Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc
IP ва URL манзиллари тушунчаси
Download 4.45 Mb. Pdf ko'rish
|
1 kompyuter savodxonligi
IP ва URL манзиллари тушунчаси.
Бир қарашда интернетнинг техник таркибий қисми билан ахборот таркиби ўзаро ўхшашдек туюлади. Чунки иккала ҳолда ҳам биз "бирни кўпликка" усулда ташкил этилган объектлар боғланишига дуч келамиз. Аслида бундай эмас. Техник нуқтаи назардан интернетда мавжуд бўлган ихтиёрий компьютер кўплаб (миллионлаб) компьютерлар билан боғланган бўлади. Бундай боғланиш тармоқ (Net) деб аталади. Ахборот нуқтаи назаридан интернетда эълон қилинган ҳар бир электрон ҳужжат тармоқдаги бир нечта ҳужжатлар билан ўзаро боғланишда бўлиши мумкин. Бу ҳолдаги ахборот боғланиши тўр (Web) номини олган. Шундай қилиб, тармоқ (Net) ҳақида сўз юритилганда ўзаро боғланган компьютерлар мажмуаси тушунилса, тўр (Web) ҳақида сўз юритилганда эса ягона ахборот муҳитини ташкил этувчи электрон ҳужжатлар мажмуаси тушунилади. Амалиётда интернетнинг реал, физик боғланишлар орқали ташкил топган тармоғидаги компьютерлар билан виртуал ахборот фазосини ташкил этувчи электрон ҳужжатлари ҳар хил манзиллар ёрдамида ифодаланади. Интернет таркибига кирган ҳар бир компьютер тўрт қисмдан ташкил топган ўз манзилига эга, масалан: 142.26.137.07. Ушбу манзил IP (Internet Protocol) – манзил деб аталади. Интернетга доимий уланган компьютерлар ўзгармас IP-манзилга эга бўлади. Агар компьютер фойдаланувчиси интернетга фақат вақтинчалик ишлаш учун уланадиган бўлса, у ҳолда ушбу компьютер вақтинчалик IP-манзилга эга бўлади. Бундай IP- манзил динамик IP-манзил деб аталади. 115 Тармоқда мавжуд бўлган ихтиёрий компьютер IР-манзилини билган ҳолда унга ҳар хил кўринишдаги сўровлар билан мурожаат қилиши мумкин бўлади. Бу сўровлар ўша компьютерда сақланаётган электрон ҳужжатлар, маълумотлар базаси ёки бўлмаса ундаги бирор бир дастурни ишлатишга, ўша компьютер таркибига кирган техник ресурслар имкониятидан фойдаланишга оид бўлиши мумкин ва ҳоказо. Интернет ахборот муҳитини ташкил этувчи электрон ҳужжатларнинг ҳар бири компьютерларнинг IР-манзилларидан бошқа ўзларининг такрорланмас, уникал манзилларига эга. Бу манзил URL (Uniform Resource Locator) – манзил деб аталади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг pacмий ахборотлари, Олий мажлис қарорлари ҳақида маълумот бeрувчи электрон саҳифа манзили www.gov.uz . Агар Интернет тармоғида бирор бир ҳужжат эълон қилинган бўлса, у ягона такрорланмас URL манзилга эга. Компьютерда бир ном билан дискнинг бир жойида иккита файл мавжуд бўлмаганидек, интернетда ҳам икки электрон ҳужжат бир хил URL-манзилга эга бўла олмайди. Download 4.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling