Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc


AVP антивирус дастурлар мажмуаси (комплекси)


Download 4.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/88
Sana14.09.2023
Hajmi4.45 Mb.
#1677503
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   88
Bog'liq
1 kompyuter savodxonligi

 
AVP антивирус дастурлар мажмуаси (комплекси). 
Антивируслар ҳам дастур бўлиб, вирус томонидан шикастланиши мумкин. 
Бунинг олдини олиш учун антивирус дастури ҳимояга эга бўлади, яъни унда махсус 
алоҳида модуль бўлиб, у антивирусни вируслардан ҳимоялашга қаратилган бўлади. 
Америка 
Қўшма 
Штатларида 
антивирус 
дастурларидан 
Symentec 
компаниясининг Norton Antivirus ва Network Associates компаниясиниг McAfee 
дастурлари кенг тарқалган. 
Россия, Ўзбекистонда юқорида кўрсатилган антивирус дастурлар билан 
биргаликда Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган Doctor Web ва AVP антивирус 
дастурлар комплекси қўлланилади.


51
2005 йилнинг якуни бўйича Kaсперский лабораториясининг AVP антивирус 
комплекси энг яхши дастур сифатида тан олинган. У модуллардан иборат бўлиб, ҳар 
бир модулни янгилаш имкони мавжуд, яъни дастурни бутунлай ўзгартирмасдан 
янги версиясига алмаштириш мумкин. 
AVP комплекси қуйидаги модуллардан ташкил топган: 
AVP Control Center – AVPнинг бошқариш маркази. 
AVP Scanner (AVP Сканер) – ташқи хотирани вируслардан тозалаш учун 
хизмат қилади. 
AVP Monitor (AVP Монитор) – компьютерга тармоқ орқали ёки бошқа 
усуллар билан кириб келаётган маълумотлардаги ва биринчи навбатда 
компьютернинг тезкор хотирасидаги вирусларни топиш учун хизмат қилади. 
AVP Updates (AVP янгилаш) – дастурни янги вирусларнинг намуналари 
билан тўлдириш учун хизмат қилади. 
AVP Control Center. 
AVP Control Center – бошқарув модули бўлиб антивирус комплексининг 
ишлаш режимлари, текширув параметрлари, усуллари, текширувни бошлаш вақти, 
янгилаш вақтини белгилаб беради. Одатда AVP комплекси ўрнатилганидан кейин 
AVP бошқарув панели Windows билан биргаликда ишга тушади. Бу ҳолда масалалар 
сатрининг ўнг бурчагида унинг белгиси пайдо бўлади. 
Уни ишга тушириш учун Пуск/Программы/AntiViral Toolkit Pro/AVP Control 
Centerни танлаш керак. Натижада экранда унинг ойнаси ҳосил бўлади. 
AVP Control Center ойнаси қуйидаги бўлимлардан иборат: 
Components – антивирус комплексига кирувчи модуллар рўйхати, 
версиялари ва охирги янгиланиш санаси; 
Tasks – бажариладиган вазифалар рўйхати; 
Report – ҳисоботлар бўлими; 
Password – AVP Control Center дастурини юклашга ва чиқиб кетишга 
пароль ўрнатиш. 
Керакли ўзгартиришлар киритилганидан кейин ОК тугмаси чертилади. 
Ўзгартиришларни бекор қилиб чиқиш учун «Cancel» тугмаси босилади. 

Download 4.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling