Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc


 Wordда файллар билан ишлаш


Download 4.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/88
Sana14.09.2023
Hajmi4.45 Mb.
#1677503
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   88
Bog'liq
1 kompyuter savodxonligi

7.2. Wordда файллар билан ишлаш. 
Кичик ҳужжатларни Wordда тезда тайёрлаш мумкин, лекин катта 
ҳужжатларни тайёрлаш учун бир неча кун ва ундан кўп муддат керак бўлади. 
Бунинг учун ҳужжатларни сақлаб қўйиш, сақланган ҳужжатни юклаш, ҳужжатнинг 
хомаки ва бошқа нусхаларини яратиш, уларни чоп этиш каби амалларни бажаришга 
тўғри келади. Ҳужжатлар компьютернинг ташқи ҳотирасида файл кўринишида 
сақланади ва бу амаллар бош менюнинг Файл бўлимидаги фармойишлар орқали 
бажарилади.
Бу амаллар Windowsнинг стандарт функцияларидан фойдаланган ҳолда 
бажарилади ва улар бошқа дастурлардаги сақлаш ва юклаш амаллари кабидир. 
Бундан ташқари, менюнинг бу бандида ҳужжатни кўздан кечириб чиқиш ва уни чоп 
этиш ҳамда дастур билан ишлашни тугатиш фармойишлари ҳам ўрин олган.
Бу амалларнинг кўпчилигини ускуналар панелидаги тугмалар ёки қўш 
тугмалар ёрдамида ҳам бажариш мумкин. Меню бандларининг чап томонида мос 
тугмаларнинг кўриниши, ўнг томонида мос қўштугмалар ҳам ўрин олган. 


73
 
 
Ҳужжат таркиби. 
Ҳужжат матндан ташкил топган бўлиб, тимсоллар сўзни, сўзлар жумлани, 
жумлалар абзацни ташкил этади. Сўзлар бир-биридан бўш жой белгиси билан 
ажратилади, абзацлар эса ҳар доим янги сатрдан бошланади. Матн киритилаётганда 
кейинги сўз сатрга сиғмай қолса ва бўғин кўчиришга рухсат берилмаган бўлса, у 
бутунлигича янги сатрга ўтказилади. Шу сабабли янги сатрга ўтиш тугмаси Enter 
дан фақат абзацни тугатиш учун фойдаланиш керак. 
Матн таркибига бошқа дастурларда тайёрланган ҳужжатларни, масалан, 
формула, расм, жадвал, диаграммаларни ҳам киритиш мумкин. Улар объект 
сифатида қаралади ва уларни таҳрир қилиш учун уларни яратган дастур чақирилади.
Объектлар матн таркибига майдон деб аталувчи махсус жойларни киритиш 
орқали жойланади. Майдонларда нафақат бошқа дастурларнинг ҳужжатлари, балки 
оддий матн кўринишида киритиб бўлмайдиган, вақт ўтиши ёки матн жойи ўзгариши 
билан ўзгарадиган маълумотларни киритиш мумкин. Бунга мисол сифатида ҳужжат 
яратилган сана, ҳужжат
сақланадиган файл номи, муаллифнинг номи, қайси компьютерда 
Дастурда ишлашни тугатиш.
.
Охирги ҳужжатлардан
бирини юклаш
Янги ҳужжат яратиш

Мавжуд ҳужжатни очиш. 
Ҳужжат билан ишлашни тугатиш.
Ҳужжатни файлда сақлаш
.
Ҳужжатни ўзгача сақлаш. 
Интернет учун сақлаш
.
Ҳужжатларни қидириш. 
Бегоналардан сақлаш. 
Ҳужжатнинг лаҳжалари. 
Дастлабки кўриб чиқиш. 
Саҳифанинг параметрлари
.
Дастлабки кўриб чиқиш. 
Чоп этиш. 
Ҳужжатларни жўнатиш. 
Ҳужжатнинг хоссалари
.


74
яратилгани, саҳифаларнинг ва рўйхат бандларининг тартиб рақамларини келтириш 
мумкин. 
Матнга бошқа нарсаларни киритиш учун бош менюнинг Вставка (Жойлаш
бўлимидаги фармойишлардан фойдаланилади. 

Download 4.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling