Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc


Download 4.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/88
Sana14.09.2023
Hajmi4.45 Mb.
#1677503
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   88
Bog'liq
1 kompyuter savodxonligi

Текшириш учун саволлар 
1. Матн муҳаррирлари нима вазифани бажарадилар? 
2. Wordни қандай усулларда ишга тушириш мумкин? 
3. Wordнинг ташқи кўриниши қандай қисмлардан иборат? 
4. Wordнинг Бош менюси нима вазифани бажаради? 
5. Wordнинг ускуналар панели нима вазифани бажаради? 
6. Wordнинг қандай ускуналар панеллари бор? 
7. Wordнинг ташқи кўринишини қандай қилиб ўзгартирса бўлади? 
8. Wordда файллар билан ишлаш учун қандай амаллар кўзда тутилган? 
9. Бош менюнинг Файл бўлимида қандай фармойишлар ўрин олган? 
10. Wordда яратилган ҳужжат нимадан таркиб топади? 
11. Word ҳужжатига нималар киритиш мумкин? 
12. Ҳужжат бўйлаб қандай ҳаракатланиш мумкин? 
13. Ҳужжатнинг вертикал сургичи ёнида қандай тугмалар жойлашган? 
14. Ҳужжатдан қандай қилиб бўлак ажратилади? 
15. Матнни таҳрир қилишнинг қандай фармойишлари мавжуд? 
16. Бош менюнинг Таҳрирлаш бўлимида қандай фармойишлар жойлашган? 
17. Матн бўлаги қандай қилиб янги жойга кўчирилади? 
18. Матнга қандай шакл бериш фармойишлари бор? 
19. Бош менюнинг шакл бериш бўлимида қандай фармойишлар бор? 
20. Wordда қандай турдаги тасвирлар билан ишлаш мумкин? 
21. Ҳужжатга тасвир қандай қилиб киритилади? 
22. Тасвирни созлаш панелидан қандай ускуналар ўрин олган? 
23. Расм чизиш панелидан қандай тугмалар ўрин олган? 
24. Тайёр шаклларнинг қандай турлари мавжуд? 
 


83
Мустақил ишлаш учун топшириқлар. 
1. MS Wordда матнни таҳрир қилиш. Қуйидаги матнни киритинг. 
1-боб. Компьютерда ишлаш асослари 
1. Компьютер билан танишув 
1.1.1. Техника хавфсизлиги қоидалари ва санитария-гигиена талаблари 
Информатика хонасида инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдирувчи 
омилларга: 
электр токи уриши; ёнғин чиқиш хавфи; 
юқори частотали ва лазер нурланиш манбалари мавжудлиги; 
ўта заҳарли моддалардан заҳарланишлар киради. 
Электр токидан фойдаланиш қоидалари 
Электр токи электр зарядларининг ҳаракати бўлиб, электр зарядларининг бир 
турдаги манбасидан иккинчи тур манбаси томон ҳаракатланишидан вужудга келади, 
деб қабул қилинган. Табиатдаги барча нарсаларда, хусусан, инсон организмида ҳам 
электр зарядлари мавжуд бўлиб, улар ўзаро мувозанатда туради ва ҳаёт учун ҳеч 
қандай хавф туғдирмайди.
1) Матнни тўлиқ ажратиб олинг ва унинг шрифтини Panda Times Uz га 
ўтказиб, ўлчамини 14 га айлантиринг. 
2) 1-сатрни ажратиб олинг. Унинг матнини бош ва йўғон ҳарфларга ўтказинг. 
Матнни сатр марказига жойлаштиринг. 
3) 2-сатр бошига ўтинг ва у ерга «§» тимсолини жойланг. Матнни ҳам бош ва 
йўғон ҳарфларга ўтказинг. 
4) 2- ва 3-сатрларни ажратиб олинг, уларни йўғон ҳарфларга ўтказинг ва 
матнни марказга жойлаштиринг. 
5) Қолган барча матнни ажратиб олиб, икки томондан текисланг. 
6) Матннинг 5-8-сатрларини ажратиб олинг ва уларни рақамланган рўйхатга 
айлантиринг. 
7) Абзацларнинг биринчи сатри бошини 1 см ўнгга суринг. 
8) Топиш ва алмаштириш фармойиши ёрдамида электр сўзини электр сўзига 
алмаштириб чиқинг.
9) Ҳужжатни 1-mashq номи билан сақлаб қўйинг. 
2. MS Word да Рисование (Чизма) ускуналар панели билан ишлаш 
Word дастурига киринг;
Ускуналар панелларидан Рисование (Чизма) панелини танланг; 
• Натижада ойнанинг пастки қисмида махсус чизиш воситалари мавжуд панель 
ҳосил бўлади: 
Ундаги ускуналардан фойдаланган ҳолда қуйидагиларни яратинг: 


84

Download 4.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling