажаришимиз мумкин. Файлни архивга жойлаштириш: 1) Керакли файлни топамиз ва Фармойишлар (Commands) менюсидан файлларни архивга қўшиш (Add files to Archive) фармойишини танлаймиз. 2) Махсус ойна ҳосил бўлганидан кейин, у ерда яратиладиган архив номи, унинг архивланиш даражаси, қайси каталог ичига жойлашиши ва бошқалар кўрсатилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling