Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc


Download 4.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/88
Sana14.09.2023
Hajmi4.45 Mb.
#1677503
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   88
Bog'liq
1 kompyuter savodxonligi

 
 
 


76
7.3. MS Word матн муҳарририда матнни таҳрир қилиш. 
Матнни таҳрир қилиш фармойишлари Бош менюнинг Правка (Таҳрир
бўлимида жойлашган. Улар ёрдамида охирги фармойиш(лар)ни бекор қилиш, матн 
бўлагини ўчириб ташлаш, кесиб олиш ёки ундан нусха олиш, кесиб ёки нусха 
сифатида олинган бўлакни янги жойга жойлаш, Офис буфери ёрдамида бошқа 
дастурлар билан маълумот алмашиш, қидириб топиш, алмаштириш каби амалларни 
бажариш мумкин. Бу амаллар тез-тез бажарилади ва шу сабабли уларнинг 
кўпчилиги ускуналарлар панелидан ҳам ўрин олган ва қўштугмалар орқали 
бажарилиши мумкин.
Матнни ажратиб олгач, Delete тугмасини босиб уни ўчириш, ёки тўғридан-
тўғри унинг ўрнига янги матнни киритишни бошлаш мумкин. Матн бўлагини янги 
жойга кўчириш учун уни ажратиб оламиз, Ctrl+Insert тугмалари ёрдамида улардан 
нусха оламиз, янги жойга ўтиб, Shift+Insert тугмалари ёрдамида матнга киритамиз. 
Бунда юқоридаги қўштугмалар ўрнига Ctrl+C ва Ctrl+V тугмаларидан фойдаланиш 
ҳам мумкин.
Охирги бажарилган амални бекор қилиш учун Ctrl+Z қўштугмасини босиш 
керак. Охирги бир неча амални бекор қилиш учун зарур марта Ctrl+Z қўштугмаси 
босилади. Ctrl+Y қўштугмаси эса бекор қилишни бекор қилади. Бунда маълум бир 
амални бекор қилиш учун ундан кейинги барча амалларни ҳам бекор қилишга тўғри 
келади. Янги амал бажарилиши билан бекор қилинган амални қайта тиклаб 
бўлмайди. 
Топиш, алмаштириш ва ўтиш амаллари бир-бирига ўхшаб кетади ва улар 
битта мулоқот ойнасининг турли жилдлари орқали амалга оширилади. Бирор сўзни 
бошқаси билан алмаштириш учун қидирилаётган сўз биринчи сатрга, 
алмаштириладиган сўз иккинчи сатрга ёзилади ва пастдаги тугмалардан кераклиси 
танланади. Улардан биринчиси бу амалнинг имкониятларини кенгайтириб, қўшимча 
талабни танлаш имкониятини яратади. Иккинчиси биринчи марта топилган сўзни 
алмаштириш учун, учинчиси барча топилганларни алмаштириш учун, тўртинчиси 
Бекор қилинган фармойишларни қайта бажариш.
Ажратилган матн бўлагини кесиб олиш
.
Ажратилган матн бўлагидан нусха олиш
.
Бошқа дастурлар билан маълумот алмашиш.
Алмашиш буферидаги маълумотни жойлаш
.
Маълумотни зарур кўринишда жойлаш. 
Мурожаат кўринишида жойлаш
.
Ўчирилган матнларни бутунлай йўқ қилиш
.
Охирги фармойиш(лар)ни бекор қилиш. 
Матнни тўлиқ ажратиш
.
Матн бўлагини қидириш
.
Матн бўлагини топиш ва алмаштириш
.
Керакли жойга ўтиш
.


77
қидирилаётган сўзни топиш учун, бешинчиси топиш амалини тугатиш учун хизмат 
қилади. 

Download 4.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling