Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc


Download 4.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/88
Sana14.09.2023
Hajmi4.45 Mb.
#1677503
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   88
Bog'liq
1 kompyuter savodxonligi

Минтақавий тармоқ бир ҳудудда жойлашган компьютерларни бир-бири 
билан боғловчи тармоқ бўлиб, унинг таркибига маҳаллий тармоқлар ва маҳаллий 
тармоққа уланмаган якка компьютерлар киради. Минтақавий тармоқ одатда катта 
шаҳар, вилоят, кичикроқ давлат миқёсида бўлади.
Минтақалараро тармоқ бир-бири билан боғланган минтақавий тармоқлар 
йиғиндиси бўлиб, бир давлатнинг исталган нуқтасидан бошқа давлатлардаги шу 
тармоққа уланган ихтиёрий компьютер билан боғланиш имконини беради. 
Маҳаллий тармоқ орқали уланиш қуйидагича амалга оширилади: 
1) Ҳар бир компьютерга маҳаллий тармоқ қурилмаси (LAN Card – local area 
network Card) ўрнатилади. 
2) Маҳаллий тармоқ сими ҳар бир компьютер LAN қурилмасига улаб чиқилади. 
3) Маҳаллий тармоқда ишлайдиган компьютерга тармоқни бошқариш дастурий 
таъминоти ўрнатилади. 
Бир нечта компьютер маҳаллий тармоққа уланганда, улардан бири тармоқни 
бошқаришни ўз зиммасига олади. Тармоқни бошқарувчи компьютер сервер деб, 
тармоққа кирувчи бошқа компьютерлар эса мижозлар деб аталади. Сервер орқали 
ҳар бир компьютернинг тармоқда тутган ўрни, яъни унинг бошқа компьютерлар би-
лан алоқа қила олиши, уларнинг, шу жумладан, сервернинг ресурслари: хотирасига, 
қўшимча қурилмалари – принтер, сканер, CD-ROM ва бошқаларга бутунлай ёки 
вақтинча, якка ёки биргаликда эга бўлиш ҳуқуқларини белгилайди. Сервер одатда 
мижозларнинг барча ресурсларига эгалик қилиши мумкин, лекин бу имкониятларни 
ҳам чеклаб қўйиш мумкин. 
Масалан, мактабдаги ўқув компьютерлари синфи маҳаллий тармоқ орқали бир-
бирига уланган бўлса, у ҳолда ўқитувчининг иш жойи сервер, ўқувчиларнинг иш 
жойлари мижоз сифатида тармоққа киради. Ўқитувчининг иш жойидан (сервердан) 


68
ўқувчиларнинг иш жойлари (мижозлар) назорат қилиниб турилиши керак. Шунинг 
учун серверга мижозларнинг барча ресурсларига биргаликда эгалик қилиш ҳуқуқи 
берилади. Мижозлар ўқитувчининг иш жойидан бошқарилиши учун сервернинг 
маълум ресурсларига эга бўлиши керак. Мижоз компьютерга тест саволларини жў-
натиш учун унга сервер хотирасининг бир қисмидан биргаликда фойдаланиш учун 
рухсат берилади. Лекин тест натижаларини ўқувчининг иш жойидан ўзгар-
тиришнинг олдини олиш учун сервер хотирасининг бир қисмидан мижозларнинг 
фойдаланишига рухсат берилмайди.
Маҳаллий тармоқ орқали маълумот алмашиш тезлиги жуда юқори бўлиб, у 
секундига 10-100 Мегабитни ташкил қилади. Бундай тезлик маҳаллий тармоқ 
орқали юқори сифатли рақамли телекўрсатувларни ҳам узатиш имконини беради. 
Маҳаллий тармоқ орқали Windows ёки Office каби ҳажми катта бўлган дастурларни 
ҳам биргаликда ишлатиш мумкин. Маҳаллий тармоқларда ишлаш учун барча 
оммавий дастурларнинг вариантлари ишлаб чиқилган. Масалан, Windows XP 
операцион системаси маҳаллий тармоқда бир вақтда бир нечта мижоз иш 
ўринларида Windows муҳитида ишлаш имконини беради.
Минтақавий тармоқларда, одатда, модемлар қўлланилади. Бунда тайёр алоқа 
тизимларидан фойдаланилади. Шу сабабли, бу тармоқлардаги ахборот узатиш 
тезлиги жуда паст, яъни секундига 1200 битдан 56000 битгача бўлади. Бу тезликлар 
жиддий ишлар учун етарли эмас, лекин мавжуд телефон тармоқларининг ахборот-
ларни ўтказиш имконияти чекланганлиги сабабли бу тезликни ошириб бўлмайди. 
Бу муаммони ҳал қилиш учун компьютер тармоқлари учун махсус ажратилган 
линиялардан фойдаланилади. Уларга радио ва космик алоқа линиялари ҳам киради. 
Улар орасида оптик шиша толали кабеллар ўз имкониятлари билан ажралиб туради. 
Оптик кабелларнинг ахборот ўтказиш имконияти секундига бир неча Гигабитгача 
етиши мумкин. Бу эса бир вақтда юзлаб рақамли телеканалларни узатиш имконини 
беради. Республика ҳукумати томонидан молиялаштирилган ТрансОсиё оптик 
толали алоқа магистралининг Ўзбекистон сарҳадига тегишли қисми 1999 йилда 
қуриб ишга туширилди ва натижада Ўзбекистон минтақавий алоқа ва компьютер 
тармоқлари Англиядан тортиб Сингапургача бўлган давлатларнинг минтақавий 
тармоқлари билан бевосита уланди. Тез орада бундай оптик толали кабеллар 
ёрдамида барча компьютерлар бир-бири билан уланади. 

Download 4.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling